Минтақавий иқтисодиёт фанининг ва ҳудудлар иқтисодиётини ўрганишнинг долзарблиги



Download 23,75 Kb.
bet1/3
Sana01.07.2022
Hajmi23,75 Kb.
#725077
  1   2   3
Bog'liq
маъруза матни МИ 05.10.21


МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЁТ ФАНИНИНГ ВА ҲУДУДЛАР ИҚТИСОДИЁТИНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнларининг жадаллашуви ва глобаллашувнинг тез суръатларда ривожланиб бораётган бир пайтда мамлакатлар иқтисодиётини ҳудудий жиҳатдан ўрганиш зарурати бир қарашда унчалик муҳим ва долзарб вазифа эмасдек туйилади. Лекин кейинги ўн йилликларда кўпгина мамлакатлар ўзининг ривожланиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳудудий жиҳатдан чуқуррок ўрганишга эътибор қаратаётганлигини кўришимиз мумкин. Айрим мамлакатлар ҳаттоки миллий ривожлантириш стратегияларини ҳам айнан алоҳида минтақаларнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегик тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқмоқдалар. Бунга мисол қилиб ўтиш даврида бўлган Шарқий Европа малакатлари (Чехия, Словакия, Польша, Болтиқ буйи малакатлари) ҳудудий ривожланишини келтириш мумкин. Ёки, Шарқий Осиё давлатлари (Япония, Жанубий Корея, Хитой) ривожланиш моделида айнан ҳудудий ривожлантириш стратегиялари муҳим ўрин тутиб келмоқда.


Ҳуш шундай экан, бунинг асосий сабаби нимада? Бу саволга жавоб топиш мақасадида марказда (макро даражада) амалга оширилиши кўзда тутилаётган ҳар бир тадбир, лойиҳа ёки турли хил дастурлар ижросини ўрганадиган бўлсак, уларнинг ҳар бири ҳудудларнинг имкониятлари хисобига амалга оширилади. Яъни, юқори ва ўрта бошқарув бўғинларида қабул қилинадиган қарорлар ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва инсон омиллари, ресурслар ва салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Акс ҳолда ҳар қандай бошқарув қарорлари, чора-тадбирлар, агарда улар ҳудуд даражасида имконият ва ресурсларни реал хисобга олмасдан режалаштириладиган бўлса, кутилган натижа бермайди.
Шу ўринда иқтисодий ўсиш назарияси ва минтақашунос тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, глобал миқёсда шундай механизмлар ишга тушмоқдаки, улар ҳудудни глобал ривожланишнинг муҳим бўғинига айлантириш имконига эга. Майкл Портернинг таъбири билан айтганда, «…глобаллашув шароитида минтақа бош бўғинга айланмоқда, яъни маҳаллийлаштирилган ҳудудларда дунё мамлакатлари қўшилган қийматларининг салмоқли улуши яратилмоқда ва айнан ҳудудий шарт-шароитлар ишлаб чиқарилаётган товарлар рақобатдошлигини белгиламоқда». Йирик агломерациялар, ўсиш нуқталари ва махсус иқтисодий зоналар кўринишидаги янги минтақавий марказларнинг шаклланиши инвестициялар, юқори малакали ишчи кучи ва истиқболли инфратузилма лойиҳаларини жалб қилишда рақобатни кучайишига олиб келмоқда. Йирик минтақавий марказлар ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 75 фоизи, экспортининг – 58, инвестицияларнинг 76 фоизи тўғри келмоқда1.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, замонавий иқтисодий ўсиш назариялари минтақа иқтисодиёти ривожланишнинг эндоген ички омилларига (интеллектуал ва инновацион салоҳият, иқтисодий ўсишнинг бошқа сифат омиллари) эга бўлган субъект сифатида қараётганлиги воқейликка айланиб бўлган. Минтақавий иқтисодиётга нисбатан анъанавий қарашларга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунда минтақа иқтисодиёти ташқи омиллар (ташқи муҳит, ташқи рақобат, геоиқтисодий ва геосиёсий омиллар) таъсири билан бевосита тўқнаш келмоқда. Буни энг аввало ҳалқоро капитал ва меҳнат тақсимотида кўришимиз мумкин.
Минтақавий иқтисодиётга оид кўпгина тадқиқот натижаларига кўра ҳудудлар ўзининг кўлами, географик жойлашуви, табиий – иқлим шароити, табиий ва иқтисодий ресурслари ва энг асосийси иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб маълум бир ривожланиш даражасига эга бўлади ва бошқа ҳудудлардан фарқланиб боради. Бундан ташқари, маълум бир объектив ва субъектив сабаларга кўра минтақалашув жараёнлари ҳар бир мамлакатда турлича кечиши мумкин. Агарда бу ҳолатга Пол Кругман назариясидан келиб чиқиб баҳо берадиган бўлсак, ҳудудий ривожланишда минтақалар рақобат устунлигининг “бирламчи табиати” ва “иккиламчи табиати”га эътибор қаратишимиз керак бўлади. “Бирламчи табиат” асосан табиий ресурслар омили билан боғлиқ бўлса, “Иккиламчи табиат”га эса инсон капитали, агломерация самараси ва бошқарув институтлари сифати каби омиллар таълуқли бўлади. Айни пайтда мана шу “бирламчи табиат” ва “иккиламчи табиат”га оид омилларнинг ҳудудлар кесимида турлича мавжудлиги ёки шаклланганлиги минтақалар ривожланишида мавжуд тафовутларнинг кескинлашувига олиб келмоқда.
Агарда ҳудуд бой хомашё ресурслари ва уларни қайта ишловчи қувватларга эга бўлса, иқтисодий барқарор бўлади деб кафолат бериш қийин. Аҳолиси нисбатан кўп, лекин етарлича ресурсларга эга бўлмасада, иқтисодий барқарор ривожланаётган ҳудудларни ҳам кузатишимиз мумкин. Бундай ҳолатлар ҳудудларнинг имкониятлари ва салоҳиятини ишга солишда бошқарувнинг самарали ва энг мақбул (оптимал) усулларни топиш ва уни амалиётга оқилона қўллаш билан маълум даражасда боғлиқ эканлиги аён бўлмоқда.
Шу ўринда, минтақаларнинг ўзига хос тарихий, табиий-иқтисодий, маданий-этник жиҳатларини чуқур англаган ҳолда, уларда кечаётган ижтиомий-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёв томонидан2 худудларни жадал иктисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иктисодий ва инсон салохиятидан самарали фойдаланишда бошқарув тизими самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча янгича ёндошувлари ва ташаббуслари тасдиқлаб турибди.
Чунки, кейинги ўн йилликларда мамлакатимизда амалга эришилган жадал иқтисодий ривожланиш суръатлари билан биргаликда минтақалар ривожланишида бир қанча мухим муаммолар йиғилиб қолган эди. Улар жумласига махаллий бюджетларнинг даромад ва харажатларидаги номувозанатлилик, худудларнинг экспорт имкониятлари чекланиб қолаётганлиги, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этишдаги качиликлар, тадбиркорликни ривожлантиришда мавжуд муаммолар яққол кўзга ташланиб қолди. Айниқса ижтимоий-иктисодий ривожланишда орқада колган туманлар ва шахарларда мавжуд муаммоларни самарали ечиш борасида амалдаги бошқарув усуллари бугунги кун талабига жавоб бермай қолганлиги, бошқарув ишларида уйгунлик йўклиги давлат ва хужалик бошкаруви органлари фаолиятида кўплаб хато ва камчиликларни келтириб чиқарганлиги Президент Ш. Мирзиёев томонидан очиқ танқид остига олинди.
Албатта, бундай ҳолатларнинг мавжудлиги худудда тадбиркорлик муҳити ва фаоллигига салбий таъсир кўрсатади, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсик бўлади ва охир оқибатда ишсизлик, кам даромадлик, турмуш даражаси ва сифатининг пасайиши каби кўплаб ижтимоий муаммоларнинг жиддий тус олишига олиб келади.
Умуман олганда, юқорида келтирилган муаммолар нафақат иқтисодий ёки ижтимоий жиҳатдан, балки кенг маънода, тизимли ўрганишни талаб этади. Хулоса қилиб айтганда, ҳудуднинг ижтиоий-иқтисодий жараёнларини бошқариш жамият ривожланишининг ҳудудий жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, бу муаммони кўплаб фанлар туташлигида, шу жумладан гео­графия, демография, социология, минтақашунослик, иқтисодиёт борасида тўпланган билим ва тажрибаларни қўллаган ҳолда ўрганиш талаб этилади.
Шу ўринда минтақа ривожланишида энг мураккаб жараёнлар иқтисодиётни ислоҳ қилишда кечаётганлигини эътироф этиш ўринли бўлади. Чунки, минтақавий иқтисодиёт мамлакат иқтисодиётидаги қонуният, даврийлик, жараён ва муаммоларни ҳудудларнинг функционал узвийлигида, уларни иқтисодий зоналар, саноат зоналари ва узеллари, иқтисодий районлар, шаҳар агломерациялари каби қисмларга бўлган ҳолда комлпекс равишда ва тизимли урганади. Шу нуқтаи назардан минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва бошқарувга оид амалда мавжуд назарий ва услубий ёндошувларни умлаштирган ҳолда мавжуд муаммоларнинг янгича ечимини топиш замонавий минтақашунослик фанининг асосий вазифаси ҳисобланади.



Download 23,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish