«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet42/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

1.16- расм. НИФқурилмаси: (Н-10 м):
1-пастки нейтраллагич қобиғи (d=1,6 м);
2-реакция стакани (d=1.2 м); (Н=4.3 м);
3-титанли аммиак пуркагич; 4-нитрат кислота пуркагич; 5-гирдоблагич; 6-реактор қобиғи; 7-қалпоқли тарелка; 8-тўрли томчи тутгич



1.17-расм. Комбинацияланган буғлаткич
Н-16 м (08Х22Н6Т):
1-қобиқ-қувурли қисм; 2-концентрациялаш қисми (d=2,8 м, Н=6 м); 3-тешикли тарелкалар; 4- иссиқлик киритиш қувурлари (d=28 м, Н=6,4 м); 5-тозалаш қисми; (d=3,81); 6-томчи қайтаргич; 7-тешикли тарелкалар.

Ҳосил бўлган NН43 эритмасидаги маълум миқдор сув реакция иссиқлиги таъсирида буғланади. Натижада кўтарувчи куч ҳосил бўлади ва буғ-суюқ, эмульсия гирдоблагич 5 орқали реакция стакани юқорисига сочилади. Бунинг натижасида буғ-суюқ аралашма ўзаро ажралади. Ажралган суюқлик жиҳоз қобиғи ва реакция стакани орасидаги тирқиш орқали реактор тубига тушади. Стаканга унинг остки тешигидан киради (тирқишда ҳам буғланиш давом этади). Реакция муҳитида реагентлар жуда қисқа муддат (0,5…1 с) бўлиши сабабли нитрат кислотаси ва аммоний нитратнинг парчаланиши ҳамда уларнинг эркин азот ҳолатида йўқолиши жуда оз бўлади.


Жиҳознинг юқори қисмида сепаратор 6 бўлиб, томчили буғ 0,6 м/с тезликда кўтарилиб, тўртта барботаж қалпоқли тарелкали 7 да ювилади. пастидаги 2 та тарелкада нитрат кислотаси билан кислоталиги оширилган 20…25 % ли ҳосил бўлган NН43 эритмаси ёрдамида буғ аммиакдан ювилади. Юқоридаги иккита тарелкада эса томчили буғ конденсати ёрдамида ҳосил бўлган НNО3 буғи ва NН43 эритмаси томчиларидан ювилади. Томчилардан тамомила холи бўлишни қайтаргич 8 да амалга оширилади. Ювиндилар НИФ га қайтарилади.
НИФ да олинган аммоний нитратнинг концентрланган (90%) эритмасини комбинацияланган буғлатгич жиҳозида буғлатиб бу тузнинг суюқланмаси олинади (1.17-расм). Бу жиҳоз 08Х22Н6Т маркали пўлатдан тайёрланган бўлиб, унинг умумий баландлиги 16 м ташкил этади ва асосий қобиқ-қувурли (D = 2,8 м, Н = 6,4м) қисми NН43 эритмасини буғлатишга хизмат қилади. Эритма унга қувурларнинг ички деворидан оқиб тушади. Иссиқлик манбаи сифатида фойдаланиладиган 1,3…1,5 МПа босимли буғни қувурлараро бўшлиққа берилади ва иссиқ (180°С) ҳаво қувурлар ичида томаётган эритмага қарши юборилади. Ҳаво эса жиҳознинг концентрацияловчи қисми 2 (D =2,8 м, Н-6 м) остидан киради ва унда жойлашган 5 та тешикли (элакли) тарелкалар 3 дан ўтиб боради. Концентрлаш қисмининг юқорисидаги учта тарелкаларида иссиқлик берувчи змеевикли трубалар бўлади. Бу жараённи амалга оширишда ҳавонинг намлиги 20 г/кг дан ошмаслиги лозим. Концентрлаш қисмидан температураси 175…185°С бўлган 99,7% ли NН43 суюқланмаси оқиб тушади.
Жиҳознинг юқори тозаловчи қисми 5 да (D =3,8м) иккита тешикли (элакли) тарелка 7 лар бўлиб, юқорисидаги тарелка конденсат билан, остки тарелка эса аммоний нитрат эритмаси билан ювилиб туради. Улар кираётган NН4NОз эритмасини қисман буғлатиш ва буғ-ҳаво аралашмасини ювишга хизмат қилади. Аммиакли селитра ишлаб чиқарадиган қурилма АС-72М нинг технологик схемаси 1.18- расмда кўрсатилган. Газ ҳолатидаги аммиак иситгич 1 дан ўтиб, 120…160°С гача қизийди. Нитрат кислота (58…60% ли эса иситгич 2 дан ўтиб, температураси 80…90°С гача кўтарилади. Улар иккита параллел ишлайдиган НИФ жиҳозига тушади. Азотни буғ-томчи билан (NН3, НNО3, NН43, NО2 ҳолида) йўқотилишини камайтириш учун нитрат кислота меъёридан ортиқроқ бўлади.


Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish