§ 6. (ПВО) Отқинга қарши ускунани ўрнатиш ва ишлатиш.
39. Кондуктор ва оралик қувурлар қудуққа туширилиб маҳкамлангандан сунг. Улардан пастда бурғилаш пайтида нефт, газ ва сув аломатлари келиб чиқиши мумкин бўлган кондуктор ва оралиқ қувурлар брикмасига отқинга қарши ускуна (привентор) ўрнатилади. Мустаҳкамловчи қувурлар брикмаси узаро қувурлар бошчаси ёрдамида уланади. Превентор қурилмасини ва унинг манифольд линиясини урнатиш, “Узбекнефтегаз” МХК томонидан тасдикланган намуна схемага мувофиқ олиб борилади (1-5 илова):
- кондуктор ёки оралиқ қувурлар брикмасини туширилгандан кейин гидростатик босимдан ортиқ бўлмаган босимдаги нефтли ва сувли қатламлар билан берилган урганилган геологик кесим қудуқ очилганда қудуқнинг оғзи иккитта превентор – плашечный ва универсал превентор билан ёки иккита плашкали превентор билан жиҳозланиши керак;
- ўта юқори босимли газ, нефт ва сув қатламлари очилганда, оралиқ қувурлари брикмасига учта превентор – иккита плашкали ва битта универал превентор ўрнатилади;
- превентор крестовина ва коренной задвижкалар билан бирга қудуқнинг оғзига ўрнатилганга қадар паспортда курсатилган ишчи босимга мустаҳкамликка синалади, пайвандлаш ва токарлик ишлов бериш билан боғлик булган таъмирдан кейин, эса, синов босимга текшириб кўрилади.
40. Скважинага урнатиладиган превенторлар, унинг жихозларининг паспортда ишлатиш учун курсатилган босими скважинага туширилган кувурларни синов босимидан кам булмаслиги керак. Кувурларни синов босими скважинада фалокатли фонтанни беркитишда пайдо буладиган энг юкори босимига тенг булиши керак.
41. Скважина огзига превенторлар билан урнатилган задвижкалар ва кувурларнинг ички диаметри превентор остидаги крестовинанинг ён тешиги диаметридан кам булмаслиги керак.
42. Ташлама линиялар газ четлатгичлар (газоотвод) туғри йўналишли булиб узунлиги 100 м.дан кам булмаслиги ва қалинлиги 18 мм.дан кам булмаган хомутлар билан цементланган устунларга мустаҳкам қотирилган булиши керак. Ускуналар ҳар 8-12 м.га урнатилади, охиргичи эса газ четлатгичнинг охиридан 1м.ораликда булиши керак.
Ташлама линиялар утиш йўлларидан электр тармоғидан сув ҳавзаларидан ва дарёлардан, ишлаб чиқариш ва маиший хизмат хоналаридан бошқа томонга қаратилган булиши керак. Шамолнинг устун йўналишини ҳисобга олиш керак.
43. Газчетлатгичларнинг (газоотвод) ички диаметри превентор ости крестовинасининг ён тешикларини диаметридан кам булмаслиги керак.
44. Ташлама линиялар қудуқнинг оғзидан 1/300 қиялика (уклон) билан ўрнатилади ва 210 кг/см2 ПВОлар – 100 кг/см² га, 210 кг/см² дан ортиқ булган ПВОлар – 210 кг/см² босимга сув билан мустаҳкамликка синалади.
45. Дроселлаш ва бостириш узеллари (узел задавки) қудуқнинг оғзидан 20 м.дан кам бўлмаган масофада ва минора асосидан 3м.дан узок булган масофада жойлаштириши керак.
46. Беркитиш блокидан кейинги газчетлатгичнинг (газоотводнинг) биринчи қувурига керак булганда тампонларни ҳайдаш мақсадида лубрикаторни урнатиш учун фланец билан жиҳозланган булиши керак.
47. Штуцерли батареядан кейинги газотвод, қудуқнинг оғзидан 15м.дан кам булмаган масофада урнатилган дастлабки дегазация қурилмаси (дегазационный стояк) билан жиҳозланади. Ундан келадиган қуйиш (сливная) қувури желоб системасига чиқариб юборилади.
48. Беркитиш ва дроселлаш линияларига вентел орқали соз ҳолдаги манометр унинг остига жумрак урнатилиши керак.
49. Қотириш деталлари размери ва механик хоссалари бўйича паспорт маълумотлариги ва техник шароитларига туғри келиши керак. Шпилкаларни кичик диаметрдаги ва калталаштирилган шпилкаларга ёки болтларга алмаштириш тақиқланади. Обвязканинг барча тармоқларининг фланецли туташмалари пулат ҳалқалар ёрдамида зичланиши керак.
50. Превентор қурилмасининг гидросистемасини ўрнатиш тайёрловчи завод талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
51. ПВО ускунаси қудуқнинг оғзига ўрнатилгандан кейин, превентор қурилмаси ва унинг манифольди барча блоклари билан мустаҳкамловчи қувурлар брикмасининг босимга 15 минут давомида, олдин сув билан, кейин эса ҳаво ёки азот билан мустаҳкамликка синалиши керак. Бериладиган босим мустахкамловчи қувурларни синов босимига тенг бўлиши керак.
52. Превенторлар масофадан туриб башқарилиши, механизациялаш-тирилган булиши ва бурғилаш постида (дублирующий пульт) такрорловчи ёрдамчи пулт булиши керак. Превенторларни бошқарувчи асосий пульт қудуқнинг оғзидан ва задвижкалар блокидан 10 м.дан кам бўлмаган ва газоотводнинг манифолдидан 3м.дан кам булмаган масофадаги отбойний шитга урнатилади.
53. Қул узатмаларининг (ручной привод) штурваллари қулай жойга урнатилади ва 5 мм. қалинликдаги металл листдан ясалган махсус тусиқга (отбойный щит) орқасига жойлаштирилади.
54. Махсус тусиқнинг (отбойный щит) деворини ички томонига буёқ билан превенторларнинг плашкаларини очиш ва ёпиш пайтида штурвалларни айлантириш йўланишини плашкаларни тўлиқ ёпиш учун керак булган айланишлар сонини, штурвалнинг айланишларини ҳисоблаш учун белги, қувурлар брикмасини мустаҳкамликка синаш босимини, плашкалар диаметрини кўрсатувчи белгилар қуйилади.
55. Превенторларнинг плашкалари ишлатиладиган бурғилаш қувурларининг диаметрига туғри келиши керак. Ҳархил диаметрдаги пармалаш қувурлари брикмаси ишлатилганда шаровой кран ўрнатилган бўлиши, бурғилаш асбобига мос переводниги булган, қизил буёққа буялган плашкаларнинг размерига мос булган диаметрдаги мустаҳкамликка синалган бурғилаш қувури тайёр туриши керак.
Превенторнинг плашкалари қувурларнинг катта диаметри буйича қуйилади.
56. Утиш (переходная) ва превентор усти катушкалари ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатлар буйича завод шароитида тайёрланиш керак.
57. ПВО ва қувурлар брикмасининг бошчасини урнатиш учун икки нусхада рўйхат тузилади ва унда қуйидагилар курсатилади:
- ускунанинг завод ва инвентар рақами;
- ускуна тури, тайёрланган йили;
- ускунанинг утказиш тешигини диаметри;
- ишчи босим;
- таъмирлаш базасидаги мустаҳкамликка синаш босими;
- крестовина отводларининг ва ташлама трубопроводларнинг ички диаметри;
- қувурлар брикмаси ўрнатиладиган қувурларнинг ички диаметри, деворини қалинлиги, пўлатининг маркаси, узунлиги;
- задвижкаларнинг тури ва диаметри уларнинг ишчи босими;
- ПВОни мустаҳкамловичи қувурлар брикмаси билан биргаликда мустаҳкамликка синаш босими;
- превенторларнинг плашкаларини размери;
- катушкаларининг ички диаметри ва улаш размери;
Жойларда эскиз билан таъмирлаш базасида тайёрланган ва ПВО таркибига кирувчи деталлар ва тармоқларнинг руйхати.
Гидроаккумулятордаги газнинг тури.
Манифольд ва газотводларни мустаҳкамликка синаш босими.
58. Превентор қурилмасининг деталларини барча вертикал (таг) размерларини ва шахтанинг размерини курсатган ҳолда қудуқнинг оғзини обвязка қилиш схемаси тузилади ва кўринарли жойга осиб кўйилади.
59. Ишловчиларни қудуқнинг оғзига бемалол тушишлари ва ПВОга хизмат қурсатишлари учун қудуқ атрофлари цементланган ва юқоридан тушган сув ва қоришмалар оқиб кетадиган бўлиши керак.
60. ГНВП пайтида тусатдан қатламдан газ келиб қолганда ва уни йўли тусиб қуйилганда скважина оғзида пайдо булган босим қувурларни синов босимини 80 % дан ошмаслиги керак.
61. Қудуқ универсал превентор билан зичлаш пайтида қувур ташқи бушлиғидаги босим 60 кг/см² дан ортиқ бўлмаганда, УзҲҚ ҳодимларини ва жавобгар ИТХ иштирокида бурғилаш қувурларини кутариш ва туширишга (расхаживание) йўл қуйилади.
62. Сероводород микдори юқори бўлган ( 6 % ортиқ) конларда қудуқни бурғилаш пайтида кесувчи плашкали превенторни қулланиши шарт.
63. Бурғилаш қудуқнинг оғзида 500 кг/см² дан ортиқ босим бўлганда ёки газ дебити 5 млн. м³/сутка ёки нефт дебити 5 минг т/сут. кутилганда, унга плашкали ва универсал превентордан ташкари қувурни кесиб, қудуқнинг оғзини бутунлай беркитадиган превентор глухой плашка урнатилади.
64. Қудуқнинг оғзини ПВО билан обвязка қилиш схемаси, икки фланецли превентор усти катушкасини ўз ичига олиши керак.
65. Превенторни желоб билан уловчи воронка тез ечилувчи булиши керак.
66. Газоотводнинг монифольди бурғилаш минорасининг асоси (основания) остидан ётқизилади.
Чуқурлиги 5000 метргача ва ундан ортиқ бўлган қудуқларни бурғилаш учун мулжалланган бурғилаш қурилмаларида, манифольд линиялари асосдаги (онованиядаги) махсус дарчалар орқали ётқизилади.
67. Ташлама линияларининг газоотвод бурчаклари бурилиш жойлари тройник ва тобланган уголниклардан бўлишига рухсат этилади.
68. Газсизлантирувчи устунинг (стояк)ни куринадиган жойига қудуқдан чиқаётган эритмани штуцерлаш пайтида қудуқнинг оғзида рўхсат этилган босимни курсатувчи табло булиши керак.
69. Превенторнинг созлиги маҳсулдор қатламларни очигунча ҳафтада бир марта плашкаларни очиб ёпиш билан, маҳсулдор қатлам очилгандан кейин эса ҳар куни бурғиловчи мастер, мухандис, ёки механик томонидан текшириб курилади ва журналга қайд қилиб қуйилади.
70. Қудукнинг атрофига эни 3 х 3 метр ва чуқурлиги 1,8 метр бўлган шахта курилади. Унинг деворлари ўтга чидамли материал (бетон, ғишт) билан қопланади.
71. Қудукнинг оғзига урнатилган ускуналар куриниб туриши учун шахта тоза булиши керак. У сурувчи қурилмалар (насос, эжектор) билан жиҳозланиши керак.
Шахтага қум, шағал ёки тупроқ ташлаш ман этилади.
72. Превенторнинг устига юқоридан бурғилаш эритмасининг тушишини олдини олиш учун кенг метал соябонлар урнатилади.
73. Фаввора ёки отқин бартараф қилингандан кейин, ПВО ва унинг монифольди текширилиши ва мустақкамликка синалиши керак.
74. Коррозияловчи моддалар (СО2 , Н2S Рапа) билан контактда булган ПВО манифольди, бошқа қудуқда ишлатилишидан олдин тозаланиши, дефектоскоп билан текширилиши ва мустаҳкамликка синалиши керак.