Маърифат воситасида курашиш деб, бирон бир хавфнинг моҳиятини чуқур англаб, унга қарши билим билан онгли равишда курашишга айтилади.
Жамият аҳлининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, унинг мақсад-муддаоси бўлиши керак. Модомики, мақсад, ғоя ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, олдин баён этганимиздек, «Мақсад дегани - халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир. Давлатимизнинг, халқимизнинг, эл-юртимизнинг мақсади Ўзининг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги билан ҳаммамизни жалб этадиган бўлмоғи лозим. Токи бу мақсад халқни - халқ, миллатни - миллат қила билсин, қўлимизда енгилмас бир кучга айлансин». (Каримов И.А. Асарлар. Т.7. 89-бет).
Мамлакатимиз коммунистик мафкура ҳукмронлиги йилларида бутун маънавиятимиз, миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз топталганлиги, тарихимиз, миллий давлатчилик тарихи бузиб кўрсатилганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу нуқсон ва қарашларга мустақиллик йилларида аниқ бир фикрга келинмаганлиги, миллий давлатчилик тараққиёти, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти атрофлича таҳлил этилган бирорта жиддий илмий тадқиқот яратилмаганлиги айтилди.
Давлатчилигимиз туб бурилиш палласига кирган айни бир пайтда Ўзимизнинг замон ва макондаги Ўрнимизни аниқ белгилаб олишимиз, насл-насабимизни, кимлигимизни билишимиз керак.
Комил инсон тарбияси давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилинди. Комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз.
Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қола оладиган ягона куч – маърифатдир. Миллатнинг маданий савияси унинг ўз тарихига бўлган муносабати билан белгиланади.
Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Буни давлат сиёсати даражасига кўтариш зарур ва шундай бўлди ҳам.
Фақат баҳс, мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўлни кўрсатади.
Маънавият, маърифатни тарғиб қилиш ҳар бир зиёлининг виждон ишидир. Ҳар бир зиёли фидоий маърифатчи бўлиши керак.
Инсон учун тарихидан жудо бўлиш – ҳаётдан жудо бўлиш демакдир.
Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон. Уни йўлдан уриш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади. Тарих қадимийдир. Хоразм давлати 2700 йиллик тарихга эга. Бундан 3 минг йил аввал “Авесто” бизнинг заминимизда яратилган.
Миллий бирлигимиз, маданиятимиз илдизлари, томири ўтроқ бўлган. “Ўзбек” деган ном Шайбонийхон давридан мерос эмас, балки қадимий миллат бўлиб шаклланган. Ўзбек том маънода бунёдкордир.
“Қуръони Карим”ни ёд билган Амир Темурдек инсон ёвуз бўлмаган. Қонхўр одамнинг “Куч – адолатда” дейиши мумкин эмас. Президентимиз И.А.Каримов Амир Темурнинг “Куч – адолатда” деган ғоясини ривожлантириб “Куч – билам ва тафаккурда” ғоясини илгари сурган.
Ўзбек халқининг илиги тўқ, бақувват. Биз ўзбеклигимиздан фахрланамиз ва ғурурланамиз.
Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихнинг таг-томиригача назар ташлаймиз.
Тарих – халқ маънавиятининг асосидир.
Биз Берунийларга, Бухорийларга, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобурларга ворисмиз.
Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари Ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган. Тарих ва фалсафа мантиқий равишда бир-бири билан узвий боғлиқ, уни ўрганиш керак. Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз керак.
Фан – жамият тараққиётини олға силжитувчи куч ва воситадир.
Изланиш, баҳс, мунозара бор жойда ҳақиқат юзага чиқади.
Тарихчи мутахассис кадрларни тайёрлашни яхшилаш, тарихга ихтисослашган мактаблар очиш лозим. Ёш истеъдодли олимларни академиклар сафига киритиш зарур. ЎзР ФАсининг Тарих, Шарқшунослик, Этнография институтлари фаолиятини такомиллаштириш даркор. Олий ўқув юртларида тарихчи мутухассис олимлар фаолиятини танқидий назоратдан Ўтказиш лозим.
Ҳар бир халқ ўз тарихини ҳар хил таъсир ва тажовузлардан асраши керак.
Ҳаққоний тарихни билмасдан, уни фалсафий таҳлил қилмасдан туриб, Ўзликни англаш мумкин эмас. Биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |