ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН
ЕТТИНЧИ КЕНГАШИМ
Лашкаримнинг сонини ҳисоблаб кўрсам, ҳаммаси бўлиб уч юз ўн уч отлиқ экан. Ўзимча кенгаш қилиб
бирон қалъани қўлга киритиб, жойлашишга қарор бердим. Дастлаб Алачу қалъасини эгаллаб олишга жазм
қилдим. Илёс Хожа томонидан Менгли Буға Сулдуз
54
бу қалъага қўйилган экан. У ерни озиқ-овқат ва юклар
сақланадиган жойга айлантирмоқчи бўлдим. Шу мақсадда Алачу қалъасига йўл олдим. Шер Баҳром ва
(Менгли Буға Сулдуз) ўрталарида қадимдан ошнолик бўлганидан, у: «Мен қалъага бориб, уни ўзимизга эл
қилсам»,–деб рухсат сўради. Бироқ Шер Баҳром қалъа атрофига етиб боргач, менга: «Менгли Буғанинг
сўзига қараганда, Илёс Хожа қалъани унга ишониб топширган, шундай бўлгач, энди Амир Темурга эл
тутиниб, қалъани унга топширса, мардлик ва мурувватдан узоқ иш бўлур эмиш. (Шунинг учун) қалъани
бизга топширишдан бош тортди»,–деган хабар келди. Лекин тақдир экан. У менинг қўшин тортиб
келаётганимдан хабар топгач, кўнглига ваҳима тушиб, қалъани ташлаб қочди. Илгари менинг хизматимда
мулозимлик қилган, Дўлон Жавун қавмидан уч юз йигит у (Менгли Буға) билан шу қалъада эди, келиб
менга қўшилдилар. (Бу ердан кўчиб) Дарайи Суф
55
деган жойга келдим. Ўша вақтда Туман баҳодирнинг
ўғли Амлас Балх шаҳри атрофида талончилик билан машғул эди.
Довруғимни эшитиб, икки юз отлиғи билан ҳузуримга бош эгиб келди. Мен унга адаб бериб, кўнглини
кўтардим.
Шу ердалик чоғимда, Тамука баҳодирга уч отлиқ қўшиб, Термиз дарёсидан
56
кечиб ўтиб, Жета лашкари,
унинг аҳволи ва режалари тўғрисида хабар топиб келтиришни буюрдим. Тамука тўрт кундан кейин шуни
хабар қилдики, Жета лашкари Термиз вилоятига келган ва халқини талаб, уруш-талаш билан машғул эмиш.
Буни эшитиб, Дарагез
57
деган жойга бориб туришни лозим кўрдим. Кейинроқ қулай фурсат топиб, Жета
лашкари устига тўсатдан бостириб боришни ўйладим. Дарагезга келгач, Жайҳун дарёси бўйида жойлашган
Элчи Буға майдонига келиб тушдим. Илёс Хожа Дарагезга келганим ҳақида хабар топиши биланоқ
қўшинидан бир неча фавжни менга қарши урушга ҳозирлади.
Шу орада Жета лашкарида от сурган амир Сулаймон Барлос, амир Мусо Барлос
58
, амир Жаку Барлос,
амир Жалолиддин, амир Ҳиндука Барлос Жета амирларидан юз ўгириб, ўз аскарлари билан эски Термизга
келиб тушганлари ҳақида хабар келтирдилар. Улар менинг ҳузуримга юборган Тўлан Буға етиб келиб,
мулозиматимда бўлди ҳамда (номлари юқорида тилга олинган) амирлар минг отлиқ аскари билан менга
қўшилмоқчи ва мулозим бўлмоқчи эканликларини маълум қилди. Мен эрсам уларнинг келишини
ишимнинг ўнгланишидан даракчи деб тушундим. Улар менга тунда Жета лашкари устига кутилмаган
босқин қилишни маслаҳат бердилар. Отланиб йўлга чиққан ҳам эдикки, Жета лашкари етиб келганини
билдиришди. Мен ўз қўшинларимни сафга тизиб, душман қаршисига бориб турдим. Икки лашкар
ўртасида сув бор эди.
Ғанимларимни чучук сўз, ширин ҳикоятим билан ўз томонимга оғдириб олмоқчи ва улар вужудидаги
ёндирувчи (ғазаб) ўтини тўғри тадбир суви билан ўчирмоқни маслаҳат кўрдим. Шу тарзда уларни ром
қилмоқчи бўлдим ва Жета лашкарининг сардори амир Абу Саъидга (кўп яхши) сўзлар айтдим. У айтган
53
Шер Баҳром–Хутталон амири. ( –А.А.)
54
Сулдуз – нуфузли мўғул қавмларидан бирининг номи.
55
Дарайи Суф – Балхни Кобул билан боғловчи йўл ўтган жой.
56
Термиз дарёси–Амударёнинг ўрта асрлардаги номларидан.
57
Дарагез (Дарайигез)–Балхнинг жанубий тарафида, ундан тахминан тўрт фарсаҳ масофада, Балхоб дарёси бўйлаб жойлашган тоғ
дараси.
58
Амир Мусо асли Тойживут қабиласидан бўлган. (–А.А.)
гапларимни маъқуллади. Бироқ бошқа амирлар унга қарши чиқишиб, уруш қилиш тарафдори бўлдилар. (Буни
кўргач) менинг ҳам шиддат ўтим алангаланиб, лашкаримни сафга тиздим.
Do'stlaringiz bilan baham: |