-



Download 4,97 Mb.
bet23/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Сохта салафийлик

“Сохта салафийлик”- у ислом динидаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замоннинг тақазосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрида муофиқ равишда ҳаётга тадбиқ қилишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб мамлакатларида тарқалган бўлиб, унинг тарафдорлари Ўрта Осиёга ҳам киришга ҳаракат қилмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан буён ислом динининг етук алломалари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.


“Салаф”- арабча сўз бўлиб- “аждодлар, аввал яшаб ўтганлар” деган маънони англатади. Исломда “салаф” деганда ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз (а.с.) замонида яшаб ўтган, ҳамда ундан кейинг икки даврда яшаб ўтган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табаа тобеин, яъни илк мусулмонларни “салафи солиҳ”- (солиҳ аждодлар) деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинг даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчасини ишлатиш мумкин эмас.
Сохта салафийликнинг зарур ақидавий, ҳуқуқий ва фалсафий асосларга эга бўлиши 1263-йилда Сурияда туғилган Ибн Таймия фаолияти билан боғлиқ. Ибн Таймия унри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта 1307-йилда, 1309-йилда, 1322-йилда ва 1326-йилда қамоқ жазосига тортилган ва 1328-йилда қамоқҳонада вафот этган бу шахс ҳаракатнинг назарий асосларини белгилаб берганини барча мутаҳасислар эътироф этадилар. Ибн Таймия асрлар давомида ислом динига турли бидъатлар кириб қолганини баҳона қилиб, жамият вамусулмонларнинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги Қуръон ва суннага асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. Унинг “давлатни шарит асосида бошқараётган ҳукумдорга жиҳод эълон қилиш мумкин”лиги ҳақидаги қарашлари, бу борада эълон қилган “фатво”лари Ислом ғоялари билан ниқобланган радикал сиёсий ғояларнингшакилланишига замин яратади. Ибн Таймиянинг Пайғамбар (а.с.), саҳобий ва авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиш ҳамда тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир ва бошқа ақидавий масалаларда ашъариялик ва мотрудийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар келтирилган, кескин кураш олиб борилган.
Сўнги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳоатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлагини алоҳида қайд этиш лозим. Мутаассиблик кўринишларидан бўлган сохта салафийлик шакиланишининг ________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 202-203-204-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

44
тарихий илдизлари аслида илк ислом давридаги ижтимоий маънавий муҳит билан боғлиқ. Хусусан, ВИИИ-аср охири ва ИХ-аср бошларида ақидапарастлик ва мутаассиблик ғояларини байроқ қилиб олган турли оқими тарих саҳнига чиқди. Бундай фикрларга қарши кескин кураш ўз навбатида “салаф солиҳ”лар анъанасига қайтиш ҳақидаги гўяларнинг кун тартибига қўйилишига сабаб бўлди ҳамда сохта салафийлик ҳаракати шакилланишига олиб келди. Бироқ ҳали бу даврда ушбу ҳаракат мустаҳкам асосга эга эмас эди. Шундай бўлса-да, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб ругуҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, ХВИИИ-асрда ҳар қандай янгиликни инкор этадиган, тасаввуфни умуман тан олмайдиган, тавассул (восита орқали Аллоҳга мурожаат қилиш)ни куфр деб ҳисоблайдиган, ўзларига эргашмаганларни “кофир” деб эълон қилган ҳамда тарихий адабиётларда “ад-даватуд дамавия”, яъни “қонли даъват” оними олган ҳаракатлар пайдо бўлди. Уларнинг фаолияти натижасида “Пайғамбаримиз шафоатидан ҳеч қандай фойда йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, салавотлар баён қилинган китоблар ёқиб юборилди, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолар вайрон қилинди. Сохта салафийлик ғоялари ХИХ-асрнинг иккинчи ярмидан ўз олдига ҳалифаликка асосланган ислом давлатини барпо этиш вазифасини қўйган “ислоҳотчилик”, “панисломизм” ниқоби остида янгидан жонланди. “Ислоҳотчи салафий”лар номини олган бундай нафкура тарғиботчилари ҳисобланган Жамолиддин Афғоний (1839-1897), Муҳаммад Абдуҳ (1849-1905) ва Абдураҳмон Кавакибий (1854-1902)лар томонидан “мусулмон халқларнинг диний-сиёсий иттифоқи” ғояси ишлаб чиқилди. Улар бу ғоя остида анъанавий мазҳаблардан воз кечиш ва исломнинг илк даврига қайтишга даъват қилдилар.


Ибн Таймия ва унинг издошлари ақида ва ибодат масалаларига кўпроқ эътибор қаратишган бўлса, сохта салафийликнинг ундан кейинг издошлари сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш зарурлигини байроқ қилиб кўтардилар. Бу исломнинг сиёсийлашуви кучайишига ва “ислом халифалигини тиклаш” ғояларини кенг ёйилишига олиб келди.
Маълумки “Аҳли Сунна вал-Жамоа”етиқодига кўра, ислом арконлари бешта: имон, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Сохта салафийлик эса, “жиҳод- олтинчи аркон ва жиҳод қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир”, деган ғояни илгари сурди. Жиҳоднинг аввало ва асосан қуролли кураш сифатида талқин қилиниши диний экстремизм ва терроризмнинг янгича шакл ва мазмун касб этиҳсига олиб келди. Бу эса ўз навбатида бошқа экстремистик гуруҳ ва оқимларни “ал-Ихвон ал-муслимин”, “ал-Жиҳад ал-исломий”, “Шабаб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра” каби ўта радикал диний-сиёсий ташкилот ва гуруҳларни вужудга келишига катта замин яратиб берди. Замонавий воқелик ________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 205-206-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

45
террор ёки давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятни қўлга олиш сохта салафийлар томонидан асосий йўл сифатида танланганини кўрсатади. 1979-йилнинг ноябрида Арабистон ярим оролида Жуҳайман Утайбий ва унинг тарафдорлари Маккадаги “Масжид ал-Ҳаром”га ҳужум уюштирди. Улар томонидан масжидни эгаллаш, умумхалқ қўзғолонини кўтариш ҳамда биринчи Арабистон ярим оролида, ундан кейин эса бошқа минтақаларда “Ислом давлатини қуриш” режалаштирилган эди.


Бу воқеалардан сўнг сохта салафийлик ғоялари ва унга асосланган ҳаракатлар мазкур ҳудудда тазйиқ остига олинди ва улар араб диёрларидан чиқиб бошқа минтақаларга тарқалиб кетди. Жумладан ўтган асрнинг 70-йиллари охирида бошланган афғон можаросида диний омилдан фойдаланилиши натижасида ушбу ғоялар айрим экстремистик оқимлар томонидан “жиҳод” ғоясининг ўта радикал мазмунда талқин этилишига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида Афғонистонда сохта салафийликда жиҳодчилик қарашларининг кучайишига асосий замин яратди. “Толибон”, “ал-Қоида” каби ҳаракатлар ушбу давлат ҳудудини жиҳодчилар тайёрланадиган ҳарбий лагерларга айлантириб олди. Қандай шакилда чиқмасин ва қандай ғоя остида ҳаракат қилмасин сохта салафийликнинг бузғунчи моҳияти ўзгармай қолмоқда. Улар ҳар қандай янгиликнинг “бидъат” ҳисобланишида, анъанавий мазҳабларнинг инкор қилинишида, тасаввуфнинг умуман тан олмаслигида ҳамда қабристонларни умуман зиёрат қилиш мумкин эмас, деб эътироф этилишида ҳам сохта салафийликнинг бузғунчи табиати ёрқин намоён бўлади. Ўзларини асл ислом тарафдорлари деб биладиган сохта салафийлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини бузиш билан кифояланиб қолмай, ҳатто Пайғамбар (с.а.в.)нинг қабрларини вайрон қилишга ҳам уруниб кўришган эди. Қабрларни зиёрат қилган одам мусулмончиликдан чиқади, деган даъволар остида бундай ҳаракатларни содир этган сохта салафийлар кейинчалик ушбу масалада янада чуқурлашиб кетишди. Уларнинг “Қабристонга бориш куфр. Бу куфр бутпарастларнинг куфридан ҳам кучлироқ”, деган қарашларни илгари сургани бунга мисол бўлади. Сохта салафийларнинг Пайғамбар (а.с.)га ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналарини кофирликда айблашларида ҳам яққол кўринади. Уларга кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ота-онаси гўяки, мусулмон ҳолатда вафот этмаган. Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви “нубувват (пайғамбарлик) Муҳаммад Пайғамбарнинг ўзида, унинг сўзи ва амалида намоён бўлган. У зотнинг танаси, яъни жисмидан эса фойда йўқ чунки бу тана унинг мушрик ота-онасининг бир бўлагидир. Пайғамбар ўлди, унинг жасадидан фойда йўқ. Шу сабабдан, унинг қабри зиёрат қилишдан маъно йўқ”, деган қарашларга асосланади. Ваҳоланки барча диний манъбаларда Пайғамбаримизнинг
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 206-207-208-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

46
аждодлари ҳурматга сазовар ва юксан фазилатларга эга бўлган инсонлар бўлгани қайд этилади. Ҳадисларда ҳам у зотнинг насл-насаби Исмоил пайғамбарга бориши хусусида маълумотлар бор. Уларнинг яна бир бузуқ ақидасига кўра, милодий йил ҳисобини ишлатиш, бошқа дин вакилларини байрами, маданий тадбирларида иштирок этиш ва табриклаш, кунлик кийган кийимларини (жумладан, кастюм, палто, галстук тақиш, шим ва кўйлаклар) кийиш ҳам имонсизлик деб ҳисоблашади. Бу эса мутлақо нотоғри ва динимизга зид ғоя ҳисобланади.


Секуляризм (дунёвийлик) ва давлатнинг демократик тамойилларини қоралаш, инкор қилиш ҳамда давлат тўнтаришини амалга ошириш орқали ҳокимиятни қўлга киритиш ва халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш сохта салафийларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда яширин “ҳужралар” тизими фаолиятини кучайтириш, унда асосан ёшларни ўқитиш ва уларга “халифалик”, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларини сингдириш орқали янги “жамоат”ларни тузишга асосий эътиборини қаратган. Ҳозирги кунда сохта салафийликка мансуб деб ҳисобланадиган юздан ортиқ ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улар қаторида Фаластинда “ат-Тавҳид вал-жиҳад”, Ливанда “Фатҳ ал-ислам”, Иорданияда “Жайш ал-Қудс ал-исламий”, Сомалида “Ҳаракат аш-шабаб ал-мужаҳидин”, Ироқда “Жайш Аби Бакр ас-Сиддиқ ас-салафий”, Жазоирда “Ҳумаат ад-даъва ас-салафия”, Сурияда “Ат-талиъа ал-муқотила”, Марокашда “ал-Жиҳадия ас-салафия”, Афғонистонда “Толибон”, “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ ҳозирда Ўзбекистон ислом ҳаракати деб фаолият олиб бормоқда), “Иттиҳад ал-жиҳад ал-исламий” (“ТИҲ” таркибидан ажралиб чиққан гуруҳ), каби бир қанча ташкилотларни санаб ўтиш мумкин.
Замонавий шакл-шамоил касб этган бундай мутассиблик, аксарият ҳолларда, ислом байроғи остида амалга оширилаётганини кўпчилик билади, аммо унинг ибтидоси қаерда эканидан ҳамма ҳам хабардор эмас. Ўрганишлар бундай оқимларнинг қарашлари ва амалиёти Миср Исмоилия шаҳрида юзага келган “Жамоат ал-Ихвон ал-муслимин”- яъни “Мусулмон биродарлар” диний-сиёсий ташкилотининг ғоявий-ақидавий асослари, фаолият услубларига бориб тақалишини кўрсатади.
________________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 208-209-210-бетлар. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.

47


Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish