Миллий ғоянинг тарихий негизларидаги асосий манбалар ва ундаги илғор ғоялар



Download 25,27 Kb.
Sana28.03.2022
Hajmi25,27 Kb.
#513766
Bog'liq
Миллий ғоянинг тарихий негизларидаги


Миллий ғоянинг тарихий негизларидаги асосий манбалар ва ундаги илғор ғоялар.
Маълумки, ҳар қандай миллат ва халк, ҳар қандай ижтимоий тузум ва давлат муайян бир тамойиллар ва кадриятлар асосида ҳаёт кечиради ҳамда ўз манфаатлари, мақсад-муддаолари, орзу-интилишларини кўзлаб ҳаракат қилади. Бинобарин, улар ҳаётдаги маълум бир мафкурага таянади.
Маълумки, инсон ўзининг ақл-заковати, иймон-эътиқоди ва ижодий мехнати билан бошқа барча тирик жонзотлардан фарқ қилади. Инсон тафаккури воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар, қарашлар, ғоялар ва таълимотлар яратади. Бинобарин, ғоялар ҳам инсон тафаккурининг махсулидир. Лекин тафаккур яратган ҳар қандай фикр ёки қараш, мулохаза ёки нуктаи назар ғоя бўла олмайди. Факат энг кучли, таъсирчан, залворли фикрларгина ғоя бўла олиши мумкин. Илмий адабиётларда ғоя, мафкура, идея ва идеология тушунчалари ишлатилмокда. Идея ва идеология кўпрок гарб давлатларида ҳамда рус тилидаги манбаларда учрайди. Идея ибораси юнон тилидаги “idea” сўзидан олинган, идеология учун ўзак бўлиб хисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади. Идеология (Idea – ғоя, тушунча, logos – таълимот) атамаси эса ғоялар тўгрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:
– ғояларнинг мохият-мазмуни, шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соха бўлиб хисобланади.
– муайян ғояни амалга ошириш, максадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади. Ғояларнинг оддий фикрлардан фарқи яна шундаки, булар гарчи тафаккурда пайдо бўлсада, инсон (ва жамият) рухиятига, хатто туб катламларига ҳам сингиб боради. Ғоя шундай кувватга эгаки, у одамнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи, максад сари етакловчи рухий-аклий кучга айланади. Муайян ғоялар одатда алохида олинган шахс онгида шаклланади, кейинчалик эса жамиятнинг турли катламларига таркалади, турли элатлар ва миллатлар орасида ёйилади. Мустакил ҳаётга кадам кўяётган янги авлод жамиятда мавжуд ғоялар таъсирида тарбияланади, муайян қарашлар ва ғояларни ўз эътикодига сингдиради, ўз навбатида янги ғояларни яратади ва таргиб этади. Ҳар бир нарсанинг ўз ибтидоси ва интихоси бўлади. Ғоялар ҳам ўз «умри»га эга. Улар ҳам маълум маконда ва замонда пайдо бўлиши, жамият ривожига муайян хисса кўшиши, кишиларнинг онги ва калбидан жой олиши, ўз умрини яшаб, жозиба кучи ва кувватини йўкотгач, тарихий хотирага айланиши ҳам мумкин. Ғояга таъриф бериш учун унинг мохиятини намоён этадиган асосий хусусиятларни санаб ўтиш лозим бўлади. Ғоянинг энг мухим хусусияти – инсонни ва жамиятни максад сари етаклайдиган, уларни ҳаракатга келтирадиган, сафарбар этадиган куч эканидадир. Хулоса килиб айтадиган бўлсак, ғоя деб, инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий ҳарактерга эга бўлган, рухиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга келтирадиган, уларни максад-муддао сари етаклайдиган улугвор фикрга айтилади. Тафаккурнинг махсули сифатида ғоя теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллари – илм-фан, дин, фалсафа, санъат ва бадиий адабиёт, ахлок, сиёсат ва хукук – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг сохасининг ўз ғоялари мавжуд бўлади. Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига караб, ғояларни бир канча турларга ажратиш мумкин. Масалан: диний ғоялар; илмий ғоялар; фалсафий ғоялар; бадиий ғоялар; 
— ижтимоий-сиёсий ғоялар; миллий ғоялар; умуминсоний ғоялар ва хоказо.
Диний ғоялар деб, ҳар бир диний таълимот ва окимнинг асосини, диний иймон-эътикоднинг негизини ташкил этувчи акидаларга айтилади.
Ибтидоий динлар ҳар бир нарсанинг жонли экани, жоннинг абадийлиги, бут ва санамларнинг, табиий жисм ва ходисаларнинг илохий кувватга эгалиги тўгрисидаги қарашларга асосланган эди. Масалан, хиндларнинг диний тасаввурларига кўра, жон кўчиб юради, бу ҳаётда у инсонда бўлса, кейинги ҳаётда бошқа жонзотга ўтиши мумкин. Илохларнинг кўплиги хакидаги фикрга таянадиган политеизм динлари вакти келиб монотеистик – якка худолик ғояси асосидаги динларга ўз ўрнини бўшатиб берган. Яккахудолик ғояси миллий динларда (масалан, иудаизмда), айникса жахон динлари – христианлик ва исломда ўз ифодасини яккол топган. Хусусан, ислом динида Аллохнинг ягоналиги ғояси асосида унинг барча а³идалари, рукнлари, талаб ва мажбуриятлари шаклланган. Илмий ғоялар – фан тараққиётининг самараси, илмий кашфиётларнинг натижаси сифатида пайдо бўладиган, турли фан сохаларининг асосий тамойиллари (принциплари), устувор коидаларини (постулатларини) ташкил қиладиган илмий фикрлардир.
Ғояларнинг «ҳаёти», уларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, бошқа ғоялар билан ўзаро муносабати, кураши, ва нихоят, эскирган ғояларнинг янгилари билан алмашиниши, айникса, илмий ғоялар мисолида яккол намоён бўлади.
Кадимги юнон файласуфлари табиий жисмларнинг энг кичик, бўлинмайдиган зарраси, деб «атом» тушунчасини киритган эдилар. толемей-Аристотелдан тортиб, ўрта аср Улугбек астрономиясигача дунёнинг маркази Ер деб хисоблаб келганлар; Евклид геометрияси, Ньютон механикаси, Дарвин таълимоти ҳам ўз даврининг энг илгор илмий ғояларига асосланган эди. Илм-фан тараққиёти атомнинг бўлинишини, коинот маркази Ер эмаслигини кам ишончли далиллар билан исботлади; квант механикаси, ирсият назарияси ва бошқа кўплаб кашфиётлар килинди. Дунёга А. Эйнштейн, Н. Бор, Ф. Резерфорд, М.С. Кюри ва бошқаларнинг номларини машхур килган ядро физикаси сохасидаги кашфиётлар ҳам илмий ғоялар асосига курилган. ХХ асрда инсоният нихоятда кўп илмий ғояларни амалиётга айлантирди. Космик ракеталар, компьютер ва уяли телефонлар, телевидение ва бошқа сохалардаги ютуқлар бунга ёркин мисол бўлади. Фан тараққиёти узлуксиз ва чексиздир. Бу жараёнда амалиёт тасдикланмаган, эскирган қарашлар янги илмий ғоялар билан ўрин алмашаверади. Фалсафий ғоялар ҳар бир фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этадиган, олам ва одам тўгрисидаги энг умумий тушунча ва қарашлардир. Улар бизни ўраб турган дунёни билиш жараёнида, кишилик жамиятининг тараққиёти мобайнида тўпланган билимларни умумлаштириш, инсон ҳаётининг маъно-мазмуни, унинг бахт-саодати каби масалалар устида мулохаза юритиш асосида шаклланади. Инсоният тарихида турли халкларнинг аёл-заковат сохиблари, доно файласуф ва илохиётчилари турфа хил ғоялар яратганлар. (Сиз булар билан фалсафа тарихини ўрганиш пайтида батафсил танишгансиз.) Аммо фалсафий ғоялар хакида гап кетганда, жахон фалсафий фикри ривожига бекиёс хисса кўшган ўзбек мутафаккирлари яратган меросни ёдга олмаслик мумкин эмас. Форобийнинг фозил шаҳар тўгрисидаги, тасаввуф дахоларининг комил инсон куйидаги, Ибн Синонинг тана ва рух муносабатига оид, Алишер Навоийнинг адолат ва инсонийлик борасидаги теран фикрлари фалсафий ғояларнинг ёркин намунасидир. Бадиий ғоялар – адабиёт ва санъат асарининг асосий маъно-мазмунини ташкил этадиган, ундан кўзланган максадга хизмат қиладиган етакчи фикрлардир. Улар ҳаётдан олинади, бадиий талкинлар асосида баён этилади, ўкувчида муайян таассурот уйготади. Адабий кахрамонларни севиш, уларга эргашиш голлари ҳам ана шу асосда рўй беради. Бадиий таъсир воситалари жуда катта кучга эга. Инсон ва жамият онгини ўзгартиришда, шахс рухиятига таъсир ўтказишда, одамларни ҳаракат ва жунбушга келтиришда бадиий адабиёт ва санъатнинг аҳамияти бекиёсдир. Миллий истиклол ғоясини таргиб этиш, халкнинг онги ва калбига сингдиришда ҳам булар мухим восита бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий-сиёсий ғоялар ҳар бир халк ва умуман башариятнинг орзу-умидларини, максад-муддаоларини ифодалайди, эркин ҳаёт ва адолатли тузумни тараннум этади. Озодлик ва мустакиллик, адолат ва хакикат, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик ғоялари шулар жумласидандир. Асрлар мобайнида бундай буюк, ўлмас ғоялар халкларга куч-кувват ва илхом багишлаб, уларни ўз эрки учун курашга сафарбар этиб келган. Озодлик ғояси – мазлумларни ўз эрки учун курашга чорлайдиган, куллик ва карамликнинг ҳар қандай кўринишини инкор этадиган ғоядир. Мустакиллик ғояси – энг улуг ва эзгу ғоя. ҳар бир халк истиклол туфайли ўзига ёт ва бегона тузумдан, ижтимоий тазйиклардан халос бўлади, ўз салохиятини тўла-тўкис ишга солиш, ўзи истаган ва ўзи танлаган йўлдан бориш имкониятини кўлга киритади. Адолат ва ҳаққоният ғоялари – инсоннинг табиати ва ижтимоий тузумнинг мохиятини белгилайдиган, кудратли кучга эга бўлган ғоялардир. Одамлар асрлар мобайнида одил жамиятни орзу килиб, хакикат тантанаси учун курашиб келган. Адолат бузилган ерда умидсизлик ва тушкунлик хукм суради. Адолат тантана килган жамият юксакликка кўтарилади. Ҳар бир тарихий даврда унинг рухини акс эттирадиган, халкнинг кадриятлари ва орзу-истакларига мос келадиган ғоялар кишиларнинг онги ва калбидан жой олган. Таъкидлаш жоизки, башариятнинг зиддиятли тарихи мобайнида ҳаётбахш ғоялар билан бир каторда, сохта ва тубан ниятлар, тажовузкор ва гаразли фикрлар ҳам кўп бўлган. Бинобарин, халклар ва давлатлар такдирига таъсири, ўзининг сифатларига кўра ғоялар юксак ё тубан, бунёдкор ёки вайронкор, бузгунчи ёхуд экстремистик, тажовузкор бўлиши ҳам мумкин. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, миллат тараққиётига, унинг юксалишига хизмат қиладиган, халкларни жипслаштириб, олий максадларга сафарбар этадиган ғоялар юксак ғоялардир. Одамлар орасига нифок, халклар ўртасига низо соладиган, кишиларни турли тарафларга ажратиб, адоват кўзгайдиган тубан фикрлар бузгунчи ғояларга мисол бўлади. Аслида бундай кабих ният ва сохта шиорларни ғоя деб аташ ҳам шартлидир. кайси ижтимоий бирлик ёки катлам орасида таркалгани, қандай ахоли гурухлари ёки элат-миллатларни ҳаракатга келтираётганига караб ҳам ғояларни турларга ажратиш мумкин. Сохиблари, яъни ғояни моддийлаштирувчи, амалиётга айлантирувчи куч ким эканига караб, синфий ғоя, миллий ғоя, умумхалк ғояси, умуминсоний ғоялар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Албатта, муайян бир халк оммасини маълум бир тарихий шароитда ҳаракатга ундаётган ғоя мазмунан умуминсоний бўлиши ҳам ёки тор манфаатларни кўзлайдиган синфий ғоя жамият ва инсон манфаатларига зид бўлиши ҳам мумкин. Миллий ғоя халкнинг туб манфаатларини ифода этадиган, уни ўз олдига кўйган максадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган ғоядир. Ўз тарихи ва тараққиётининг туб бурилиш даврларида ҳар қандай миллат ва халк келажагини белгилайди, унга етишнинг ўзига мос йўлларини танлайди. Ана шу жараёнга хос ижтимоий, иктисодий, сиёсий йўналишлар билан барча ғоявий тамойилларини ҳам белгилаб олади. Бунда бутун миллат учун умумий бўлган ғоялар нихоятда катта аҳамият касб этади. «Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан назарий жихатдан асослаб берилган «Ватан равнаки», «Юрт тинчлиги», «Халк фаровонлиги», «Комил инсон», «Ижтимоий ҳамкорлик», «Миллатлараро ҳамжихатлик», «Диний багрикенглик» кабилар ана шундай умуммиллий ғоялар каторига киради. Мафкура тушунчаси. Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-эътикоднинг асосини ҳам ғоя ташкил этади. Одамлар, ижтимоий синф ва катламларнинг, миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва максадлари ҳам ғояларда ифода этилади. Ўз олдига кўйган максади, қандай жамият курмокчи экани, бунга қандай йўллар ва воситалар билан эришмокчи бўлаётгани хакидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халк ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.
Мафкура – муайян ижтимоий гурух ё катламнинг, миллат ёки давлатнинг эхтиёжларини, максад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Турли ижтимоий тузумлар, жамиятдаги ҳар хил табака ва катламларнинг мафкураси турлича бўлиши табиий. Бунинг асосида манфаатларнинг турличалиги, уларни кондириш имкониятлари ва услубларининг ҳар хиллиги ётади. Синфий кутблашув кучайган, синфий кураш авж олган (ёки сунъий равишда кескинлаштирилган) тузумларда мафкура ўта сиёсийлашади, ахолини ўзаро қарама-қарши қилиб қўяди. Ижтимоий ҳамкорликка асосланган, эркин демократик жамият барпо этишни кўзлаган давлатларда миллий мафкура ахолининг барча катламларини жипслаштиришга, умумманфаат ва ягона максад йўлида бирлашишга чорлайди. Бундай мафкураларда зиддиятли жихатлар эмас, умуминсоний тамойиллар кучайиб боради.
Ўзбекистон халкининг миллий истиклол мафкураси айнан жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йўлида якдил ҳаракат килишга, барпо этилаётган эркин фукаролик жамиятида ҳар бир юртдошимизнинг ўзига хос ўрни бўлишига эришишга сафарбар этади. Президентимиз Ислом Каримов мафкурага шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вактда шу халк, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аник-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга кодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан»1. Бинобарин, миллий мафкура ҳар қандай халкни халк, миллатни миллат қиладиган, унинг йўли ва максадларини аник-равшан чарогон этадиган маёкдир. Инсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, бехисоб ижтимоий-сиёсий кучлар ўз ғоялари ва таълимотлари билан майдонга чиккан, максад ва ниятларига етишмок учун ҳаракат килган. Биз ҳар қандай мафкурани ғоялар тизими сифатида талкин килар эканмиз, шуни унутмаслик керакки, бирор бир мафкуранинг мохиятини англаб етиш учун факат унинг таркибидаги ғояларни тахлил килишнинг ўзи етарли эмас. Ўтмишда турли кучлар ва гурухлар ўз гаразли ниятларига эришиш, асл максадларини яшириш учун юксак ва жозибали ғоялардан фойдаланган. Энг ёвуз боскинчи ва энг разил гурухлар ҳам ўз кирдикорларини эзгу ғоялар билан никоблашга уринган. Демак, мафкуранинг мохияти факат унинг асосий ғоялари воситасида эмас, шу ғояларга эришиш усуллари ва воситалари, умум эътироф этилган тамойиллари, уларнинг аксарият омма манфаатларига мослиги оркали ҳам намоён бўлади. Ўзининг мудхиш талаб-эхтиёжлари ва ёвуз ниятларини бошқа халклар хисобига кондиришни кўзлаб каракат этувчи мафкуралар халокатга махкумдир. Мафкуралар, маъно-мохиятига кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади. Хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний окимлар ва илм-фан ютуқларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади. Мафкуранинг фалсафий илдизлари хакида фикр юритганда, унинг фалсафа илми хулосаларига асосланиши назарда тутилади. Бунга ўарбдаги Уйгониш даврини ҳамда ўрта асрларда ўз миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Европа халкларининг ҳар бири ўзига хос мафкурасини яратганини мисол келтириш мумкин. Мазкур мафкуралар Рим империяси парчаланганидан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халкларнинг ўзига хос кадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалари асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги италян, инглиз, француз фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат килди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига салмокли хисса бўлиб кўшилди. Кант, Гегель, Фейербах каби мутафаккирлар номи билан шухрат топган немис фалсафаси хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан, хакикий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия империясидан ажралиб, мустакиллик йўлини тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасига кўтарилган эди.
Мафкуранинг дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иктисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар мажмуидан иборатдир. Инсоният асрлар мобайнида боскичма-боскич дунёвийлик сари интилиб келди. Умум эътироф этилган тамойиллар ва конун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади. Бундай жамиятда инсоннинг ҳақ-ҳукуклари ва эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги ҳам конун йўли билан кафолатланади. Ана шундай жамият мафкураси «Дунёвийлик – дахрийлик эмас» деган тамойил асосида ривожланади, яъни диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини асло инкор этмайди. Мафкуранинг диний илдизлари деганда, у инсон онги ва рухияти билан узвий боглик экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларга бориб такалиши тушунилади. Яъни, кўпгина мафкураларда Авесто, Веда ва Упанишадлар, «Забур», «Таврот», «Инжил» ва «Куръон» каби илохий китобларда зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз. Хитой халкининг тараккиёт йўлини асослаб берган Кон-фу-ций ва Лао-цзининг таълимотлари ҳам диний қарашларга асосланган эди. Бу таълимотлар асрлар мобайнида Хитой халкининг миллий мафкураси бўлиб келган. Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараккиёт юксак боскичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райхон Беруний, Имом ўаззолий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат сохиблари ёнма-ён яшаб фаолият кўрсатган давр ёркин мисол бўла олади. Инсоният тарихи турли ғояларнинг эзгулик ва ёвузлик, озодлик ва истибдод, маърифат ва жахолатга хизмат килган мафкуралар шаклида намоён бўлганидан далолат беради. Ғоя мафкурага асос бўлади, мафкура эса муайян ғояни амалга оширишга хизмат қилади. Кадимги цивилизациялар тарихидан маълумки, ўша даврларда одамларнинг дунёқараши, кабила ва элатларнинг мафкураси афсона ва ривоятлар воситасида ифода этилган мифологик қарашлар сифатида мавжуд бўлган. Жумладан, тотемизм, анимизм, фетишизм каби ибтидоий динлар жоннинг абадийлиги, табиатдаги нарса ва ходисаларнинг илохий кувватга эга экани тўгрисидаги хилма-хил ғоя ва қарашларга асосланган. Бу тўгрида «Диншунослик» фанида кенгрок маълумотлар берилган. Тараққиётнинг кейинги босқичларида миллий асосдаги хиндуизм, иудаизм, конфуцийлик сингари диний мафкуралар шаклланган. Японлар эса ўзларининг миллий дини – синтоизмни яратган. Уларда диний тамойиллар билан бирга муайян миллатнинг ўзига хослиги, қадриятлари, менталитети ўз аксини топганлиги яккол кўзга ташланади. Бу динлар миллат тарихининг у ёки бу даврида давлат дини ва мафкураси даражасига кўтарилган. Масалан, конфуцийлик бир неча юз йиллар давомида Хитойда ана шундай мавкега эга бўлган. Тараққиёт жараёнида фалсафий ғоялар ҳам муайян тизим шаклини олган. Масалан, оламнинг вужудга келиши, мавжудлик қонуниятлари, унинг асосини нима ташкил этиши каби масалаларни қадимги одамлар хилма-хил хал қилганлар. Уларни фалсафий талқин этиш натижасида монизм ва дуализм каби, идеализм ва материализм сингари оқимлар вужудга келган. Уларнинг ҳар бири ўз маъно мазмунига эга эканлиги билан ажралиб туради. Хусусан, монизм – оламнинг асосини битта мохият ташкил этади деб таълим берувчи йўналиш бўлса, дуализм – оламнинг ибтидоси ҳам рухий-илохий, ҳам моддий асосга эга эканини эътироф этувчи окимдир.Олам ва одамнинг яралиши, борликнинг яшаши ва ривожланиш конуниятлари, борлик ҳамда йўклик масалаларида рухий ва илохийлик тамойилларини устувор деб билиш, мутлаклаштириш идеализмнинг асосини ташкил қилади. Ундан фарқ қиладиган материализм айнан ана шу масалаларда модда (материя) ва унинг хоссаларини устувор деб билиш, мутлаклаштириш асосида шаклланган. Муайян тарихий даврларда баъзи мафкуралар давлат идеологияси даражасига кўтарилган. Замонлар ўтиши билан уларнинг айримлари ўз мавкеини йўқотган, лекин миллат маънавиятининг таркибий қисми сифатида сақланиб қолган. Халқ улардан қувват олган, маънавий озиқланган, улар орқали ўз қадриятларини сақлаган.
Download 25,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish