Биринчиси–қайси мамлакатни забт этмоқчи бўлсам, тўғри кенгаш ва тадбир билан иш тутдим.
Иккинчиси–хатога иул қуймаслик учун ҳар бир ишни кўп ўйлаб, сергаклик ва эҳтиёткорлик билан
қилдим. Шунинг учун менга Оллоҳнинг мададу инояти етиб, нима тадбир қўллаган бўлсам, тўғри ва рост
чикди. Ҳар ер эл-улусининг табиати ва халкднинг мизожларини хотиримга келтириб, уларнинг табиатига
мувофиқ йўл тутиб, шунга қараб уларга ҳоким тайинладим.
Учинчиси–уч юз ўн уч асил зотли, шижоатли ва ақл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим.
Бирлик-иттифокдари шундай эдики, ҳаммалари гўё бир тандек эдилар. Барчаларининг мақсадлари, раъйлари,
сўзлари ва ишлари битта эди. Бир ишни қилайлик деб қарор қилсалар, тугатмагунларича ундан қўл узмас
эдилар.
Тўртинчиси–бугунги ишни эртага қолдирмадим. Юмшокдик лозим бўлса, мулойимлик қилдим;
қаттиққўллик ишлатиш вақти етса, қатъий чоралар кўрдим. Шошмаслик керак ерда шошилмадим, шошилинч
ишларни кечиктирмадим. Қайси ишни чораю тадбир билан битиришнинг иложи бўлса, унда қилич
ишлатмадим.
Кундузлари тажрибали ва доно кишилар билан турли мамлакатларни забт этиш шатранжи устида бош
қотирдим. Кечалари бўлса тўшагимда ёнбошлаб олиб, мамлакат ишларини қандай юргизиш кераклиги ҳақида
ўйладим ва уларни бажариш воситаларини ўзимча тасаввур қилиб кўрдим. Ўзга мамлакатларни забт этиш
йўлларини ўз кўнглимда чамалаб, қай тарзда ҳужум қилиб, қандай чекиниш мумкинлигини белгилар эдим.
Сипоҳийларим билан қандай муомала қилишим тўғрисида фикр юргизиб, қайси бирини қандай тарбият
қилишим керак, қайси ишни қай бирига топширсам, хато қилмаган бўламан деб, ҳар ишнинг олди-кетини
ўйлар эдим.
Сипоҳ бошликдаридан қайси бири менга дўстлик қилса, уни ҳаддан ортиқ хайру эҳсонлар билан сийладим.
Яхшилик қилсам, ёмонлик билан жавоб берган кимсаларни нопок деб билдим. Икки олам сарвари ва (Оллоҳ)
нинг расули дебдиларким: «Зинодан туғилган киши ўзига яхшилик қилган одамга ёмонлик қилмагунча дунёни
тарк этмайди».
Пирим менга ёздиким: «Худонинг ва пайғамбарининг ҳукмига амал қилгин, расулуллоҳнинг зурриётига
ёрдам бер, Тангрининг неъматларини еб, яна унга ва унинг пайғамбарларига душманлик қилган подшоҳларни
Оллоҳнинг мулкидан чиқар. Парвардигорнинг мулкида адолатли иш тутгилким, шундай демишлар:
«Мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди...»
Қабиҳ хатти-ҳаракат, ёмон ишлардан Оллоҳ мулкини тозалагин. Ёмон таом баданга қандай зиён қилса,
ёмон хатти-ҳаракат ҳам оламга шундай таъсир кўрсатади. Зулмнинг ном-нишонини йўқот. Золимнинг
дунёда узоқ ҳаёт кечиришини яхшиликдан деб била кўрма. Золим ва фосикдарнинг узоқ яшашига сабаб
шуки, ўзларидаги бор ёмонликларини юзага чиқариб, тугатмагунларича Тангри уларга муҳлат беради,
кейин Оллоҳнинг қаҳру ғазабига учрайдилар. Гоҳида Оллоҳнинг қудрати билан золимлар, фисқу фужур
қилувчилар бирдан банду зиндонга, талон-торожга, очликка, қаҳатга, вабога, тўсатдан ўлишга гирифтор
бўладилар. Гоҳида бегуноҳ бўлган яхши, тўғри ва тақводор кишилар ҳам ёмонларнинг қилмишларидан
офату балога учрайдилар. Шундайким, тўқайга ўт тушса, ҳўлу қуруққа қарамай барчасини куйдиради.
Кофирлар, золимлар, фосиқу фужурлар қанча кўп зулм-хиёнат, фисқ-фасод қилсалар, ноз-неъматлари
шунча кўпаяр экан, деб ўйламагин. Қисқаси, уларнинг неъматлари кўпайишининг сабабини билиб олиш
керак. Бунинг сабаби ушбудир: «Эҳтимол, ҳақиқий неъматлар берувчи (Оллоҳ)нинг иноятини кўриб, улар
(балки) зулмдан, фисқ-фасоддан қайтиб, имон-инсофга келиб, унинг неъматларига шукр этарлар», деб
шундаи қилингандир. Бироқ Оллоҳга шукр айтишни унутарканлар, Тангрининг даргоҳига қайтмас
эканлар, Худо ва унинг расули неъматлари ҳақини билмас эканлар, охир-оқибат Парвардигорнинг қаҳру
ғазабига гирифтор бўладилар».
Пиримнинг бу мактуби менга етиб келгач, Худо мулкини золимлар, бидъатчи мунофикдар, фосиқу
фужурлар қўлидан тортиб олиш, уларни йўқотиш учун белга ҳиммат камарини боғладим.
Do'stlaringiz bilan baham: |