Биринчи қисм тугади
ИККИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ
Кобул, 1987 йил, баҳор.
Ҳар тонгда Лайло фақат бир нарсани – тезроқ
ўртоғи Тариқни кўришни истарди. Икки ҳаф-
та илгари уларнинг оиласи Ғазнига, Тариқнинг
тоғасиникига меҳмон бўлиб кетишганди.
– Анча пайт қолиб кетасанми? – сўраганди
Лайло сафар олдидан.
– Ўн уч кунга, холос!
– Вой-вўй, намунча кўп?
– Ҳа, нега қовоғинг осилиб кетди? Йиғлаворма
тағин?
– Нима? Мен-а? Ҳечам-да! – Лайло эркаланиб
боланинг соғ оёғини (унинг бир оёғи протез эди)
туртиб қўяр, бунга жавобан Тариқ ҳам унинг ел-
касига енгил шапатиларди.
Ўн уч кун бу қарийб икки ҳафта дегани. Лайло
вақт ҳам худди Тариқнинг отаси баъзан пуштун-
ча ашула айтган чоғида чаладиган аккордеон-
нинг ғижимасига ўхшаб, кенгайиб қисқаришини
ана шунда тушунди.
Яна Лайлонинг ота-онаси жанжални бош лашди.
Ҳар доимгидай онаси бақириб, уйни бошига кўтар-
япти, отаси эса бир четда мунғайганча бошини
қуйи солиб ўтирибди. Лайло шовқин кирмаслиги
учун хонасининг эшигини қаттиқроқ ёпиб олди.
Ҳар куни эрталаб пастдан отасининг овози
эшитилади:
– Қизим, мен ишга кечикяпман!
70
Холид Хусайний
,
Лайло шошилганча туфлисини кияди. Ойнага
қараб, елкасига тушадиган малларанг сочларини
тарайди. Онасининг айтишича, унинг сочлари
ҳам, ол ёноқлари ҳам, ширин кулгичию, қалин
киприклари ҳам она томонга тортган экан. «Бу-
вим Панжшер водийсидаги энг гўзал қиз бўлган
эканлар, йигитлар бувимни деб жон беришга
тайёр туришаркан. Ана шу гўзаллик икки авлод
ўтиб, сенга насиб қилган, қизим», дерди онаси.
Унинг ота-онаси Панжшер тожикларидан эди.
Улар турмуш қургач, Кобулга кўчиб келишган,
кейин отаси университетга кирган эди. Лайло
онасининг ўз хонасидан чиқмаслигига умид қи-
либ, зинадан пастга тушарди.
Ҳозир отаси эшик кўзига ҳашаротлар кирмас-
лиги учун қопланган дока рўмол қаршисида чўк-
калаб турарди.
– Кўряпсанми? – отаси унга икки ҳафта олдин
мато юзида пайдо бўлган тешикчани кўрсатди.
Лайло отасининг ёнидан жой олди.
– Яқинда тешилган шекилли?
– Менам ойингга шунақа десам, нега қарамай-
сан. Уй пашшага тўлиб кетди, деяпти.
Лайло ич-ичидан отасига, калта бўйли, чувак-
кина, қўллари аёлларники сингари нозик бўлган
бу эркакка ич-ичидан ачинди. У уйда отаси-
ни китобсиз ўтирганини тасаввур қилолмасди.
У мутолаа пайтида ҳамма нарсани унутарди. У
Румий, Ҳофиз ғазалларининг деярли барини ёд-
дан билар, Афғонистоннинг Россия ва Британия
билан уруши ҳақида соатлаб гапира оларди, ер-
дан қуёшгача бўлган масофани ҳам аниқ билар-
ди. «Кобулдан Ғазнигача бўлган масофадан беш
минг марта кўпроқ» деган бир марта у тасаввур
уйғотиш учун. Лекин уйдаги арзимас юмушларни
қилишга ҳам отасининг уқуви етмасди. Эшиклар
71
Минг куёш шуъласи
,
ёғланмагани учун ҳамиша ғичирлаб турар, ош-
хонадаги жавонларни моғор босиб ётарди. Она-
сининг айтишича, шу пайтгача бундай юмушлар
Нур билан Аҳмаддан ортмасди. Аммо улар ҳозир
шўравийларга қарши урушга кетишган.
– Бугун ойнинг нечанчиси? Бешинчими, олтин-
чими? – сўради отаси паришонхотирлик билан.
– Билмадим, кунларни ҳисоблаб юрмайман, –
деди Лайло ерга қараб.
Ниҳоят, улар кўчага чиқишди. Лайло вело-
сипеднинг орқа ўриндиғига жойлашаётганида,
қўшнилари Рашид этикдўз ва унинг одамови
хотини турадиган уй дарвозаси олдида «Мерсе-
дес-бенц» машинасини кўришди. Машина ичида
иккита нотаниш одам ўтирарди.
– Булар ким? – сўради қизча.
– Бизга нима? – деди отаси. – Тезроқ қимирла,
кеч қоламиз!
Шу тобда қизчанинг қулоғига яна онасининг
отасига айтган кинояомуз гаплари жаранглади:
«Нуқул гапингиз шу, «менга нима?». Ҳа, сизга
нима? Иккита ўғлингиз урушга жўнади – сизга
нима? Ўз болаларингиз худди ўйнашдан туғилган
болалардек ўз ҳолича чиқиб кетди – сизга нима?
Сизга фақат китоб бўлса бўлди!»
Отаси тепкини айлантириб велосипедни ҳай-
даб кетди. Велосипед «Мерседес-бенц»нинг ёни-
дан ўтиб бораркан, орқа ўриндиқда ўтирган
жигарранг костюмда, кўкрак чўнтагидан оппоқ
рўмолчасининг учи кўриниб турган озғин оқ-
соч эркакка қизиқсиниб қаради. Машинанинг
рақамидан уларнинг ҳиротлик эканини пайқади
(Афғонистонда машина рақамларида вилоят ва
шаҳар номлари тўлиқ ёзиб қўйилади – тарж).
Лайло синфда паришонхотир бўлиб ўтирди. Ха-
ёли Тариқда эди – қачон келаркин? Тинчмикин?
72
Холид Хусайний
,
Ўқитувчи хотиннинг исми Шанзай бўлиб, ҳамма
уни орқаваротдан «Бўёқчи хола» деб чақирарди.
Чунки у тартиббузар болаларни худди чўтканинг
икки тарафини айлантириб девор оқлаётган
бўёқчидек кафтнинг икки томони билан навбат-
ма-навбат шапатилаб қўярди. У ҳамиша ўзининг
хостлик камбағал деҳқон оиласида туғилгани-
ни таъкидлашдан чарчамас, ўқувчи қизларнинг
юзини бекитишларига рухсат бермас, нуқул эр-
как ва аёлларнинг тенглигини уқтирарди. Унинг
фикрича Шўравийлар давлати Ер юзидаги энг
яхши ва қудратли давлат эди. У Афғонистонда
ҳам ана шундай ёруғ бахтиёр кунлар келади, деб
болаларни ишонтирмоқчи бўларди.
«Бўёқчи хола»нинг орқасида ушбу бепоён мам-
лакатнинг харитаси, президент Нажибуллонинг
портрети (отаси бу одам бир пайтлар даҳшатли
махфий полициянинг бошлиғи бўлган, дерди),
кулиб турган шўравий аскарларнинг суратлари
осилиб турарди.
Лайло айнан апрел инқилоби пайтида туғил-
гани уни ўқитувчи уни «инқилобчи қизалоқ» деб
атарди.
Ўша куни дарслар тугаганида, онаси Лайлони
олиб кетиш учун келмади. У синфдошлари Жити
ва Ҳасина билан йўлга тушди. Жити қовоғидан қор
ёғиб турадиган қиз бўлиб, икки ўрим сочи худди
улоқчанинг думидек диккайиб турар, дарсликлар-
ни худди қалқондек кўксига босиб олганди. Ҳаси-
на эса ўн икки ёшда бўлиб, дарсларни ўзлашти-
ролмагани учун уч йил бир синфда қолиб кетган-
ди. Унинг тили ҳам ўткиргина бўлиб, муаллимага
«Бўёқчи хола» лақабини ҳам у ўйлаб топганди.
Ҳасина бу гал уларга ёқинқирамаган куёвлар-
ни қандай рад этишдан дугоналарига «сабоқ» бе-
риб кетди:
73
Минг куёш шуъласи
,
– Ҳали мен кичкинаман-ку, – деди Жити. –
Менда куёв нима қилсин? Ҳали менга совчи кел-
гани йўқ.
– Соқолинг чиққани учун эр олмаётгандир-да,
– атай унинг жиғига тегди Ҳасина. Ҳазилни ту-
шунмайдиган Жити қўрқиб кетиб, иягини уш-
лади ва мўлтираб Лайлога термилди. Лайло эса,
кулиб бош чайқаб қўйди.
– Хуллас, куёв сизларга ёқмадими, уйдан икки
банка ловия опчиқасиз ва эндигина чой ҳўплаёт-
ган пайтда юз-кўзига қараб сепворасизлар, тамом.
Қизчалар кулиб юборишди. Лайлога ҳали бун-
дай насиҳатларнинг кераги йўқ эди. Чунки ота-
си бари бир уни ҳаливери эрга бермайди. Гарчи
у ҳозир нон заводида ишласа-да, университетни
тугатган. Коммунистлар давлат тепасига келгун-
ча мактабда дарс берарди. Кейин уни мактабдан
ҳайдашди. Ҳозир отасининг ягона истаги қизини
ўстириб, ўқитишдан иборат эди.
– Қизим, турмуш қуриш қочмайди, аммо вақ-
тида билим олиш керак. Шунинг учун сен албат-
та ўқийсан. Уруш тугаса сендек билимли қизлар
Ватанга керак бўлади.
Лайло отасининг маърифатпарварлигидан фахр -
ланар, ўзи ҳам аъло ўқишга тиришар, ҳар йили
мактабдан мақтов ёрлиғи оларди. Ҳасинанинг
отаси эса, баджаҳл, тўпори таксичи эди. Яна уч
йилдан сўнг Ҳасинани ўзидан 20 ёш катта ама-
киваччасига эрга беришаркан.
– Демак, эслаб қолдинглар-а, қизалоқлар, –
Ҳасина оҳиста Лайлонинг қулоғига шивирлади.
– Сени эса, бари бир ўша бир оёқли шаҳзоданг
келиб опкетади.
Лайло илкис қўлини тортиб олди. У Тариқ
ҳақида бунақа қўпол ва совуқ гап эшитишни
кутмаганди.
74
Холид Хусайний
,
– Бошқалар ҳақида бунақа деб бўлмайди! –
деди Жити ёвқараш қилиб. – Ахир бечора уруш
туфайли шунақа бўп қолган-ку!
– Ие, Ҳали Житибону ҳам Тариққа ошиқ бўп
қоптиларми? Лайло, нега жим турибсан?
– Мен ҳеч кимга ошиқ бўлмаганман, – ўзича
тўнғиллади Жити.
Шу жойда уларнинг йўллари айриларди. Қиз-
лар Лайло билан хайрлашиб, яна ўз йўлларида
давом этишди. Уч кварталгача Лайло бир ўзи
кетди. Кўк «Мерседес» ҳалиям қўшниларининг
эшиги олдида турарди. Жигарранг костюмли оқ-
соч одам машинасига хаёлчан суяниб турарди.
Кимдир уни чақиргандек бўлди:
– Эй, малласоч! Бу ёққа қара!
Лайло ўгирилди. Унинг юзига кимдир тўппон-
ча ўқталиб турарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |