САЛТАНАТНИ ИДОРА ҚИЛИШ
ТУЗУКИ
Қайси мамлакатни забт этган бўлсам, ўша ернинг обрў-эътиборли кишиларини азиз тутдим; саййидлари,
уламолари, фузало ва машойихларига таъзим бажо келтирдим, ортиқ ҳурматладим. Уларга суюрғол,
вазифалар бериб, маошларини белгиладим, ўша вилоятнинг улуғларини оға-иниларимдек, ёшлари ва болалари
бўлса ўз фарзандларимдек кўрдим. Мазкур мамлакатларнинг сипоҳи учун даргоҳимга йўл бердим. Раиятини
ўзимга қаратиб олдим. Хаммани қўрқув ва умид орасида сақладим. Хар мамлакатнинг яхши кишиларига мен
ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузукдар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатимдан қувиб чиқардим.
Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим ҳамда ҳаддиларидан ошишларига йўл
қўймадим. Хар элнинг улуғларини ва шараф-эътиборли кишиларини ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Хар
мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим.
(Ўз эрки билан) менга бўйсунган вилоят ҳокимларига ўша юрт ҳукуматини бердим ва уларни инъому
эҳсон билан қадрлаб, ўзимга тобеъ қилиб олдим. Бўйсунмаганларини эса қилмишига яраша жазоладим.Одил,
оқил ва уддабурон кишиларни уларга ҳоким этиб тайинладим.
Амр этдимки, ўғри ва қароқчиларни «Ясо» асосида жазоласинлар, фасодчи, бузуқи, нафси ёмон
кишиларни мамлакатдан ҳайдасинлар. Эзма-бекорчи одамларни вилоят ва шаҳарларда қолдирмасинлар.
Ҳар бир шаҳар ва қишлоққа кутвол тайинласинларки, сипоҳу раиятга соқчилик қилсин, кимнинг бирон
нарсаси ўғирланса, бунинг масъулияти унинг зиммасида бўлсин.
Ва яна буюрдимки, йўл устига кузатувчилар, зобитлар тайинласинларки, йўлларни қўрикдаб,
йўловчилар, савдогарлар, мусофирларни кузатиб, мол-мулки ва бошқа нарсаларини манзилдан-манзилга
етказиб қўйсинлар. Йўл устида бирортасининг нарсаси йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки бошқа корҳол юз
берса, булар учун жавобгарлик уларнинг зиммасида бўлсин.
Яна буюрдимки, ғаразгўй, нафси бузуқ кимсаларнинг туҳмати билан катта ва кичик шаҳарлар аҳолисидан
ҳеч кимни жазоламасинлар. Фақат гуноҳи тўрт кишининг гувоҳлик бериши билан исботланса, гуноҳига яраша
жазоласинлар. Амр этдимки, ҳеч бир шаҳар ва қишлокда одамлардан жон солиғи
270
, уй солиғи
271
олмасинлар.
Сипоҳийлардан бирон киши раиятнинг хонадонига зўрлик билан келиб тушмасин, раиятнинг от-уловини
тортиб олмасин.
Ҳар бир мамлакатнинг раияти билан бўлган муомалада, уларга нисбатан холислик билан иш тутсинлар.
Яна буюрдимки, ҳар мамлакатнинг гадоларига вазифа юклаб иш берсинлар, токи шу йўл билан гадолик
йўқотилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: