Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари И. Каримов асарларида асослаб берилган таълимотдир. Миллий истиқлол ғоясининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
Тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш, ўзликни англаш мезони.
Халқ мақсадларини ифода этиб, жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий вазифани бажаради.
Миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч эътиборининг манбаидир.
Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам вакилларига бирдай тааллуқлидир.
Миллат аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантиришга хизмат қилади.
Турли миллат, қатлам, унинг вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган юксак феномен - ижтимоий ҳодиса мазмунига эгадир.
Бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айланмаслик.
Ҳар қандай илғор ғояни сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш.
Субъективизм, валюнторизм каби иллатлардан холи ва жамиятимизнинг холис фикрига таянувчи объектив мафкура бўлиш.
Сўз билан ишни, назария билан ҳаётни бирлаштира олиш12.
Давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган ғоя, манфаат, муддаоларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларидан ижодий фойдаланиш.
Жаҳоннинг демократик мамлакатлари тажрибасида мафкуравий тарбиянинг бой имкониятлари, турли намуналари тўпланган. ХХ аср 60-70 йиллари Fарбий Европа ва АҚШда мафкурасизлашувга, яъни ижтимоий ҳаётни мафкурадан ҳоли (деидеологизация) этишга уриндилар. Лекин бу йўл Ўзини оқламади. Чунки тарбиядаги мафкуравий бўшлиқ ўз асоратларини кўрсата бошлади... Натижада «мафкуравий янгиланиш», «қайта мафкура-вийлашув» (реидеологизация)га кучли зарурат туғилди ва мафкурасизлик хатосини тузатишга киришилди. Шу тариқа, Fарбий Европа ва АҚШнинг позитивистик педагогикаси ижтимоий қадриятларга эътиборни, мафкуравий тарбияни ўз ичига олувчи «мактабда Ўқувчиларни сиёсий индоктрина-циялашни амалга ошириш» концепциясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ қила бошлади.
Ўзбекистон давлати собиқ СССР даврида идеологизация (мафкуралаш-тириш) йўлидан 1991 йилгача келди. Сўнгра деологизациялаштирилди. Президент Ислом Каримов 1998 йил «Тафаккур» журнали бош муҳаррири билан суҳбатидан «Жамият мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин», 2000 йил «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» («Фидокор» газетаси муҳбири билан савол-жавоблари) суҳбатидан сўнг Ўзбекистон реидеологизация (2000) йўлини танлади.
Fоя тушунчаси: Ғоя – инсон тафаккури маҳсули бўлиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун нарса ва ҳодисалар тўғрисида илгари сурилган изчил фикрлар шакли. Fоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир Ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр. Инсон онгининг маҳсули сифатида ғоялар тушунча ва фикрлар ёрдамида ифода этилади. Ғоя – бу ёки бу ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ё қўллаб-қувватлайди, ҳимоя қилади ёки рад этиб унга қарши курашишга даъват қилади. Fоя - инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккурининг маҳсулидир. Fоя - объектив воқелик ҳодисаларининг инсон тафаккурида акс этишидир. Fоялар дунёни Ўрганишга ва амалий Ўзгарувига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |