Миллий давлатчилигимиз


ТУРОНЗАМИННИ МЎҒУЛЛАР ТОИФАСИ



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

ТУРОНЗАМИННИ МЎҒУЛЛАР ТОИФАСИ 
ҚОЛДИҚЛАРИДАН ТОЗАЛАШ УЧУН 
ҚИЛГАН КЕНГАШИМ 
Жета ва Илёс Хожа лашкарини Мовароуннаҳрдан қувиб, Хўжанд дарёсининг нариги қирғоғига ўтказиб 
юборган бўлсам ҳам, мўғулларнинг баъзи фавжлари Мовароуннаҳр қалъаларида мустаҳкам жойлашиб олган 
эдилар. Аввалига уларни бостириш учун лашкарим қисмларини юбормоқчи бўлдим, бироқ мабодо бу иш 
чўзилиб кетсачи, деган фикр мени ташвишга солди. 
Шу орада менга мўғуллар қалъаларга яшириниб олганлари ҳақида хабар келтирдилар. Лашкар 
қисмларини у ерга юбориш тўғри бўлмас, деб (бошқа) чора излай бошладим. Сўнгра Илёс Хожа номидан 
қалъадагиларга қарата ёрлиғ ёзиб, урушсиз топширишларини буюрдим. Ёрлиқни бир мўғул қўлига 
тутқазиб, унга ҳамроҳ қилиб лашкаримнинг бир қисмини жўнатдим. Аскарларимга чанг-тўзон кўтариб, 
ўзларини ғанимга кўпдай қилиб кўрсатишни буюрдим. Илёс Хожанинг талаби ёзилган ёрлиғ ғанимлар 
қўлига тегиб, лашкарларим кўтарган чанг-тўзонни кўришгач, тун қоронғусида қалъаларни ташлаб қочдилар. 
Хуллас, Мовароуннаҳр тупроғи мени ўлдиришга қасд қилган ўша золимлардан тозаланди ва мамлакат 
тамоман менинг қўлимга ўтди. 
Қариндошлик ҳурмати учун Балх билан ҳисори Шодмон вилоятларини амир Хусайнга тортиқ этдим. У эса 
бу эҳсону мурувватимни назарига илмай, мени маҳв этишга қасд қилди. Мен ҳам ўз-ўзим билан кенгашиб, 
амир Хусайнни ўртадан кўтаришга қарор бердим. 
Амир Ҳусайн мен қўлга киритган ғалаба ва ютуқларимни кўролмай, ҳасад ичини кемириб, менга ва 
ҳарамимдаги ўз синглисига кўп озор берди
94

У Мовароуннаҳрни мендан тортиб олишга, мени (эса) 
ўлдириб, тахтга ўзи ўтиришга бел боғлаган эди. Ўртамизда неча бор урушлар бўлиб ўтган бўлса-да, 
барчасида енгилди
95
. Унинг адолатсизлиги, инсоф-сизлиги ҳаддидан ошган, мени енгиш ва ўлдиришига оз 
қолган вақтлар ҳам бўлди. Айнан шу вақтда қўрслиги, ёмон йўл тутиши туфайли амирлари ундан юз 
ўгирдилар. Хутталон ҳокими амир Кайхусравнинг инисини сабабсиз қатл эттирди. Оқибатда, амир 
Кайхусрав ҳам Хутталонда унга душман бўлиб қолди. 
Амирлари (анчадан бери) ундан норози бўлиб, адоват сакдар эдилар, у эса уларни ўз тарафдори деб 
биларди. Шу сабабли яна мени тор-мор келтириб, маҳв этиш қасдида қароргоҳини Балх чеккасидаги бир 
жойга кўчирди
96
. Бу хабарни эшитишим билан амир Ҳусайн ҳаракатга келмасдан бурун, устига бостириб 
боришга қарор қилдим. Бор лашкарим билан Балх сари юзландим. Йўлда ҳар ёкдан зафарли лашкар фавжлари 
келиб менга қўшилдилар ва Балх атрофига бориб тушдим. Амир Ҳусайн қарши чиқиб, мен билан жанг қилди. 
Охири қочиб қалъага кириб олди. Сўнгра бошига нима келган бўлса, ўз қилмиши туфайли кўргилигини 
кўрди
97


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish