-


Жамоат ал – ихвон ал муслимин



Download 4,97 Mb.
bet17/65
Sana24.02.2022
Hajmi4,97 Mb.
#219903
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65
Bog'liq
терроризм китоб крилда

Жамоат ал – ихвон ал муслимин.


Жамоат ал – ихвон ал муслимин – арабча сўз бўлиб (Мусулмон биродарлар уюшмаси) деган маънони англатади. Мусулмон биродарлар уюшмаси (МБУ) ташкилоти алоҳида ва ўзига ҳос ўринни эгаллайди. Бу диний-сиёсий ташкилот асосчиси Ҳасан ал-Банно 1906-йилда Қоҳирадан шимоли-ғарбда жойлашган Муҳаммадия шахрида туғилган. Унинг анъанавий диний таълим олиш жараёни отаси шайх Аҳмад Абдураҳмон Баннодан “мерос қилиб олган” моденизм руҳи билан суғорилган қарашларнинг таъсири билан уйғунлашиб борган. Қоҳиранинг Дор ал-улум коллежида ўқиб юрган даврида Ҳасан Банно, Рашид Ридо ва салафия ҳаракатининг тарафдорлари билан дўстона муносабат боғлаган. “Ал-Манар” журналининг доимий мухлиси бўлган Ҳасан Банно Жамолиддин Афғоний ва Муҳаммад Абду таълимотларининг “рефоризм руҳи”ни ўзига сингдириб борган. Аммо унга Рашид Ридонинг “реформизм руҳи”ни ўзига сингдириб борган. Аммо унга Рашид Ридонинг “ислом ислоҳоти”нинг сиёсий ва ижтимоий жиҳатлари, “ислом давлати”ни барпо этиш, исломнинг мукаммаллиги, ғарбийлашишнинг хавфига оид ғоялари кучли таъсир қилган. Ҳасан ал-Баннон 1927-йили ўқишни битириб, Исмоилиядаги (яъни Мисрдаги) мактаблардан бирида ўқитувчилик қилади. Ҳасан ал-Банно диний тўгараклар ташкил қилиб, ўзини “ислом янгиланиши”га бағишлайди. Жозибадор шахс бўлган Ҳасан ал-Банно ғайрат билан ишга киришиб, тезда ўз атрофига тарафдорларини йиғди ва 1928-йилда Исмоилия шаҳрида (яъни Мисрда) “Мусулмон биродарлар” уюшмасини ташкил қилди. Ҳасан ал-Банно 1939-йилдан бошлаб фаолиятига сиёсий тус бериб, “Мусулмон биродарларни” “Қуръон ва суннани жамиятни ривожлантиришнинг ягона асоси сифатида кўрувчи ташкилот” деб эълон қилинди. Шундан кегин “Мусулмон биродарлар уюшмаси” “Аллоҳ-мақсадимиз, Пайғамбар-етакчимиз, Қуръон – кониститутсиямиз, жиҳод-орзуйимиз” деган шиор асосида фаолият юритиб, маркази Мисрда жойлашган мусулмонларнинг ягона “Буюк ислом давлати” қуришни асосий мақсад сифатида эътироф этадилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида жамиятнинг қуйи ва ўрта табақа вакиллари ҳисобига тез кенгайиб броган ташкилот ўзининг Хорижий бўлимлари ва жанговар фаолиятга мўлжалланган махфий тизимларни вужудга келтирди. Малулотларга кўра 1946-йилга келиб, “Мусулмон биродарлар уюшмаси” 5 мингта маҳаллий бўлим ва умумий ҳисобда 500 мингга яқин аъзога эга йирик ташкилотга айланган. 1948-1949-йиллари ташкилот аъзолари Фаластиндаги Араб-Исроил урушида мустақил жанговар бирлик сифатида Исроил қўшинларига қарши жанг қилган.
________________________________________________________________________________________________________Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007-йил.32-бет. З.Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005-йил. 77-бет. Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 202-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.
31
Урушдан кегин эса “МБУ” етакчиси Миср раҳбариятини журъат сизликда айблаб, мамлакатда қатор террорчилик харакатларини амалга оширди. Бунга жавобан ҳукумат ташкилотни қаттиқ таъқиб остига олди ва 1949-йилнинг февралида Ҳасан ал-Банно ўлдирилди. 1950-1960-йилларда (МБУ) га рахбарлик қилган Саид Қутиб ташкилот фаолиятини янада радикаллашувига замин яратди. Хусусан у 1965-йилда ёзган “Йўлдаги белгилар” китобида араб жамияти “жоҳилия” даврига қайтиб, маънавий таназзулга учради, алоҳида жамоалар тузишлари ҳамда жоҳилияга айланган жамиятни исломлаштириш учун жиҳод олиб боришлари лозим, деган ғояни илгари сурди. Бунда у жиҳод тушунчасини биринчи бўлиб динсизларга хатто, унинг талқинига қўшилмаган мусулмонларга қарши кураш маъносида қўллай бошлади. Бундан ташқари Саид Қутиб илк марта дунёвий ҳукумат ва ўзига қўшилмаган мусулмонларга нисбатан “такфир” (кофирликда айблаш) ни қўллаган ҳолда исломга умуман ёт бўлган-“фитна” (амалдаги давлат тузимига қарши қуролли қўзғолон кўтариш амалиёти)ни ёқлаб чиқди. Шуни такидлаш лозимки ҳозирда фаолият юритаётган қатор диний-екстремистик ташкилотлар учун ҳам бундай ёндашув мафкуравий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 1950-йилларнинг бошларида Миср ҳукумати (МБУ) га очиқ фаолият юритишига рухсат берган бўлса-да, ташкилот раҳбариятининг Миср инқилобий кенгаши фаолиятига таъсир ўтказишга интилиш оқибатида бу ҳуқуқ бекор қилиниб, унинг кўпчилик фаоллари қамоққа олинди. Ташкилот аъзоларининг бир қисми Саудия Арабистони, Сурия, Иордания ва Ливанга қочиб кетишди. 1964-йилда (МБУ) фаоллари амнистия билан озодликка чиққач, ҳукуматга қарши фаолиятни янгидан бошладилар. Уларнинг Миср Президенти Жамол Абдул Носирга бир неча бор суиқасд уюштириши оқибатида, ташкилот яна тайзиққа учрайди ва 1966 – йили Саид Қутиб бошчилигидаги бир буруҳ етакчилари қатл қилинади. Бу (МБУ) фаолиятидаги террорчилик ҳаракатларини бир мунча сусайишига сабаб бўлди. 1970 -1981-йилларда диний уюшма сифатида очиқ фаолият юритган (МБУ) нинг жамиятдаги таъсири кенгайиб броган.Бироқ (МБУ) нинг раҳбарлари Мисрнинг 1978-йилдаги Кемп-Девид ва 1979-йилдаги Вашингтон шартномалари асосида Исроил билан бир битмга келишини танқид қилган ҳолда, мавжуд ҳокимиятга нисбатан муросасиз, радикал мухолифатчилик мавқейига ўтишган. 1979-1989-йиллар оралиғида ташкилот ўзининг фаол ҳаракатини кўпроқ ҳорижда амалга оширган. 1982-йил 2-феврал куни Хам шахрида (МБУ) нинг қуролли қўзғолони ҳукумат қўшинлари томонидан катта талофат билан бостирилди. Шунингдек (МБУ)нинг Фаластиндаги бўлими Усама бен Ладен билан Покистонда жанговар ҳаракатлар учун, кўнгиллилар ёллаш мақсадида, “Мактаб ал-Ҳидамат” номли уюшмасига
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 33 – бет.
З. Ҳусниддинов. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий, маърифий асослари. Тошкент Ислом Университети нашриёт матбаа бирлашмаси. Тошкент 2005 – йил. 78 – бет.

32
асос солганини ҳам такидлаш лозим. Ҳозирги кунда (МБУ)нинг маҳаллий бўлинмаларидан ажралиб чиқиб, мустақил фаолият юритаётган бир қатор экстремистик ва террористик ташкилотлар мавжуд. Улар қаторида Мисрда фаолият юритаётган “Жундуллоҳ”, “Ал-жамоа ал-исломия”, “ал-Жиҳод”, “ал-Такфир вал-Ҳижра”, Жазоирда “Қуролланган ислом гуруҳи”, Фаластинда “Хамас”, “Ислом жиҳоди”, Саудия Арабистонидаги “Жумаймана ал-Утейбий”, барча давлатларда илдиз отишга ҳаракат қилаётган “Ҳизб ат-тахрир ал-исломий (яъни Ҳизбут-тахрир)” сингари ташкилотларни кўрастиш мумкин. Ҳозирда “Мусулмон биродарлар уюшмаси” нинг ташкилотлари бир қанча мусулмон мамлакатларида мавжуд. Бу ташкилотларнинг фаолияти (Ихвонийлар-биродарлар) ҳаракати деган умумий ном олди. Ихвонийлар ҳаракати ўзининг ижтимоий-синфий ҳамда сиёсий ва ғоявий йўналиши жиҳатидан бир-ҳил эмас. Бу ҳаракат ичида 3 та асосий йўналиш мавжуд бўлиб, булар Мўтадиллар- яъни Миср мафкурасининг тарафдорлари (Ихвон ал-муслимин номини олганлар), турли номдаги экстремистик гуруҳларни ўз ичига олган экстремистлар, ҳамда бир неча йирик халқаро ташкилотлар. Масалан:1950-йилда Иорданияда ташкил топган “Ислом озодлик партияси” ва бошқалар. Ҳозирда Мустақиллика эришган ёш мамлакатларда ҳар-хил қўпорувчилик ишарини амалга ошириш ва давлатлар ўртасида низолар чиқаришга уриниш бу ҳаракатнинг ғ оявий, сиёсий йўли ҳисобланади.





Download 4,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish