Товуқларни обйект ҳудудида сўйиш ишлари амалга оширилмайди.
Объект ҳудудида ишчилар учун ошхона ташкил қилинган. Ошхонада овқат пишириш учун 1 дона ўчоқ ва 1 дона ПГ-4 газ плитаси ўрнатилган. Ошхонада ўчоқда ва ПГ-4 газ плитасида табиий газ ёқилади. Ошхонада бир иш кунида 3 турдаги овқат пиширилади.
Товуқхона биноларни қишда истиш учун табиий газ ёқиладиган иссиқлик генераторларидан фойдаланилади. Хар бир товуқхона биносида 4 донадан, жами 24 дона исссиқлик генераторлари ўрнатилган. Хар бир иссиқлик генератори 1 донадан ММ-030- G русумли табиий газ ёқиш горелкаси билан жиҳозланган. Товуқхонабиносида Венгиря давлатида ишлаб чиқарилган товуқларни озиқлантириш ва суғориш тизими ўрнатилган.
Ер усти ва ер ости сувлари
Обьект ер усти ва ости сувлари – объектнинг шарқий томонидан 0.7 км масофада Нориндарё, шимолий томонидан 0.9 км масофада закан ариқ оқиб ўтади. Ер ости сувлари 10-12 м чуқурликда жойлашган. Танланган ер майдони «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд» мақоми берилган «Норин» ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган минтақа ҳудудидан ташқарида жойлашган.
Ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳолати.
Район ўсимлик олами асосан эфемер ёки эфемероидларга мансуб ксерофит турлари билан хусусиятланади. Эфемерлик, ривожланиш цикли баҳор ойида бўлиб
ўтадиган бир йиллик ўсимликларга хос. Эфемероидларга кўп йиллик ўсимликлар киради. Бу ерда ёввойи пиёз, мятлик, ва ш.к учрайди.
Объект майдони қишлоқ хўжалик экинлари экиш учун ишлатилмайди.
Районда ҳайвонот оламидан қуён, суслик, типратикон, илон, калписта, тошбақа бор. Орнитофауна ўзининг таркиби бўйича пастлик тоғларига мансуб: каклик, каптар, бургут. Қизил китобга киритилган турлар ушбу минтақада йўқ.
ФИЗИК-ГЕОГРАФИК ВА ИҚЛИМИЙ ШАРОИТЛАР ТЎҒРИСИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТЛАР
Иқлим тўғрисидаги маълумотлар Наманган метеорологик станцияси маълумотлари асосида келтирилган.
Ёғинни йиллик миқдори 191 мм бўлиб, бундан 112 мм йилнинг совуқ ва 79 мм иссиқ даврига тўғри келади.
Ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати январ ойида -1,1 С дан июль ойида +27,7 С атрофида бўлади. Бундан кўриниб турибдики вилоятимиз қуриқ иқлим зонасига мансуб экан.
Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати +14,1 С, абсолют энг кичик ҳарорат -23,3 C,
абсолют энг катта ҳарорат +42,6 C ни ташкил қилади.
Шамол асосан шимол томондан келади. Шамолнинг ўртача ойлик тезлиги унча катта қийматларда бўлмайди, у йил давомида, декабр ойида 1,5 м/с дан май ойида 2,7 м/с гача ўзгаради. Шамолнинг ўртача йиллик тезлиги 2,5 м/с.
Шамол тезлиги кичиклиги тез-тез туман бўлишига олиб келади ва туман вақтида зарарли моддалар ташламаси атмосферанинг ер устки қатламида бўлишига олиб келади.
Фарғона водийсини атрофи тоғлар билан ўралганлиги об-ҳавони бир хил бўлишини ва энг кичик абсолют ҳароратни ҳаддан ташқари кичик бўлишини олдини олади. Бу эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун яхши шароит яратади. Фарғона водийсини ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг марказий қисмидан тоғлар томонга яқинлашган сари иқлим шароитлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бу фарқ асосан ҳароратни совуши, ёғин миқдорини ортиши ва иссиқ ойларнинг қисқаришида кўринади. Қор билан қопланган кунлар 26-42 кунни ташкил қилади. Қор қопламаси текисликларда кўп вақт бўлмайди, қор қопламасининг узоқ вақт эримасдан
туриши асосан 800 м баландликдан кейин бошланади.
Ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиб кетишини ҳисоблаб чиқиш учун бирламчи маълумотлар сифатида қабул қилинадиган иқлим билан боғлиқ метереологик тавсифлар
[10] нинг (4-илова)
Кўрсаткичлар номи
|
Белгиланиши
|
Ўлчов
бирлиги
|
Қиймати
|
Атмосфера стратификациясига боғлиқ коэффициент
|
А
|
|
200
|
Жой рельефига боғлиқ коэффициент
|
(Эта)
|
|
1
|
Ҳавонинг ўртача ҳарорати
|
|
|
|
Энг иссиқ ойда
|
Ти
|
ºС
|
34.9
|
Энг совуқ ойда
|
Тс
|
ºС
|
-5.9
|
Бир йилдаги эҳтимоли 5 % га кучаядиган шамол тезлиги
|
U
|
м/с
|
5
|
Шамолнинг ўртача йиллик тезлиги
|
Wур
|
м/с
|
2.5
|
Ўртача йиллик такрорланиши
|
С
|
%
|
13,8
|
Шамолнинг румблар бўйича йўналиши
|
Ш
|
|
13
|
|
ШШ
|
|
13
|
|
Шарқ
|
|
21
|
|
ЖШарқ
|
|
14
|
|
Ж
|
|
7
|
|
ЖF
|
|
22
|
|
F
|
|
3
|
|
ШF
|
|
7
|
|
Тинч ҳаво
|
|
15
|
4. Атроф муҳитга таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологияси тавсифи.
Объект ҳудудига товуқ боқиш учун 1 та товуқхона биноси, қоравулхона биноси, ем сақлаш учун емхона сиғими, ишчилар учун ювиниш ва дам олиш биноси, омборхона, ошхона, ҳожатхона, оқава сувлар учун темир-бетон ўра, дезьбарьер каби бино- иншоотлар қурилган. Битта товуқхона биносида 50000 бош товуқлар гўшт учун боқилади. Емхона сиғимида бир йилда 152.25 тонна товуқлар учун ем сақланади. Ювиниш ва дам олиш биносида ишчиларнинг дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ошхона биносини идиш ювиш хонаси, овқатланиш хонаси, овқат пишириш хонаси каби хоналарга ажратилган. Бу ерда 1 дона ПГ-4 русумли газ плитаси ва 1 дона горелкали ўчоқ ўрнатилган.
Товуқхонанинг хар бирида 50000 бошдан товуқлар боқилади. (1-манба) товуқларни боқишда атмосфера ҳавосига товуқлар гўнги ва танасидан аммиак, сероводород, фенол, альдегид пропионовый, капрон кислотаси, метилмеркаптан, диметилсульфид, дидиметиламин, мўйна чанги (юнг, пат) каби зарарли моддалар ташланиши кузатилади.
Самарқанддан олиб келинган товуқ боқиш комплекти таркибига суғориш мосламасининг ускуналари ва озиқлантириш ускунаси киради. Озиқлантириш ва суғориш ускуналари товуқхона биносининг узунлиги бўйича 5 қатор қилиб ўрнатилган. Суғориш ускунаси нипелли кўринишда бўлиб, улар юқори сифатли пўлатдан тайёрланган. Сув босимини тартибловчи қурилма мавжуд. Сувни узатиш узели сув ўлчагич қурилмаси, фильтр ва сув босимини пасайтирувчи вентил билан жиҳозланган.
Озиқлантириш ускунаси металлдан ишланган бўлиб, ички томони озуқани йўқолишини олдини олиш мақсадида кенг қилиб ишланган ва четларида махсус эгриликлар қилинган бўлиб озуқани четга тўкилишини олдини оладиган. Озуқа тарқатиш тезлиги 12 метр/мин бўлган автоматлаштирилган линия ёрдамидатарқатилади. Озуқани узатиш учун ташқи томони цинкланган, ҳажми 9,4 тоннали сиғимдан фойдаланилади. Сиғимдаги озуқа шнеклар ёрдамида автоматлаштирилганозуқа узатиш линиясига узатилади.
Товуқхонани ёритиш (11 Ватт) ли қизил лампа ёрдамида 5 м оралиқда ўрнатилади.
Товуқхоналарнинг ёритиш интенсивлиги 15-20 лк дан ошмаслиги кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |