ОЛТИНЧИ БОБ
Илкис онасининг энг бахтиёр кунларидан би-
рини кўз олдига келтирди. Қўшни хотинлар улар-
нинг ҳовлисида ўтириб, тутхўрлик қилишарди.
– Унинг ўғли қандай ўлганини биласизларми?
– сўради Важма кампир марвариддек, йирик тут
донасини танлаб оғзига соларкан.
– Уни Қарға кўлига чўкиб кетган дейишувди, –
гапга аралашди Житининг онаси Нила.
– Ўша куни Рашид ўлардек ичиб, маст бўлиб
қолган экан, – Важма кампир оғзини тутга тўл-
дириб, ҳафсала билан чайнашга тушди. – Ай-
тишларича, ичавериб, думалаб қолган, тушда
замбарак отилганда ҳам қилт этиб қўймаган
экан. – Кампир ютиниб олгач, ҳикоясини давом
эттирди. – Кейин нима бўлгани аён. Ўғли қачон
сув бўйига бориб қолганини ҳам билмаган. Ҳу-
141
Минг куёш шуъласи
,
шига келиб караса, ўғлининг жасади сув бетида
қалқиб юрган экан. Одамлар уни кўриб, ёрдамга
ошиқишибди, ҳалиги бир нима қилишарди-ку,
ҳа, сунъий нафас олдиришибди. Аммо, бола ўлиб
бўлган экан. Шунинг учун ҳам Яратган ичкилик-
ни ҳаром қилган-да, – дея гапига хотима ясаганди
Важ ма кампир.
...Лайло фарзанд кутаётганини айтиши билан
эри дарҳол велосипедига мингашганча, Парвар-
дигорга шукрона бажо келтириш учун масжид-
га қараб йўл олди. Кечки овқат пайтида Рашид
Мар ямга ота бўлажагини тантанавор истеҳзо би-
лан маълум қилди. Мар ям аввал кўзларини пир-
пиратди, кейин қовоғи осилди, юзи қизарди.
Эри тепага, радио эшитиш учун хонасига
кўтарилгач, Лайло дастурхонни йиғиштиришга
кўмаклаша бошлади.
– Тушунолмай қолдим, энди сен ким бўласан?
– сўради Мар ям дастурхон устидан гуруч ва нон
увоқларини сидириб оларкан. – Олдин «Мерс»
эдинг-ку, энди ким бўларкинсан?
– Поезд бўлсам керак, – гапни ҳазилга бурди
Лайло. – Балки реактив самолёт бўларман?
– Лекин уй ишларидан қутулдим, деб хаёлинг-
га ҳам келтирма, уқдингми? – ўдағайлади Мар ям.
Лайло эндигини оғиз жуфтлаган чоғда, бу хонадон-
да фақат Мар ямгина бегуноҳ эканини англаб, ин-
дамади. Айтганча, бу ёқда бола ҳам бор.
Лайло хонасига қайтиб, ўзини каравотга отди
ва ҳўнграб юборди.
– Нима бўлди? – унинг иягидан ушлаб ўзига қарат-
ди Рашид. – Мазанг йўқми? Боланг тузукми? Хайри-
ят! Мар ям хафа қилдими? Очиғини айт!
– Йўқ, йўқ!
– Ҳозир энасини кўрсатаман. Бадбахт ҳароми
сени хафа қилгани қандай журъат этди?
142
Холид Хусайний
,
– Йўқ.
Бироқ Рашид ўрнидан туриб бўлганди. Лайло
унинг қўлидан аранг тутиб қолди:
– Керакмас! У менга жудаям меҳрибон. Бир
дақиқа, ҳозир ҳаммаси ўтиб кетади.
Рашид ўзича нималарнидир ғўлдираб, хотини-
нинг бўйнини сийпалади, кейин елкасини уқалашга
тушди, қўли оҳиста пастга қараб сирғала бошлади:
– Ҳозир ҳаммаси яхши бўлади, – деди ишонч
билан.
* * *
...Даставвал ўтинчининг болтасидан омон қол-
ган дарахтлар мисранг, тўқ-қизил япроқларини
тўкди. Кейин совуқ шамоллар шаҳарни забт этиб,
барча дарахтларни қип-яланғоч қилиб ташлади.
Жигарранг тепаликлар фонида яланғоч шох ва
новдалар янада қўрқинчлироқ кўринарди. Би-
ринчи қор ҳам ёғди, аммо ерда узоқ турмади.
Кейин йўлларни муз қоплади. Том ва бўғотларга
сумалаклар осилди. Қор билан бирга Кобул осмо-
нида шафқатсиз ракеталарга қасдма-қасд вар-
раклар ҳам пайдо бўлди.
Рашид бу гал ҳам уруш ҳақидаги энг янги
хабарларни олиб келганди. Лайло ким-ким би-
лан уришаётганинию ким билан бирлашганини
аранг тушуна бошлади. Рашиднинг айтишича
Сайёф ҳазорийлар билан уришаётган экан. Ҳа-
зорийлар эса, Масъуд билан қирпичоқ эмиш.
Дўстум қайси тарафга ўтишини билиб бўлмасди.
Кобулда отишмалар, ракеталар зарбаси давом
этарди. Элчихоналар ёпилган, мактаблар ишла-
масди. Рашиднинг айтишича, шифохоналарнинг
қабул бўлимида ярадорлар навбат кутиб, қонига
беланиб ётса-да, биров қарамасмиш. Жарроҳ-
143
Минг куёш шуъласи
,
лик бўлимларида оёқ-қўлларни наркозсиз кесиб
ташлашаётганмиш.
– Лекин сен қайғурма, асалим, – дерди Рашид.
– Мен сени худди тош қалъадек ҳимоя қиламан.
Бирортаси сени хафа қилгудек бўлса, ичагини
суғуриб, оғзига тиқаман.
Ўша қиш Лайлонинг атрофини аллақандай
метин девор ўраб олгандек бўлди. Энди болалик
пайтидаги мусаффо осмон, отаси билан бирга
борган кўпкари мусобақалари, онаси билан кез-
ган савдо дўконлари, болаликдаги дугоналари,
айниқса, Тариқ билан кечган хушнуд дамлар қўл
етмас орзуга айланганди.
Тариқнинг хаёли уни тамомила ақлдан озди-
раёзганди. Унинг аллақайси олис госпиталда
ётган яланғоч танаси кўз олдига келиши билан,
дунё кўзига тор бўлиб қолар, томоғига муштдек
бир нима келиб тиқиларди.
1992 йилнинг қиши кир ювишу уй тозалаш
билан ўтди. Ҳовлида қаттиқ совуқ чўкканида,
Лайло уйга қамалиб олганча, деразасидан ёғаёт-
ган қорга тикилиб, соатлаб хаёл суриб ўтирарди.
Кунларнинг бирида Рашид уни етаклаб, ўзи-
нинг устахонасига олиб борди. Чодранинг ичида
юриш қанчалик ноқулай, қийин ва машаққатли
эканини Лайло ўшанда билди. Ҳар қадамда ча-
лишиб йиқилишига сал қолади. Бир томондан
шуниси ҳам яхши, Чодра аёлни бегона кўзлардан
асрайди. Уни қай аҳволда кетаётганини ҳеч ким
кўрмайди, танимайди ҳам.
Устахона Лайло тасаввур қилгандан кўра, кенг
ва ёруғ экан. Бироқ хона анчайин тартибсиз ва бе-
саранжом эди. Тери парчалари, пошна ва болғача-
лар, иш қуроллари ҳар ёққа сочилиб кетган.
Кутилмаганда, Рашид қўлини хотинининг эта-
гига солиб, унинг силлиқ, дўмбоқ қорнини сийпа-
144
Холид Хусайний
,
лади. Беихтиёр шу онда Тариқнинг силлиқ кучли
қўлларин эслади. О, унинг қўллари Лайлонинг ба-
дани узра сирғалган чоғда Лайло бутун оламни,
барча ташвишларни унутарди.
– Жуда тез ўсяпти, – деди Рашид. – Ҳали қўчқор-
дек ўғил туғилади. Отасига ўхшаб, ҳақиқий
паҳлавон бўлади.
Лайло негадир бир сесканиб, қорнини ёпди.
– Мар ям билан ораларинг яхшими?
– Ҳа, жуда ажойиб.
– Унда яхши.
Беихтиёр Лайлонинг ёдига икки кун аввалги
тортишув тушиб қолди. Ўшанда у нимадир иш
билан ошхонага тушганди. Мар ям асабийлик би-
лан тортмаларни ковлаштириб, ҳамма ёқни та-
рақлатиб юрган экан. Маълум бўлишича, унинг
гуруч аралаштирадиган ёғоч чўмичи ғойиб бўпти.
– Қаерга қўйгандинг? – деди Лайлога ўгирилиб.
– Мен? – Лайло ажабланди. – Кўзим тушмади,
ўзи ошхонага кам тушаман.
– Ҳа, биламиз, эрка-тантиқсиз!
– Ахир, ўзингиз ишни бўлиб бергансиз, пи-
шир-куйдир менинг вазифам эмас-ку!
– Демак, чўмич оёқ чиқариб, қочиб кетиб-
ди-да, шунақами?
– Мен унақа демоқчимасман, – Лайло ўзини
қўлга олишга уринди. – Балки сиз бошқа жойга
қўйгандирсиз?
– Бошқа жойга? – Мар ям кўзларини олайтир-
ди. – Бу ёққа келганингга қанча бўлди? Бир неча
ой! Мен бу ерда 18 йилдан бери яшайман, қоқин-
диқ! Шу пайтгача чўмич жойида турарди. Эшит-
дингми? Бу чўмич сен иштонингни булғаб юрган
пайтларингдан бери бир жойда туриб келган.
– Ким билсин, – тишларини ғижирлатди Лай-
ло. – Қўйган жойингизни эслолмаётгандирсиз?
145
Минг куёш шуъласи
,
– Балки менинг жонимни чиқариш учун ўзинг
атайин яшириб қўйгандирсан?
– Пасткаш аёл экансиз! – Лайло бу сафар ўзи-
ни тутиб тура олмади.
Мар ямнинг бутун бадани титраб кетди.
– Сен эса, ўғри ва фоҳишасан, текинхўр ман-
жалақисан, эшитдингми?
* * *
Ўшанда аёллар бисотларидаги бор таҳқиромуз
ва беҳаё сўзларни тўкиб солишди. Аммо, хайри-
ятки, бу галги жанг жисмоний куч ишлатишга
бориб етмади. Мана, ўшандан бери икки кундош
бир-бири билан гаплашмайди.
Фақат, Лайло ўшанда, бор овози билан бақириб,
юрагида йиғилиб қолган дардини тўкиб солганидан
сўнг ўзида аллақандай қониқиш ҳис этди. Қизиқ,
ўшанда Мар ям ўзини қандай ҳис қилган бўлса?
Ўша куни, жанжалдан сўнг Лайло юқорига –
эрининг ётоғига чиқиб, ўзини каравотга отган,
юзини ёстиққа босганча, бор овози билан ҳўнг-
раб йиғлаган эди. Унинг наздида ота-онасини
эндигина ўлдиришган ва бу мусибатдан янги
хабар топгандек эди. Ошхонадан Мар ямнинг
қарғанган овози эшитилди:
– Кўзингга тупроқ тўлсин, илоё! Тилгинанг ке-
силсин, балога учрагин, Худоё худовандо!
Дафъатан Лайлонинг нафаси бўғзига қадалди. Шу
топда қурсоғидаги гумона бир қимирлаб олганди.
Do'stlaringiz bilan baham: |