Миллий ғоя тарғиботининг инновацион
технологиялари
Бунёдкор, эзгулик тарғиботлари бевосита давлат, жамият тараққиётини, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кчиришларни таъминлашга қаратилади. Масалан, Мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қаратилган ёки фуқароларимизнинг, айниқса ёшларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғиботлар. Дунёда амалга оширилаётган турли давлатлар, халқлар манфаатларига салбий таъсир кўрсатишга қаратилган гиёпалитик, мафкуравий таҳдидлар, қайсидир восита ва усуллардан фойдаланган ҳола ёвузликни, вайронкорликни тарғиб этишда намоён бўлади Масалан, диний экстремистик ва тераристик фаолиятга ундовчи салбий ғояларни тарғиб этиш.
Тарғибот принциплари қуйидаги 6 тани ташкил этади:
- Ишонтириш принципи;
- Тезкорлик принципи;
- Долзарб янгиликлардан фойдаланиш принципи;
- Тушунарлилик принципи;
- Худудий ёндашув принципи;
- Тингловчилар хусусиятидан келиб чиқиш принципи.
Ўқув юртларида малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари – интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли катта. Педтехнология ва педагогик маҳоратга оид билим, тажриба ва интерактив методлар ўқувчиталабаларни билимли етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Инновация (инглизча Innovation) – янгилик киритиш, янгилик демакдир. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интрактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Интрактив методлар бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Яъни педагог ва ўқитувчи-талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши оркали амалга оширилади. Тарғиб қилинаётган ғояларнинг инсон онгида ахборот, маълумот тарзида ўрнашиши кифоя қилмайди, улар инсоннинг юрак-юрагига етиб борганидагина улар инсон қалбига чуқур ўрна-шади. Бунинг учун эса аудитория тарғиботчининг миллий ғояга чуқур ишончи ва қатъиятини ҳис қилиши керак. Лекин тарғиботда ғояларга эътиборки тортиш билан ҳам қаноатланиш мумкин эмас. Чунки эътиборни жалб қилиш - тарғиботнинг биринчи босқичи, холос.
Оила. Жамиятнинг, давлатнинг, инсонинг келажаги оиладан бошланади. Оилада сингдирилган тарбия, Ватан, эл-юрт, мустақиллик, озодлик хақида бериладиган илк тушунча ва тасаввурлар боланинг мурғак қалбида бир умрга муҳрланиб қолади. Дину диёнатли хонадон оқсоқолларидан сўрасангиз, уларни лўнда қилиб, санаб беради: - яхши ном қўйиш, - яхши муаллим қйлига топшириб, саводини чиқариш, - илмли қилиш, - касбли-ҳунарли қилиш, - бошини икки, уйли-жойли қилишдан иборат. Мактабгача таълим масканлари. Бу таълим масканларининг вазифаси бола камолоти асосларини шакллантиришдан, унинг маданий-ахлоқий эҳтиёжларини, дастлабки меҳнат кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Бу нарса мафкурамиз учун муҳимдир.
- Умумий таълим мактаблари. Ёшларни 50% ёшлик ҳаёти мактабда ўтади. Ундан мафкуравий тарбия жараёнида унумли фойдаланиш, қолаверса тўғри ташкил этиш лозим бўлади. - Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, ўрта–махсус билим юртлар. Бу даврда ёшларнинг ўзгарувчан “катта бўлиб” қолган даври келади. - Олий таълим даргоҳлари. Ёшларни институтлар, университетларда мустақил шахс сифатида тарбиялаш, мустақил «ҳаёт» даври кечади. - Маҳалла. Маҳалла халқимизнинг азалий анъаналарига таянган маскан. Кексаларни панд-насиҳати, катталарни шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида маҳаллада одамлар онгига эзгулик, ватанпарварлик, миллийлик ва инсонпарварлик ғоялари сингдирилиб борилади. Халқимизда “бир болага 7 маҳалла ота-она” деган нақл мавжуд, бу бежиз эмас. Инсон бошқа масканларда ишлайди, ўқийди, ижод қилади, маҳаллада эса яшайди. Халқ тили билан айтанда “Бир йигитни билмоқчи бўлсангиз тўю маракада ўтириб, туришини кўринг”.
Биз қуйида ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган баъзи бир тренингларга (технологияларга) тавсиянома бериб, баъзиларини ўтказиш тартиби тўғрисида методик тавсиянома бериб ўтамиз: “Тармоклар” методи – ўқувчи-талабани мантиқий фикрлаш, умумий фикр доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўрганшга қаратилган. “3х4” методи – ўқувчи-талабаларни эркин фикрлаши, кенг доирада турли ғояларни бера олиши, таълим жараёнида якка, кичик гурух холда таҳлил этиб, хулоса чиқара олиши таъриф бера олишига каратилган. “Блиц-ўйин” методида ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга ўрганилаётган предмети асосида кўп, хилмахил фикрлардан, маълумотлардан керагини танлаб олишни ўргатишга қаратилган.
“Интервью” технологиясида ўқувчи-талаба савол бериш, эшита олиш,саволни тўғри беришга қаратилган.
“Иерархия” технологияси оддийдан мураккабга, мураккабдан оддийга ўтиш усулларини қўллашни уларни мантиқий, танқидий, ижодий фикрлашга, ўргатишга қаратилган. “Бумеранг” технологияси ўқувчини дарс жараёнида дарсдан ташқари турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдда сақлаб қолиш, фикрини эркин холда баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчиларни баҳолай олишга қаратилган. “Талаба” трейнинг ўқувчи билан индивидуал холда ишлаш ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тўсиқни йўқ қилишни ўргатишга қаратилган. “Ўқитувчи шахси” трейнинги ўқувчининг инновацион фаолиятини очиб берувчи ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар мавзусидаги мустақил фикрлашга, ижодий иншолар орқали фикрларини баён қилишга каратилган.
“Мулоқот” ўқитувчиларни аудиторияда диққатини ўзига жалб қилиш, дарс жараёнида ҳамкорликда фаолият кўрсатишга, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган. “Бошқарув” технологияси ўқитувчиларни аудиторияни бошқаришдаги усуллари ҳамда ўқувчини иш жараёнида бошқариш усуллари билан таништирувчи ва шунга ўргатишга қаратилган. Тармоклар методи (кластер). Фикрларнинг тармокланиши – бу педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга оид тушунчаларини, аниқ фикрини эркин ва очик равишда кетма-кетлик билан узвий боғланган холда тармоқлашларига ўргатади. Бу метод бирон мавзуни чукур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилиши мумкин.
ФСМУ технологияси (ф) – фикрингизни баён этинг (с) – фикрингиз баёнига бирон сабаб кўрсатинг (м) – кўрсатилган сабабни исботловчи мисол келтиринг (у) – фикрингизни умумлаштиринг Ақлий хужум – гурухлараро ишларда қўлланиладиган кўплаб ғояларни ишлаб чиқиш мумкин бўлган мутоддир. Бу талабаларни ўқув жараёнида фаол иштирок этишлари турли ғояларни баён қилиш чоғида бошқаларни ҳам кизгин ишга чорлашлари илхом билан ишлашларига имкон берувчи ва уни рағбатлантирувчи методдир.
Мафкуравий тарбия пировардида ҳар бир кишида мафкуравий онг, мафкуравий дунёқараш ташкил топади. Мафкуравий онг эса, буюк келажак сари ташланган қадамдир. Президент И.Каримов ибораси билан айтганда – “Ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз маъсулияти билан онгли тарзда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |