«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet3/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

Калийли ўғитлар. Асосан сувда эрувчан калийли ўғитлар ишлаб чиқарилади. Уларга калий хлорид, калий сульфат, аралаш тузлар ва бошқалар киради.
Мураккаб ўғитлар. Уларга таркибида иккита ва учта озуқа элемеити бўлган мураккаб ўғитлар (аммофос, диаммофос, супераммофос-Ц, нитроаммофоска, нитрофоска ва бошқалар), мураккаб-аралаш ва аралаш ўғитлар, шунингдек суюқ мураккаб ўғитлар киради.
Ўғитлар келиб чиқиши, вазифаси, хоссалари ва олиниш усулларига қараб синфланади. Ўғитлар келиб чиқишига кўра, минерал, органик, органо - минерал, бактериал ўғитларга бўлинади.
Минерал ёки сунъий ўғитлар - булар кимё корхоналарида ноорганик моддалар, асосан минерал тузлардан олинадиган ўғитлардир.
Органик ўғитлар ўз таркибида асосан органик озуқа элементлари тутувчи моддалар (гўнг, фекалин, торф, салома) дир.
Гўнг - органик ўғитлардан энг фойдалиги бўлиб, гўнгнинг ҳар тоннасида 5 кг азот, 2,5 кг фосфат ангидрид ва 6 кг калий оксиди бор. Ерни озуқа моддалари билан етарлича таoминлаш учун ҳар гектар ерга 20 т дан 40 т гача гўнг солиш керак. Органик ўғитлар қишлоқ хўжалигининг кун сайин ўсиб бораётган талабини қондира олмайди, чунки гўнг ва бошқа органик ўғитлар таркибидаги озуқа моддалари минерал ўғитлардагига нисбатан бир неча баравар кам. Масалан, 1 тонна гўнгда 5 кг азот бўлса, 1тонна аммонийли селитрасида 350 кг азот бўлади.
Бактериал ўғитлар тупроқдаги озуқа элементларини ўзлаштирувчи микроорганизмлардан иборатдир. Булар саноатда махсус аппаратларда сувли муҳитда бактериялар ҳисобига кўпайтирилади. Уларнинг кўпайиш вақтида озуқа моддалар бериб турилади. Ҳозирги кунгача нитрагин, азото-бактерин ва фосфоробактерин препаратлари қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда.
Ўсимликда ва тупроқда бир неча фоиз ёки фоизнинг юздан бири улушларигача мавжуд бўлган озуқа элементлари микроэлемент деб аталади, яъни ўсимлик озуқланишини стимулловчи жуда оз миқдорда учрайдиган элементлардир.
Ерни ўғитлаш муддатига кўра: асосий (эркин муддатидан олдин берилади); экиш пайтида бериладиган, экиннинг ўсиши давомида бериладиган (озуқлантириш мақсадида) ўғитларга бўлинади.
Агрокимёвий вазифасига кўра ўғитлар бевосита ҳамда ернинг физикавий, кимёвий ва биологик хоссаларини яхшилаш орқали таъсир қиладиган ўғитларга бўлинади. Таркибидаги озуқа элементлари турига кўра минерал ўғитлар азотли, фосфорли, калийли, магнийли, борли ва бошқа ўғитларга бўлинади. Таркибида 33% дан ортиқ таъсир этувчи моддаси бўлган ўғитлар концентрланган, 60% дан юқори бўлганлари эса юқори концентрланган ўғитлар дейилади.
Агрегат ҳолатига кўра қаттиқ, суюқ (аммиакли сув, аммиакатлар) ва газ ҳолидаги (СО2) ўғитлар мавжуд. Қаттиқ ўғитлар кукун ҳамда (зарралари ўлчами 1 мм дан кичик), кристалл (кристаллар ўлчами 0,5 мм дан катта) ва донадор (доналар ўлчами 1 мм дан катта) бўлади.
Ўғитлар кучли гигроскопик (тез нам тортувчи) бўлмаслиги, сочилувчан бўлиши, тупроқда яхши туриши, шамолда учмаслиги, ёмғир сувларида тезда ювилиб кетмаслиги каби умумий талабларга жавоб бериши керак. Қуйида мамлакатимизда юқори сифатларда ишлаб чиқарилаётган азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар мажмуаси келтирилган.

Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish