Миллий давлатчилигимиз



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

ҚИРҚ МИНГ ОТЛИҚДАН ОРТИҚ 
СИПОҲ ФАВЖЛАРИНИ САФГА 
ТИЗИШ ТУЗУКИ 
Шундай тузук битдимки, агар ёғий лашкари қирқ минг отлиқдан ортиқ бўлса, бегларбегилар, амирлар, 
мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар, баҳодирлар ва бошқа сипоҳийлар менинг зафарли байроғим остида 
бўлсин ва амру фармонимни кутсин. 
Амр этдимки, қайси бир сипоҳий фавж амирига ёрлиқ юборсам, ёрликдаги ҳукмимга биноан иш тутсин ва 
унга хилоф иш қилмасин. Бегларбегилардан ёки амирлардан биронтаси ҳукмимга хилоф иш тутиб, ундан 
четга чиқса, қиличдан ўтказилиб, ўрнига «мунтазир ал-аморат» ҳисобланган (амирлик мартабасини кутиб 
турган) ўринбосари қўйилсин. 
Ва (яна) амр қилдимки, улусот, қўшунот, туманотга тегишли қирқ аймоқдан тамға олган ўн иккитаси қирқ 
фавжга тақсим қилинсин. Тамға олмаган йигирма саккиз аймоқ амирлари эса (ўз лашкарлари билан бирга) қўл 
сипоҳий фавжининг орқасида саф тортсинлар. Ўғилларим, набираларим ўз фавжлари билан қўл қисмининг 
олдида ўнг қанотдан саф тизсинлар. Қариндошларим ва жиянларим эса ўз фавжлари билан қўл фавжининг 
олдироғида чап қанотдан жой эгалласинлар. Булар шай бўлиб турсинлар ва қаерга мадад етказиш лозим 
бўлса, ёрдам кўрсатсинлар. 
Баронғорга олти сипоҳий фавж тайинлансин. Яна бир сипоҳий фавжни эса баронғор ҳировули сифатида 
белгиласинлар. Шунга ўхшаш, жавонғорда олтита фавждан саф тузсинлар. Яна бир фавжни жавонғор 
ҳировули қилиб тайинласинлар. 


Амр этдимки, баронғор фавжларининг олдидан олтита сипоҳий фавж жойлаштирсинлар ва уларни 
чоповул деб номласинлар; бошқа бир фавжни тузиб, уни чоповулнинг ҳировули қилиб белгиласинлар. 
Шунингдек, жавонғор фавжларининг олдига қўйиш учун ҳам олтита сипоҳий фавж тайинласинлар ва уларни 
шиқовул деб атасинлар. Яна бир фавж тузиб, уни шиқовул ҳировули қилиб қўйсинлар. Чоповул ҳамда 
шиқовул фавжларининг олдига тажрибали амирлар ва синалган баҳодирлар бошчилигида олтита фавждан саф 
тузиб, катта ҳировул деб номласинлар. Бу олти фавждан бўлак яна бир фавж тузиб, ҳировулнинг олдига 
қўйсинлар ва уни ҳировулнинг ҳировули десинлар. (Лашкарнинг олд қисмида) ҳировул ҳировулининг ўнг ва 
сўл қанотига икки қоровулбегини қавм-қариндошларимдан иборат сипоҳий фавжлари билан бирга 
қўйсинларким, улар ғаним лашкарини кузатиб турсинлар. 
Амр қилдимки, ўша қирқ фавж амирлари, менинг ёрлиғим етиб бормагунча, жангга кирмасинлар ва навбат 
етмагунча жойларидан жилмасинлар, лекин жангга шай бўлиб турсинлар. Жангга кириш ҳақидаги буйруқ 
олингач, ёвнинг вазиятига қараб, сўнг жангга кирсинларким, ғаним қайси йўлдан жангга кирса, унинг йўлини 
тўссинлар ва душман тўсган ҳар йўлни чораю тадбир ишлатиб очсинлар. 
Амр этдимки, ҳировулнинг ҳировули жангга киргандан кейин, олти фавжлик катта ҳировулнинг амири ўз 
фавжларини бирин-кетин жангга туширсинки, ғаним устига кетма-кет олти зарба берилгач, уларнинг сафлари 
бузилиб, кучлари синдирилади. 
Шу пайт ўнг қўл чоповул амири ўзининг олти фавжини бирин-кетин ёрдамга юбориб, орқасидан ўзи ҳам 
ҳужумга ўтсин. Шунингдек, шиқовул амири ўзининг олти сипоҳий фавжини олдинда турган фавжларга 
ёрдамга юборсин. Уларнинг орқасидан ўзи ҳам (жанг майдонига) етиб борсинким, Оллоҳнинг мададу инояти 
билан, ғаним устига ўн саккиз зарба урилгач, уларнинг кучлари синиб, орқага чекинадилар. 
Душман бу зарбаларни егандан кейин ҳам бўшашмаса, баронғор ва жавонғор амирлари ўз ҳировулларини 
жангга киргизсинлар. Шу тариқа иккала ҳировул фавжи ўнг ва чап қанотдан уруш очгач, ёв албатта бардош 
беролмай, кучи синади. Агар шундан кейин ҳам ғаним енгилмаса, баронғор ва жавонғор амирлари ўз сипоҳий 
фавжларини бирин-кетин унинг устига юборсинлар. Агар баронғор ва жавонғор амирлари зафарли аскарлари 
ҳам ғаним фавжларини енга олмаётганлигини кўрсалар, ўзлари душманни енгиш учун жангга кирсинлар. 
Шунда ҳам баронғор ва жавонғор амирлари (ғанимни енгишга) ожизлик қилсалар, баронғор тарҳида 
бўлган амирзодалар ва жавонғор тарҳида бўлган қариндошларим ғаним устига шиддат билан бостириб 
борсинлар. Буларнинг кўзлари ёв сардорида ва байроғида бўлсин, шижоату мардлик билан ғаним сафларини 
бузсинлар, сардорни қўлга туширишга интилсинлар ва душман байроғини ерпарчин этишга ҳаракат 
қилсинлар. 
Агар шу зарбалардан кейин ҳам ғаним чекинмай, ўрнида тураверса, у ҳолда қўлнинг сараланган 
фавжлари ва баҳодирлари, қўл фавжлари ортида саф тортиб турган улусларнинг лашкарлари, барчаси 
бирданига шиддат билан душман устига ташлансинлар. 
Агар шунда ҳам фатҳу зафар қозонилмаса, султоннинг ўзи шерюрак ва баланд ҳиммат билан ҳаракат 
қилсин. Чунончи, қайсар билан бўлган жангда шундай қилдим: амирзода Мироншоҳ ўнг қанотнинг сардори 
эди. Унга қайсарнинг чап қаноти рўбарўси ва ёнидан жангга киришни буюрдим. Чап қанотнинг амирлари–
амирзода Муҳаммад Султон ва амир Сулаймон (шоҳ)га эса ёрлиқ юбориб, қайсарнинг ўнг қанотига ҳужум 
қилишни тайинладим. Унг қанотимдаги амирзода Абу Бакрга тепалик устида турган Йилдирим қайсарнинг 
қўл фавжига турктоз қилишни буюрдим. Ўзим эса қўл фавжлари ва улус, аймоқ лашкарлари билан қайсар 
томонга юрдим. қайсарнинг сипоҳий фавжлари биринчи ҳамламдаёқ енгилди. Султон Маҳмудхон
297
 
(
қочаётган) қайсарнинг кетидан қувиб, уни қўлга туширди ва менинг даргоҳимга олиб келди. 
Тўхтамишхонни ҳам шу тузукларни қўллаб енгган эдим. Унинг байроғини эса ертубан қилишни 
буюргандим. 
Агар ёв бостириб келиб, чоповул, шиқовул, баронғор ва жавонғор фавжларини маҳв этиб, лашкарнинг қўл 
қисмига етар экан, у чоғда султон шижоат оёғини сабр узангисига маҳкам тираб, душманни даф қилиб 
йўқотиш учун олдинга ташлансин. 
297 
Султон Маҳмудхон–Чиғатой улусининг Амир Темур давридаги иккинчи ҳукмдори (1386—1402). Биринчи ҳукмдор 
Суюрғатмишхон (1370—1388) эди. 


Чунончи, мен Шоҳ Мансур билан бўлган жангда шундай қилдим. У турган ерга етиб олдим ва у билан 
юзма-юз тўқнашдим, токи уни ҳалокат тупроғига қормагунимча урушдим
298

ТАМОМ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish