Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

250
Холид Хусайний
,
– Ишонинг, гапим рост.
– Хўш, фикрингни исботлайдиган бирорта 
одам борми?
– Йўқ!
– Ана шу-да, – мағрур бош ирғади ёш толиб.
– Пешовардаги таниш докторга бориб уч-
рагандим, – қози бошини ликиллатиб сўз бошла-
ди. – Жуда билимли шифокор. У билан ўтган ҳаф-
тада кўришдик. «Менга очиғини айтавер», дедим 
унга. «Мулла бобо, тўғриси, уч ой умрингиз қоп-
ти, ошиб борса олти ой яшайсиз», деди. Хуллас, 
ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз. Яратганнинг 
иродасига қарши бора олармидик?
У яна яғриндор шеригига имо қилганди, чой 
қуйиб берди. Қози кафтининг орқаси билан лун-
жини артди:
– Мен бу дунёни тарк этишдан қўрқмайман. 
Яккаю ёлғиз ўғлим беш йил илгари вафот этган-
ди. Ҳаёт мен учун ўз қимматини йўқотиб бўлган. 
Хуллас, мен ўлимни ўйлаётганим йўқ. Бошқа 
нарсадан хавотирдаман. Қиёматда Парвардигор 
мендан сўрайди: «Мулла, нега сен менинг амрим-
ни бажармадинг?» Унинг иродасига қарши бор-
ганим учун нима деб жавоб бераман? Ҳар бири-
миз Яратганнинг қонунларини бажаришга масъ-
улмиз. Шу боис, ҳар қанча оғир бўлсаям, мен 
Яратганнинг амрига тобеман. 
Қозикалоннинг юзи оғриқдан бужмайиб кет-
ди. Унинг юзларида ҳамдардлик ифодасини ҳам 
пайқаш қийин эмасди. 
– Синглим, мен сенинг гапларингга, эринг нинг 
бадхулқ одам эканига ишонгим келади. Аммо се-
нинг ваҳшиёна жиноятингдан кўз юмиб бўлмай-
ди. Ахир бу нимаси? Бола тепада йиғлаб ётса-ю, 
сен пастда унинг отасини чопиб ташласанг... Ме-
нинг ҳам ажалим яқин. Шу боис шафқат кўрсат-


251
Минг куёш шуъласи
,
гим келади. Сени жон деб кечирган бўлардим. 
Аммо, эртага Худойим «Ўзинг бир гуноҳкор бан-
да эдинг, кечиришни сенга ким қўйибди?» деса 
нима қиламан? 
Ёрдамчи қозилар ҳам бош ирғаб унинг гапини 
маъқуллашди. 
– Нимаям дердим. Синглим, сени ахлоқсиз аёл-
сан деёлмайман. Аммо жуда ёмон ишга қўл ур-
гансан. Шариат бу қилмишингни кечиролмайди. 
Мен боришим керак бўлган жойга сени аввалроқ 
жўнатишим керак бўлади. 
Мар ям ердан кўз узмай бош ирғади. 
– Парвардигорнинг ўзи гуноҳларингни афу этсин. 
Ҳукмни имзолаш учун Мар ямга тутқазишди. 
Уч толибнинг синчкор нигоҳлари остида Мар ям 
ўз исмини – мим, ро, йо ва мим ҳарфларини текис 
ёзиб чиқди. У йигирма етти йил илгари Жалилнинг 
уйида, муллаларнинг гувоҳлигида худди шунга ўх-
шаш ҳужжатга имзо чеккан эди. 
Ўн кун ўтди. Мар ям камеранинг дарчаси ол-
дида ўтириб, турма ҳаётини кузатарди. Ҳовлига 
қамалиб қолган шамол қоғоз парчаларини чирпи-
рак қилиб ўйнарди. Соқчилар, маҳбуслар, болалар 
кўзларини қўлларини билан тўсиб олган, акс ҳол-
да қум ва чанг одамнинг бурнига, оғзига кириши 
мумкин. Шамол қош қорайганда тинарди, кечаси 
эса, худди кундузги тўс-тўполон учун узр сўраган-
дек, майин, ёқимли шабада эсади. 
Нахма унинг қўлига мандарин тутқазди:
– Сиз менга яқин бўлиб қолгандингиз, – деди 
кўз ёшларини тиёлмай. 
Мар ям жойидан жилмади. Ҳовлидан қизди-
рилган ёғ ҳиди келар, кимдир овқат тайёрлаш 
билан овора эди. Қизчалар бир пайт у Жалил би-
лан куйлаган қўшиқни хиргойи қилишарди. 


252
Холид Хусайний
,
Ой порлайди осмонда,
Қушлар куйлар ўрмонда...
Ўтган кеча у узуқ-юлуқ туш кўрди. Ўн бит-
та тошни устунчаларга бўлиб тиклаётганмиш. 
Анҳорнинг нариги бетида Жалил уни имлаб 
чақираётганмиш. Мулла Фатҳулла унга нега дир 
чиннигул ҳиди анқиб турган настарин гулларни 
тутқазармиш. Лойсувоқ кулба ол дида эса, она-
си Мар ямни овқатлангани чақи рармиш. Лекин 
Мар ям жойидан қимир ламас, ўзи ўйнаб ўтирган, 
ям-яшил майсалар қоплаган, чумолилар ўрмала-
ётган, чигирткалар сакраб, қўнғизлар визиллаёт-
ган ердан тургиси келмасмиш. Чўққи тепасидан 
эса қўйларнинг маъраши, яна қаердандир ара-
ванинг ғижир лаши эшитилармиш. 
...Мар ям машина кузовида кетиб борарди. Юк 
машинаси «Ғозий» стадиони томон елиб борарди. 
Унинг қаршисида ўтирган, автомат осиб олган 
ёшгина толиб Мар ямдан кўзини узмасдан маши-
на бортини дўмбира қилиб чертарди.
– Қорнингиз очмадими? – сўраб қолди у тўсатдан.
Мар ям бош чайқади. 
– Истасангиз менда печене бор. Мазали. Тор-
тинмай сўрайверинг.
– Раҳмат, иним, керакмас.
Соқчининг юзларидан самимийлик порлаб ту-
рарди. 
– Қўрқиб кетяпсизми?
Мар ямнинг томоғига нимадир тиқилди:
– Қўрқяпман, – деди титраб. – Жудаям...
– Менда акамнинг сурати бор, – деди соқчи. 
– Ўзини эслолмайман. У велосипед тузатарди. 
Фақат шуни биламан, холос. Унинг юриш-ту-
риши, кулгиси, овози умуман эсимда йўқ. 
Ойимнинг айтишича, у ер юзидаги энг қўрқмас, 
баҳодир йигит бўлган экан. Нақ шернинг ўзи. 


253
Минг куёш шуъласи
,
Кунларнинг бирида, эрта тонгда коммунистлар 
уни ҳибсга олгани келади. Акам эса, худди ёш 
боладек йиғлаб юборади. Нега буни айтяпман? 
Қўрқув – бу оддий ҳол. Ҳамма ҳам қўрқади. Бун-
дан уялмасангиз ҳам бўлади. 
Минглаб кўзлар унга қадалиб турарди. Май-
донда юз беражак ҳодисани аниқроқ кўриш учун 
ҳамма бошини чўзиб қарарди. Мар ямни маши-
надан тушириш учун қўл узатишганда, ҳамма 
ёқни олағовур босиб кетди. Овозкучайтиргичдан 
маҳкуманинг жинояти ўқиб эшиттирила бошла-
ди. Оломон орасида кимдир бош чайқар, ким-
дир танглай қоқар, Мар ям эса, ердан кўз узмас, 
одамлар уни алқаяптими, қарғаяптими, билол-
масди. Унинг учун ҳамма нарса фарқсиз эди. 
Уни боя турмадан олиб чиқишаётганда, ўлим 
олдидан ялиниб йиғлаши, кўнгли озиб ўқчиши, 
шалворини ҳўл қилиб қўйиши мумкинлигидан 
қўрққанди. Ахир умр интиҳосида одам ўзини бош-
қаролмай қолади-ку! Хайрият, вужуди унга панд 
бермади. Толиблар уни судраб туширишмади, бал-
ки ўз оёқлари билан майдонга кириб борди. Ота-
сиз қолган Залмайнинг мунгли қиёфаси кўз олдига 
келганида, ўз-ўзидан қадамлари тезлашарди. 
Автоматли толиб унга футбол дарвозасининг 
жанубий устуни тарафга юришни буюрди. Оло-
мон сув қуйгандек тинчиб қолди. Мар ям ўз соя-
сига боқди, мана бу сояга жаллоднинг ҳам кўлан-
каси қўшилди. 
Ҳаёт уни сийламади. Аммо, тан олади, бахт-
ли дамлари ҳам бўлди. Бари бир яшагинг келар-
кан-да! Қанийди бир мартагина бўлсин, Лайлони 
кўролса, унинг шодон кулгисини эшитса, у билан 
бирга чой ичиб, ҳолва еса... Азиза! Унинг тўйини 
кўриш, бармоқларига ҳино қўйиб, бошига никоҳ 
рўмолини ташлаш насиб этмади. Роса чиройли 


254
Холид Хусайний
,
келин бўлса керак ўзиям. Унинг болаларини ҳам 
кўролмади.Кексайиш ҳам Мар ямнинг қисматида 
йўқ экан. 
Дарвоза устуни олдида тўхташ буюрилди. Чод-
расининг бир четидан автоматни маҳкам қисиб 
турган қўлни кўрди. 
Оҳ, ҳаёт, бунчалар аччиқ... бунчалар ширин 
бўлмасанг!..
Мар ям кўзларини юмди. Бирдан ҳамма изти-
роблар чекиниб, қалбини аллақандай сокинлик, 
ҳатто хотиржамлик эгаллаб олди. У дунёга бир бе-
гона алаф сингари, ота-онасининг хоҳишига қар-
ши ўлароқ, ҳароми тамғаси билан келганди. Мана, 
Ердаги сафари ҳам қариди. У ҳам севди, севилди, 
кимнингдир корига яради, ҳимоячи, дугона, она 
бўлолди. Ундан ширин хотиралар қолади. 
Ҳаммаси бундан-да баттарроқ бўлиши мумкин 
эди. Умр беҳуда ўтмади-ку! Мар ям ўзича Қуръон 
оятларини такрорлади:
– У, дарҳақиқат, осмонлар ва Ерни яратган 
зотдир. У тунни кун билан, кунни эса тун билан 
беркитади. У қуёш ва ойни ҳам ўзига бўйсундир-
ган, ҳар бири белгиланган макон томон ҳаракат-
ланади. У буюк ва мағфиратли зотдир. 
– Тиз чўк, – буюрди толиб. 
«Парвардигорим, мендек гуноҳкор банданг дан 
марҳаматингни дариғ тутма!»
Мар ям итоаткорлик билан амрни бажо келти-
ради. 
Охирги марта...



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish