Миллий-маънавий негизларга таяниш демократик жамият қуришнинг зарурий шарти



Download 67,5 Kb.
bet1/10
Sana22.02.2022
Hajmi67,5 Kb.
#99334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq



Aim.uz

Миллий-маънавий негизларга таяниш - демократик жамият қуришнинг зарурий шарти


1.Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий-маънавий негизлари.
2.Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларнинг жамият маънавий янгиланишига боғлиқлиги.
3. Баркамол шахс – демократик жамият таянчи.
4.Жамиятни маънавий янгилаш –демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш омили.
5.Тарих халқ маънавиятининг асоси.


Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий-маънавий негизлари. Мустақилликни мустаҳкамлаш даврида жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий, барча жабҳаларда туб тарихий бурилиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ва вазифаларни ҳал этишни тақозо этади. Ана шундай улкан вазифа ва масъулият халқимиздан бир томондан маънавий янгиланиш жараёнини тўлиқ идрок этишни, иккинчи томондан эса демократик жамият қуришда унга таянишни тақозо этади. Негаки миллий-маънавий янгиланиш, юксалиш, тараққиёт омилига айланмоқда. Шу боис, мустақиллик йилларида жаҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг меросини ҳам янгидан ижодий ўзлаштириш ҳаётий эҳтиёжга айланди. Айниқса, Имом Бухорий, Имом ат-Термизий, Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳожа Аҳмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Усмон Носир ва бошқа кўплаб буюк сиймоларимиз илмий-адабий меросини ўрганиш мамлакатимизда барпо этилаётган демократик жамиятнинг миллий-маънавий негизларини ташкил этади. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди.
Биз маънавий қадриятларни тиклашни миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб ҳисоблаймиз.1 Масаланинг худди шу жиҳатига урғу бериб, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» асарида баён этилган олтита устувор йўналишнинг бажарилиши керак бўлган улкан вазифалар пайдо бўлди. Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, Ўзига хос миллий маънавият ва маданиятнинг соҳибига айланди.2
Ўзбекистон бугунги кунда том маънодаги асрга тенг буюк воқеаларни бошидан кечирмоқда. Тарихдан маълумки, бирор халқ ҳаётида туб бурилиш содир бўлаётган даврларда жамият янги истиқболлар сари бормоғи учун ижтимоий муносабатларни шунга мувофиқ ўзгартирмоғи лозим бўлади. Шу боис ижтимоий муҳитдаги Ўзгаришлар шахснинг ва бутунисича жамиятнинг тафаккурида, дунёқарашида, маънавий оламида Ўзгаришларни тақозо этади.
ХХ асрнинг улуғ гуманисти А.Швейцер: “Воқеликни шакллантирувчи кучлар ичида маънавият биринчидир”3, - деган эди. Биз бугун улкан имкониятлар даврида яшамоқдамиз. Бироқ уларни реал воқеликка айлантириш йўлидаги ғов ва хафв-хатарлар ҳам мавжудлигича қолмоқда.
Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш учун аввало, инсонлар онгида туб ўзгаришлар юз бериши зарур. Зеро, кишилар тафаккурини банд этган эски андозалардан, тор қолиплардан, ўз умрини яшаб бўлган ақидалардан халос этмай туриб, янги давр, тарихий тараққиёт билан табиий равишда қўл ушлашиб келадиган янгидан-янги муаммоларни ҳал этиб бўлмайди.
Президент И.Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида мустақил тараққиётимизга хавф солаётган ташқи ва ички таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш йўллари ҳақида батафсил фикр юритиб, маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг аҳамиятига алоҳида урғу беради: “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”4, - дея алоҳида таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, жамиятни маънавий янгиламай, кишилар тафаккурини ўзгартирмай туриб, демократик жамиятни қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, умуман ҳеч қандай тараққиётга эришиш мумкин эмас. Зеро, демократик фуқаролик жамияти юксак маънавият ва кенг маърифат тантана қилган жамиятдир.
Мустақиллик туфайли миллий-маънавий тикланишга имконият юзага келди. Президентимиз Ислом Каримов “маънвий ўнгланишни амалга оширмасдан иқтисодий ўнгланиш мумкин эмас”лигини айтиб, “Маънавият халқни, миллатни миллат қиладиган куч-қудратдир”деганди. Шу сабабли мустақиллик йилларида жаҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган буюк аллома Имом Бухорий, ат.Термизий, Б.Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, ал-Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн-Сино, Амир Темур, Улуғбек, Навоий каби буюк зотлар меросини ўрганиш демократик жамиятнинг миллий маънавий негизларини ташкил қилади. Президент Ислом Каримов 1992 йилда ёзган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини кўрсатиб берган эди:

  • умуминсоний қадриятларга содиқлик;

  • халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

  • инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш;

  • ватанпарварлик.

Бу тушунчалар бир-бири билар узвий боғлиқ бўлиб, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда муҳим вазифа ва манба ҳисобланади. 2002 йил 29 август Олий Мажлиснинг 9-сессиясида Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асоларини шакллантиришнинг аососий йўналишлари” маърузасида жамиятни маънавий янгилаш лозимлиги тушунчасини моҳиятан очиб берди. “Барча ислоҳатларнинг бош йўналиши ва самарадорлиги пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир” деб бу масалага алоҳида эътибор қаратган эди. Инсон манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароит, имконият яратиш орқали демократик жамиятни барпо этиш мумкин. Президентимиз бу масалага диққат бериб, “Буюк аждодларимизнинг беқиёс маънавий мероси минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий ҳаётимизни тиклай бошладик. Динимиз, тилимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, хуллас инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз қайтадан қад ростламоқда”.
Баркамол шахс-демократик жамият тушунчасидир. Маънавий баркамол инсон хақидаги ижтимоий-сиёсий қарашлар, фалсафий фикрлар тарихда кеча пайдо бўлган эмас. Унинг тарихий илдизлари Шарқ мутафаккирлари ижодий, фалсафий таълимотларига бориб тақалади. Шу сабаб “Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз” деган эди И.Каримов. Президентимиз бу борада комил инсонга таъриф бериб, онги юксак, мустақил фикрли, хулқ атвори билан ибратли, билимли, маърифатли кишини тушунишини баён этган эди. Шу боисдан ҳам жамиятнинг маънавий янгиланиши демократик жамият барпо этиш омилидир. Миллий-маънавий негизларни билиш учун тарихни, миллий ўзликни англаш ҳам зарур, чунки халқ маънавиятнинг асосидир.
Дарҳақиқат, демократия ҳар бир инсон учун олий қадриятга, жамиятнинг бойлигига айланмоғи керак. Бусиз у шунчаки назария ёки қоғозда қолган қонунлигича қолади, холос. “Барча ислоҳотларимизнинг бош йўналиши ва самарадорлигининг пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир.”5 Негаки, бозор иқтисодиётини барпо этиш бирдан-бир мақсад эмас. Барча ислоҳотлар – иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад инсоннинг меҳнат, ижодий ва маънавий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат. «Шу сабабли – деб таъкидлаган эди – Президент И.А.Каримов – жамиятнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатга Ўтишида бизга ислоҳот чоғида одамлар моддий аҳволи кескин ёмонлашадиган, ахлоқий қадриятлар, маънавий таянчлар барбод бўладиган, ўтиш даврининг барча қийинчиликлари аҳоли елкасига тушадиган андоза мақбул эмас»6. Бинобарин, энг аввало, эркин фикрлайдиган одамгина Ўз Ватанининг ҳақиқий фарзандига айланади. Чунки тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутилмаса, инсон тўла озод бўлолмайди. Инсон озод эмас экан - жамият демократик тамойилларни қабул қилмайди.
Демак, инсон манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароит, имконият яратиш орқалигина демократик жамиятни барпо этиш мумкин.

Download 67,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish