Микрозарраларнинг


Тўлқин фукцияси ψ(x) ва эҳтимол тақсимоти ρ(x)ни айрим



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/59
Sana01.05.2023
Hajmi0,61 Mb.
#933931
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
mikrozarralarning sirli tabiati.

Тўлқин фукцияси ψ(x) ва эҳтимол тақсимоти ρ(x)ни айрим 
зарра учун ҳисоблаб топиш мумкин. Лекин, эҳтимол тақси­
мотини ρ(x)ни ўлчаш учун эса бир хил турдаги тажрибани 
бир хил зарраларда кўплаб марталаб қайтариш зарур бўлади.
М.Борн таъбири билан айтганда: “Зарралар ҳаракати эҳтимол 
қонунларига бўйсунса ҳам, эҳтимол тақсимоти сабабият қонуни 
асосида кечади” [8,12,13]. 
Лекин, микрообъект зарра ва тўлқиннинг симбиоз ҳолати 
эмас, шу сабабли ҳам тўлқин-зарра иборасини тўғридан-тўғри 
тушунмаслик лозим[12,13]. Ҳозирда зарра-тўлқин дуализми де-
ганда микрообъектларнинг ташқи шарт-шароитларга қараб ҳар 
хил потенциал имкониятларини намойиш қилиши тушунилади. 
Академик В.А. Фок таъкидлаганидек: “...атомларда маълум бир 
шароитларда уларнинг тўлқин хусусиятлари, бошқаларида эса 
зарра хусусиятлари намоён бўлади ва шундай шароитлар бўли-
ши мумкинки, у ҳолда уларда иккала хусусият ҳам кузатилиши 
мумкин...” 
5. Электроннинг интерферометрдаги ҳаракатини 
“яширин” назорат қилиш
В.А.Фабрикант, Л.М.Биберман ва Н.Г.Сушкинлар билан бир-
галикда электронларнинг тирқишдан ўтиш жараёнини назорат 
қиладиган қурилмалар билан жиҳозланган махсус интерфероме-
трда тажриба ўтказдилар (3-расм). Бунда 1- моноэнергетик элек-
тронлар манбаи; 2- А ва Б тирқишли экран; 3- детектор экранига 
тушган зарралар интенсивлиги тақсимотини қайд қилувчи экран; 
Бунда “Б” тирқишни ёпиб қўяйлик. Бу ҳолда детектор экранида 


17
I
1
(x) тақсимот кузатилади. Энди “Б” тирқишни очиб, “А” тирқиш 
беркитилса, у ҳолда детектор экранида I
2
(x) кузатилади. Ҳар ик-
кала тирқиш ҳам очиқ ҳолда, экранда кутилганидай I

+ I

эмас, 
балки интерференцион тақсимот I(x) кузатилган[12,13]. 
Агар ҳар бир электрон маълум бир тирқишдан ўтиши аниқ 
бўлса, у ҳолда натижавий интерференцион манзара I(x) куза-
тилади, электрон бир тирқиш орқали ўтар экан, у шу вақтнинг 
ўзида иккинчи тирқишни ҳам 
“сезади
” деган хулосага келиш 
мумкин. Акс ҳолда натижавий манзара I
1
+ I

бўлиши лозим эди. 
Ёки электрон иккала тирқишдан ҳам бир вақтда ўтармикан? 
Буни текшириб кўриш мақсадида, “А”, “Б” тирқишлар ва экран 
ёнига ёруғлик манбаи “4” ҳамда фотоприёмник “5” ўрнатилган. 
Ушбу жиҳозлар электроннинг қайси тирқишдан ўтишини назо-
рат қилиши зарур. Натижада, электрон фақат битта тирқишдан 
ёки ўнгдаги тирқишдан, ёки чапдаги тирқишдан ўтиши маълум 
3-расм. 
Электрон 
дифракциясининг махсус 
интерферометрда кузатилиши 
[12,13].
4-расм. 
Электрон дифракциясини 
электронларни тирқишдан ўтишини 
назорат қилувчи қурилмалар билан 
жиҳозланган ҳолати.
Бунда, 4 – ёруғлик манбалари,
5 – фотоприёмниклар.


18
бўлади. Тажрибалар етарлича вақт давом этгандан кейин экранда 
I
3
(x) = I
1
(x) + I
2
(x) натижавий график шаклланади. Энди тажри-
бани ёруғлик манбаини ўчириб қўйиб давом эттирилди. Бу ҳол-
да эса яна интерференцион манзара кузатилади. Демак, тажриба 
давомида электроннинг қайси тирқишдан ўтиши аниқланиши 
биланоқ интерференцион манзара бузилади. Электроннинг қай-
си тирқишдан ўтиши номаълум бўлиб қолса
,
интерференцион 
манзара қайта тикланади. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, 
электронлар интерференцияси ҳодисаси “А” ва “Б” тирқишлар 
бир-бирларидан ажратиб бўлмас даражадаги муқобил тирқиш-
лар бўлиб қолган ҳолда кузатилади.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish