248
Холид Хусайний
,
панжарали деразалар ва соқчилардан холи ҳаёт
борлигини тасаввур ҳам қилолмасди.
Мар ямнинг камерасида бирор жиддий жино-
ятчи йўқ эди. Асосан уйдан қочган хотинлар. Шу
боис улар Мар ямга аллақандай ҳурмат ва ҳадик
билан қарашар, уни ҳали ул-бул егулик билан сий-
лашар, гоҳ ортиқча адёлларини бериб туришарди.
Нахма эса, ерга урса осмонга сапчийдиган қиз.
Унга ош-нон берма, тақдирнинг нораво лигидан га-
пириш имконини берсанг бас, жон киради.
Отаси уни ўзидан ўттиз ёш
катта тикувчига
эрга бермоқчи бўлган экан. Кейин Нахма маҳал-
лий муллалардан бирининг ёшгина ўғли билан
Гардиз томонга қараб қочибди. Уларни Кобул-
нинг ўзида тутиб олишган.
Муллаваччани бир
зириқтиришган экан, тавбасига таяниб, ҳамма
айбни қизнинг елкасига ағдарибди. «Менда гуноҳ
йўқ, шу қиз ноз-ишвалари билан мени йўлдан
урди, сеҳр-жоду қилиб олди», дея ўзини оқлабди.
Ҳозир у ҳақ йўлга қайтиб, Қуръон ўқишда давом
этаётган экан.
Йигитни қўйворишибди. Нахмага беш йил бе-
ришибди. Отажониси, қамоқдан қайтган кун-
нинг ўзида қизини қўйдай бўғизлаб ташлашга
ваъда берибди.
Нахманинг ҳикоясини эшитиб, онасининг Са-
федкўҳ этагидан пуштиранг булутларга тикилиб
айтган гапларини эслади: «Эсингда тут, қизим!
Эркак зоти ҳамиша аёлни айблаб келган...»
Мар ямнинг суди бир ҳафтача олдин ўтганди.
Адвокат ҳам, тергов ҳам, гувоҳлар кўрсатмаси
ҳам керак бўлмади. Марямнинг ўзи ҳаммасидан
воз кечди. Уни сўроқ қилиш чорак соатга ҳам чў-
зилмади.
Қозикалон – рангпар, озғин, сарғиш чўқ қи
соқол ўзига ярашмай турган озғингина кекса то-
либ ҳайъат аъзоларининг ўртасида ўтирарди. Кў-
249
Минг куёш шуъласи
,
зойнак ортидан унинг сарғайган кўзлари фавқу-
лодда катта бўлиб кўринарди.
«Нашватининг думидек ингичка бўйни билан
саватдек саллани қандай кўтариб турганийкин?»
деган хаёл Мар ямнинг миясини тилиб ўтди.
– Айбингни тан оласанми, синглим? – сўради
қозикалон.
– Ҳа, – деди Мар ям дадил.
Қози бош ирғади.
Ким билсин, балки шун чаки
боши қалтирагани учун шундай туюлгандир? Мул-
ла Фатҳулла ҳам ундан кўра бардамроқ эди, деб ўй-
лади Мар ям. Ҳатто пиёлани қўлга олишга ҳам кучи
етмас экан, чап тарафида ўтирган яғриндор эркак
чойини ичкизиб қўйди. Чол миннатдорлик маъно-
сида бошини қимирлатиб қўйди.
Негадир қози ортиқча бақириб-чақирмас, таҳ-
дид қилмас, жуда майин гапирар, ҳатто кулим-
сираб қўярди. Ўнг томонда ўтирган учинчи толиб
эса, ҳар замонда Мар ямга ер остидан еб қўйгу-
дек ўқраяр, чамаси, унинг пуштунча гапирмаёт-
ганидан ғазаби қайнарди.
– Нима деб гапираётганингни фарқига бора-
сан, а?
– Ҳа.
– Бир нарсани тушунмаяпман, – тўнғиллади ёш
толиб. – Парвардигор биз эркакларни ва сиз, аёл-
ларни бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратган.
Бизнинг мияларимиз ҳам фарқ қилишини, аёллар
эркаклар сингари чуқур ва атрофилича фикр юри-
та олмаслигини ғарб олимлари ҳам тан олишган.
Шу боис, иккита аёлнинг гувоҳлиги битта эркак-
ники билан тенг.
– Ука, мен ўлдирганимни тан оламан, – деди
Мар ям. – Агар мен ўлдирмасам, унинг ўзи бўғиб
ўлдирган бўларди.
– Бу гапни сен айтяпсан. Аёллар ҳар гапда қа-
сам ичишга уста бўлишади.