ЖЕТА ЛАШКАРИНИ СИНДИРИШ МАҚСАДИДА ҚИЛГАН САККИЗИНЧИ КЕНГАШИМ
Ўз-ўзимга дедим: «Агар Жета лашкари билан жанг қилсам, улар кўп сонли бўлгани туфайли мабодо
менинг лашкаримга зарар етсачи?» Лекин шу заҳотиёқ ғайратим жўшди: «Салтанат даъво қилиб хуруж қилган
экансан, салтанат шаъни ва мартабасига лойиқ иш шуки, жангга кириб, ё зафар қучиб ғолиб бўлгайсан, ёхуд
ўлдирилгайсан»,–дедим (ўзимга-ўзим).
Шундай азимат қилганимда ғанимлар уч фавжга бўлиниб, урушталаб бўлиб турганларини кўрдим. Мен ўз
лашкаримни етти фавжга бўлдим. Етти фавжимни кетма-кет душман устига ташлаб туришни маслаҳат
кўрдим. Жангу жадал ўти баланд кўтарилгач, амр қилдимки, ҳировул
59
фавжлари пистирмадан туриб ғанимга
ўқ ёғдирсин. Шиқовул
60
ва Чоповул
61
фавжларига эса ғанимнинг чап қўлига ҳужум қилишни буюрдим. Ўзим
бўлса Жавонғор
62
ва Баронғор
63
фавжлари билан ҳаракатга келдим. Биринчи ва иккинчи ҳамланинг ўзидаёқ
Жета лашкари амир ул-умароси Абу Саъиднинг фавжини енгдим. Шу пайт Ҳайдар Андхудий ва Менгли Буға
жанг майдонига тушдилар. Уларга қарши мен ўзим юзма-юз чикдим ва биринчи ҳамладаёқ ҳар иккаласини
ҳам чекинтирдим. Жетанинг тамоми лашкари енгилиб, сочилиб кетди.
САЛТАНАТНИ ТИКЛАШ ЙЎЛИДАГИ ТЎҚҚИЗИНЧИ КЕНГАШИМ
Жета лашкари амирлари устидан ғалаба қозонганимдан кейин, салтанат даъвоси билан хуруж этганлигим
ҳақида Туронзаминда хабар тарқалди. Шунда мен адолат билан ҳукмронлик қилишга азму жазм этдим.
Салтанатимни мустаҳкамлаш учун, тўплаган хазинамдаги нақд пуллар ва (қимматбаҳо) буюмларни сипоҳга
тақсимлаб беришга ва даставвал қаҳлақа қалъасини
64
олишга қарор қилдим.
Лашкарга озуқа бериб, сўнг уларни сафга тиздим ва Жайҳун дарёси бўйига келиб тушдим. Термиз
кечувидан ўтиб, қаҳлақа қалъаси тарафига қоровуллар жўнатдим. Ўзим Жайҳун бўйида бир неча кун турдим
ва қоровуллар олиб келадиган хабарни сабрсизлик билан кутдим.
Менинг келганим ҳақидаги хабар Илёс Хожага етгач, Беккичикнинг иниси Алачун Баҳодирни катта
қўшин билан устимга юборди. қоровулларим ғафлат уйқусида қолган эканлар, уларнинг ёнидан ўтиб,
билдирмай, тун қоронғусида тўсатдан устимга ҳужум қилиб келдилар.
Қароргоҳим уч томони сув билан ўралган ярим оролда жойлашганди. Ярим орол ташқарисида қурилган
бир неча чодир Жета лашкари томонидан талон-торож қилинди. Омон қолган аскарлар ярим оролга кўчиб
ўтдилар. Мен бўлсам жангга шайланиб, тезлик билан ярим оролнинг кириш қисмига бордим. Душман мендан
қўрққани сабабли урушга ботиниб киролмади. Ўн кунгача шу ярим оролда турдим. Сўнг у ердан чиқиб, сув
бўйларида олачуқлар
65
тиктириб, Жета лашкарининг қаршисида бир ой давомида кузатиб турдим. Охири
ғанимни қўрқув босиб, орқасига қайтиб кетди. Мен сувдан ўтиб, уларнинг манзилига тушдим ва душман
орқасидан таъқиб кдлиш учун бир фавж аскар жўнатдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |