Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

ТЎРТИНЧИ БОБ
Эртаси куни Лайло тўшагидан турмади. Эрта-
лаб Рашид ундан бирров хабар олиб, сартарошга 
кетаётганини маълум қилди. Лайло эса адёлга яна-
да маҳкамроқ ўралиб олди. У куннинг иккинчи яр-
мида сочларини янги услубда қисқартириб, деярли 
яп-янги костюм ва никоҳ узуги билан қайтиб кел-
ганида ҳам қиз ҳали ўрнидан турмаганди. 
Рашид каравотда, унинг ёнига ўтириб, қўли-
даги қутичанинг тасмасини ечди ва ундан эҳти-
ёткорлик билан тилла узукни чиқарди. Буни со-
тиб олиш учун Рашид Мар ямнинг эски узугини 
чиқариб сотган эди. 
– Қўявер, унга бари бир, пайқамайди ҳам. 
Лайло иложи борича Рашиддан нарироққа 
силжишга уринди. Пастки қаватдан дазмолнинг 
кийим устидан шиғиллаб сирғалиши эшитилиб 
турарди. 
– Керакмас, – деди Лайло заиф овозда. – Иста-
майман. Унинг узугини қайтариб беринг!
– Қайтариб берай? – Рашиднинг юзида ранж 
ва ғазаб аломати қанча тез пайдо бўлган бўлса, 
шу тезликда ғойиб бўлди. – Мен бунинг устига 
яна қанча пул қўшиб берганимни биласанми? 


133
Минг куёш шуъласи
,
Нақ 22 қиротлик тоза тилладан. Ол! Истамай-
санми? – У қутичанинг оғзини ёпди. – Гулларни 
ёқтирасанми? Қанақа гул ёқади? Табаргулми? 
Лолами? Балки настарин ёқар? Гул керакмасми? 
Яхши! Сенга нима ёқишини ҳам билмасам... 
Деҳи Мазангда бир таниш тикувчи бор, эртага 
сени унинг ёнига олиб бораман, сен ёқтирган ма-
тодан, бўйингга ўлчаб кўйлак тикиб беради. 
Лайло бош чайқади. Рашиднинг қошлари чи-
мирилди. 
– Мен фақат... истардимки...
Лайло негадир гапини охирига етказа олма-
ди. Елкаси қўйилган катта, қўпол ва қаримсиқ 
кафтдан ижирғангандек бўйнини қисди. 
– Хўш?
– Ҳаммасини ортга қайтаришнинг иложи бўл-
ганда эди? 
Ҳайратдан Рашиднинг оғзи очилиб, сарғайган 
тишлари кўринди:
– Тоқатим тоқ бўлди, – деди аранг пишиллаб. 
Абдул Шариф келгунига қадар Лайло Покис-
тонга кетиш ниятида эди. У Лайлога ҳамма гап-
ни етказганида ҳам, бу ердан кетиш қароридан 
воз кечмаганди. Фикри-зикри ҳар бурчагида 
ажал пистирма қўйган, ҳар кўчасида бахтсизлик 
ҳиди анқиб турган шаҳардан узоқроққа кетиш 
эди. Энди эса, бошқа ҳеч қандай иложи йўқлиги-
ни англаб етганди. 
Кўнгли айниганини ҳис этди. Ичи ағдарилгу-
дек бўлди. 
Лайло бир зум ўзини увада чодирлар билан 
тўлиб-тошган қочоқлар лагерида тасаввур этиб 
кўрди. Мана, у қўлида Тариқнинг зурриёди – 
ёлғиз жигарбандининг совуқдан тош қотиб кўка-
риб кетган жасадини қучоқлаганча жим ўти-
рибди. Мана, бегона одамлар унинг миттигина 


134
Холид Хусайний
,
танасини ювиб, кир, ифлос латтага ўрашди ва 
узоқлардан ўлжасини пойлаб ўтирган ўлаксахўр 
қузғунларнинг ҳафсаласини пир қилиб, торгина 
чуқурга туширишди. Тупроқ тортишди. Тамом!..
Йўқ, кетмайди. Ҳеч қаёққа!
У ўз яқинларини бирма-бир кўз ўнгига келдир-
ди. Аҳмад билан Нур ўлган, Ҳасина кетган, Жити 
парчаланган, ота-онаси ҳам энди йўқ... Мана 
энди Тариқ ҳам...
Уни аввалги ҳаётга, аввалги Лайло билан 
боғлаб турадиган ингичка, ожизгина бир ришта 
қолган, у ҳам бўлса, вужудида улғая бошлаган Та-
риқнинг зурриёди. У вақти-соати етиб бу дунёни 
кўриши лозим. Ахир Лайло умрининг энг масъуд 
дамларини эслатиб тургувчи бу нурли риштани 
қандай қилиб барбод этсин? 
У яшин тезлигида қарор қабул қилди. Тариқни 
сўнгги бор кўрганидан бери орадан олти ҳафта 
ўтди. Яна бир-икки ҳафта чўзилса, Рашид шубҳа-
ланиб қолиши мумкин. Албатта, у режалаштирган 
иш қабоҳатдан бошқа нарса эмас. Уят! Шарман-
далик! У Мар ямга нисбатан ҳам ноҳақлик қилаёт-
ганини билади. Бироқ, гарчи фарзанди ҳали ма-
йиздеккина бўлса-да, Лайло бир ҳақиқатни англаб 
етди: она ўз фарзанди учун ҳамма нарсани, ҳатто 
виждони, инсонийлигини ҳам қурбон қилиши мум-
кин. У қўлини қорнига босиб, кўзларини юмди...
Шундан кейинги маъракаю маросимлар Лайло-
нинг ёдида узуқ-юлуқ сақланиб қолди. Эсида қол-
гани – Рашиднинг йўл-йўл костюми, арзон атир-
нинг ўткир ҳиди, устарадан қолган жароҳат изи, 
Тамакидан сарғайган бармоқларда айланаётган 
никоҳ узуги... Мана, қўлида қалам, никоҳ ҳуж-
жатига қўл қўймоқда. Бўёғи тугабди, янгиси бор 
экан! Имзолар қўйилгач, ҳужжат домлага узатил-
ди. Майин қироат овози янгради. Кейин унга кўзгу 


135
Минг куёш шуъласи
,
тутишди. Рашид қошларини қайчилаб келганини 
ўшанда пайқади. 
Унинг ёнгинасида бир нуқтага тикилганча 
Мар ям ўтирарди. Лайло унинг кўзларига қараш-
га ботинолмади. 
Ўша оқшом муздек чойшаб устида чалқанча 
ётганча Рашиднинг ҳаракатларини кузата бош-
лади. Рашид пардаларни тушириб, кўйлагининг 
тугмаларини ечди. Кейин эса, шалворининг бо-
ғичини бўшатди. Чамаси унинг қўллари ўзига 
бўйсунмасди. Беихтиёр Лайло эркакнинг осилиб 
тушган кўкраклари, кўксини қоплаган оқ, қа-
лин жунларини, қаршисидаги норасида вужудга 
ҳирс билан қадалган кўзларни кўрди...
– Ё Аллоҳ, ўзинг шарманда қилма, ўзинг қув-
ват бергил, – тўнғиллади Рашид қизга яқинла-
шаркан. – Мен сени севаман!!!
Лайло тишларини тараклатиб, чироқни ўчири-
шини ўтинди. 
Нафси қонган Рашид дарров ухлаб қолди, 
Лайло сал аввалроқ уйга опкириб, тўшак остига 
яшириб қўйган пичоқчани чиқарди ва...
...Кўрсаткич бармоғини тилимлаб чойшабга 
ишқалади...

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish