10. Пармалаш қоришмасини ювиш суюқлигини газ ва нефт билан тўйиниши кўйидаги сабабларга кўра келиб чиқади:
- қатлам босимини қудуқдаги гидростатик босимдан ортиқ бўлиши;
- пармалаш жараёнида қатлам ғовакларида бўлган нефт ва газни пармалаш қоришмасига утиши.
11. Очиқ газ, нефт ва сув фаввораларини келиб чиқиш сабаблари:
1) Пармалаш мастери ва пармаловчининг уқўвсизлиги ёки масъулиятсизлиги натижасида ГНВП белгиларини ўз вақтида аниқламаслик.
2) Отқин ва очиқ фавворани бартараф қилиш чораларини ўз вақтида кўрмаслик ёки қудуқнинг оғзини зичлаш ишларини қуйидаги сабабларга кўра амалга ошираолмаслик:
- қудуқнинг конструкциясини лойиҳалашдаги, қатлам босимини белгилашда отқинга қарши ускунани (ПВО) танлашдаги ҳатоликлар;
- қудуқни қотириш пайтида лойиҳа талабларини бузиш Мустаҳкамловчи қувурлар брикмасинининг мустаҳкамлигини босимга туғри келмаслиги, кондуктор ва мутаҳкамловчи қувурлар брикмасини тўлиқ туширмаслик ва сифатли цементламаслик;
- кутилаётган қудуқ оғзи босимига ПВО тавсифини тўғри келмаслиги ва унинг носозлиги, превентор плашкаси диаметрини пармалаш кувури диметрига мос келмаслиги;
- превентор қурилмасини обвязкасида ва қотирилишидаги зичликнинг бузилиши;
- мустаҳкамловчи қувурлар брикмасининг зичлигини бузилиши, пармалаш даврида ишкаланиш натижасида ейилиши, кувурлар брикмасини узилиб кетиши ва резбали туташмаларнинг бушаб кетиши натижасида бузилиши;
- бурғилаш вахтаси аъзоларини ГНВП пайтида қудуқни оғзини беркитиш буйича амалий ҳаракатларга ургатилмаганлиги;
- бурғилаш ускунасининг носозлиги (кучайтирувчи агрегатлар, лебедка, тал системаси, компрессорлар, узатмалар ва захира электр станциясини йўқлиги).
3) ГНВПни беркитиш мақсадида бурғилаш эритмасини тайёрлаш ва оғирлаштириш учун зарур бўлган сифатдаги ва материалдаги бурғилаш эритмаси заҳирасининг етарли эмаслиги.
§ 3. Қудуқни жойлаштириш ва бурғилаш ускуналарини бурғилаш
ҳудудга урнатиш
12. Қудуқни жойлаштириш қуйидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда танланиш керак:
- бурғилаш ускунаси ва насосхоналардан сув ва эритмаларни кўлмакланмасдан оқиб кетишини таъминлаш;
- қудуқнинг оғзидан газоотводларнинг туғри йўналиш буйлаб ётқизилишини таъминлаш;
- чиқариб юбориладиган қатлам флюидларини сув ҳавзаларига, ариқларга ва дренаж коллекторларига тушишини олдини олиш;
- зарур булганда қушимча техника ва ускуналарни қудуқ яқинига жойлаштириш;
- газни ёқиб юбориш учун мулжалланган машъал устунидан биноларгача, қудуқгача, шунингдек магистрал нефт ва газ қувурларигача ва электр токини узатувчи тармоқларгача бўлган масафа 100 метрдан кам бўлмаслиги керак.
13. Бурғилаш ускунасини ўрнатиш учун ажратилган майдон тармоқ стандарти ОСТ 41-98-04-74 га мос келиши керак.
14. Ускунани ва минораолди иншоотларини ўрнатиш схемаси гелли эритмани тайёрлаш ва оғирлаштириш, эритма ва химреагентларни ҳайдаш ишларини насос ёрдамида амалга оширишни таъминлаш керак.
15. Бурғиловчи қувурлар брикмасини кўтариб олиш пайтида унга қоришмани узлуксиз қўйиб турадиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
16. Бурғилаш насосларининг обвязкаси, захира идишларидан суюқликни насосга ҳайдашни шунингдек у орқали бўладиган циркуляцияни тухтатмасдан қудукдаги эритмани алмаштиришни таъминлаш керак.
17. Газ катламлари очиладиган булса пармалаш кориш-маси окиб утадиган тарновга 2 донадан кам булмаган уни газдан тозаловчи аслаха (дегазатор) урнатилиши назарга олинади.
18. Пармалаш аслахаси урнатиладиган сурисимон курилма, скважина оғзида фонтан арматураси ёки превенторлар булишига карамай, унга урнатилган чигир, минорни судраб чикаришга мослашган булиши керак.
19. Мухит харорати пасайганда хаво юбориладиган кувурлар ва ундаги клапан ва кранлар музлаб колмаслиги учун пармалаш аслахаси намликни тортиб олувчи жихоз билан таъминланган булиши керак.
20. Пармаланаётган скважинада ишчи ва захира пармалаш коришмаларини саклаш учун идишлар, коришмаларни аралаштирувчи, совук кунлари иситувчи жихозлар урнатилган булиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |