21. Газ, нефт ёки конденсат скважиналари махсулдор катламлар очилиши олдидан кувурлар ва цемент билан мустахкамланган булиши керак. Кувурлар тог жинсини ёрилиб кетмаслигини таъминлайдиган чукурликгача туширилиши керак.
22. Превентор урнатиладиган скважина деворини мустах-камловчи кувурларни тушириш чукурлиги куйидаги формула ёрдамида аникланади:
h ≥ P/a бунда: h - кувурларни тушириш чукурлиги, м;
Р - h чукурлигидаги катлам босими, кг/см2;
а - тог жинсини ёриб юборувчи босим градиенти, кг/см2 /м (а=0,20-0,23).
23. Грифонларнинг қувур орти газ ва нефт аломатларининг олдини олиш учун кондуктор ва оралиқ қувурлар брикмаси, цементнинг мустаҳкамлигини пасайтирадиган қушимчалар қушмасдан тампонловчи портландцемент билан то қудуқнинг оғзигача сифатли қилиб цементланиши керак.
24. Оралиқ қувурлар брикмаси туғри келиши керак:
- газ, нефт аломатлари ва очиқ фавворалар пайтида қудуқни бостириш, превенторларини ёпганда қудуқда ҳосил буладиган энг юқори босимга;
- аломатли қатламни бостириш учун талаб қилинадиган максимал зичликдаги бурғилаш қоришмаси гидростатик босимига;
- суюқлик қатламга ютилганлиги сабабли очиқ газ фаввораси келиб чиққанда ёки қудуқда суюқликнинг сатҳи тушиб кетганда алмашинувчи (сменяющем) максимал босимга.
25. Қудуқлар конструкцияси имкон борича мустаҳкамловчи қувурлар брикмасининг туширилишини бир қабул қилишда цементлашни эса шароитга қараб бир ёки икки қабул қилишида амалга оширишни кўзда тутиши керак. Кескин технологик зарурият бўлмаганда, АВПДли қудуқларга мустаҳкамловчи қувурлар брикмасини секцияларга бўлиб тушириш тақиқланади. Агар қувурлар брикмаси секцияларга бўлиб тушириладиган бўлса, опрессовка пайтида туташмаларнинг зичлигини таъминловчи уловчи мослама қулланиши керак.
26. Ишлатиш қувурлар брикмасини туширишдан олдин, қувур орти бўшлиғини зичлаш мақсадида превенторлардан бирининг плашкасини тушириладиган мустаҳкамловчи қувурлар брикмасининг диаметрига туғри келадиган плашкаларга алмаштириши керак. Плашкани алмаштиргандан кейин превентор қурилмаси қудуқ оғзида кутиладиган босимга сув билан синаб кўрилиши керак.
27. Скважиналарни цементлашда цемент коришмаси кувур остидан кайси баландликгача кутариш куйида курсатилгандек булиши керак:
- қудуқни тури ва уни чукурлигидан катъий назар кондуктор ва оралик кувурлар оркасига юбориладиган цемент коришмаси ер устигача кутарилади;
- қидирув ва газ скважиналарининг эксплуатацияга мулжалланган кувурларнинг оркаси унинг остидан то ер устигача цементланади;
- газ фактори 200 м3/м3дан куп булмаган нефт скважиналарининг эксплуатацияга мулжалланган кувурлар оркаси унинг остидан то аввал туширилган кувур остидан 150 м баландликгача агар газ факторни 200 м3/м3 дан ошиқ булса ундай кувурлар тепасигача цементланади;
- оралик мустахкамловчи кувурлар бирикмаси скважина огзигача цементланади;
- мустахкамловчи кувурлар узлуксиз цементланиши керак.
28. Маҳсулдор ва сув тазйиқли (водонапорный) қатламни тўсувчи мустаҳкамловчи қувулар брикмасини цементлагандан кейин, қудуқнинг оғзи зичланиши ва қувурлар брикмаси оралиғидаги бўшлиқнинг босими устидан назорат ўрнатилиши керак.
Босим қувурлар брикмасини тушириш ва цементлаш режаси билан белгиланган катталикдан ортиб борганда босим бир маромда чиқариб юборилиши керак.
29. Махсулдор ва сув тазйиқли қатламлар жойлашган оралиқ чегарасидаги ва энг юкори қатламнинг шипидан (кровля) 100м. Юқорида бўлган мустаҳкамловчи қувурлар брикмаси технологик ускуна элементлари билан жиҳозланиши керак, уларнинг номи, сони ва урнатилиш жойи, қудуқни қуриш лойиҳаси билан белгиланади ва қувурлар брикмасини тушириш жараёнида аниқланади.
30. Қудуқларни ротор усули билан пармалаш пайтида долотанинг 40-50 марта пармалаш қувури кутариб туширгандан кейин ёки 300 соат механик равишда бурғилаш ва қудуқни ишлашдан кейин, мустаҳкамловчи, қувурлар брикмасининг юқори қисмини (15-20м) пакер ёрдамида мустаҳкамликка синаш билан ёки цементли мостни урнатиш билан ейилганлигини текшириш керак.