Биоценоздаги микроорганизимларнинг ўзаро муносабатларини типлари. Микроорганизимлар бир-бирлари билан ўта кучли рақобатда яшайди. Микроорганизимларнинг биоценозда ўзаро яшаш муносабатлари симбиоз кўринишларда бўлиши мумкин.
Симбиоз ( юнон. symbiosis- бирга яшамоқ) микроорганизимларнинг узоқ йиллар маълум муҳитларда бирга ҳаёт кечириши бўлиб, хўжайин ҳужайрасидан ташқарида яшаса эктосимбиоз: ҳужайра ичида ҳаёт кечирса эндосимбиоз деб аталади. Эктосимбиозни типик вакилларига ичак бактериялари ( E. Coli, Bacteroides ва бош.)мисол бўла олади. Эндосимбиоз вакилларига эса плазмиидлар, провируслар, профаглар киради. Табийи шароитда симбиозни бир қанча формалари учрайди.
Мутализм – (лот. mutuus, ўзаро) симбиозда яшовчи микроорганизимлар ўзаро фойда келтириб яшашлари мумкин. Масалан ичакни нормал микрофлораси, одам учун фойда кельтиради (модалар алмашувинида, витаминлар синтезларида ва бош.), шу билан бир қаторда бу микроорганизимларни доимо муҳитнинг ноқулай шароитларидан (қуриб қолишдан, экстремал температурадан) химояланиб ва озиқли муҳитлар етарли бўлишини организим таъминлаб туради.
Комменсализим –симбиоз формаси бўлиб, муҳитда яшовчи микроорганизмлардан бири фойда кўради, лекин иккинчи гурух бактерияларга зиён келтирмайди.Типик комменсал микробларга ичак таёқчаси, лактобактерияларни киритиш мумкин. Лекин кўпчилик комменсал бактериялар шартли патогенлар ҳам бўлиши мумкин, яъний маълум холатларда касаллик келтириб чиқариши мумкин.
Паразитизм- антагонистик симбиоз формаси бўлиб, бир гурух бактериялар бошқа организимлар ҳисобига яшаб (текинҳўр), унга зиён етказиши (юнон. para, олдида,+ sitos,овқат) тушинилади. Паразит бактериялар ҳўжайин организимига кириб касаллик келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун буларни патоген микроорганизимлар ҳам деб аталади. Паразитларни ҳужайра ичида яшовчи (вируслар, хломидиялар, риккетсиялар) ва ҳужайрадан ташқарида яшовчи ( кшпчилик бактерия, замбуруғлар) формалари бўлиши мумкин. Баъзи бактериялар яшаш шароитига қараб паразит типида ёки сапрофит бўлиб яшаши кузатилади. Бундай бактерияларни факультатив паразитлар ҳам деб аталади. Агар бактериялар ўзлари учун керакли метобалитларни бошқа организимлар хисогбига тўлиқ ўзлаштиришса бундай микроорганизимларни облигат паразитлар деб юритилади.
Сателлизм- баъзи бир микроорганизимлар ишлаб чиқарган метобалитлари бошқа бактерияларни кўпайишини стимуллаши мумкин. Масалан сарцинлар ва стафилококклар ўсганда ўсиш фактори ишлаб чиқаришади ва Haemophilus авлоди бактерияларини ўсишини стимуллайди. Типик сатиллитларга гепатит В вирусини ҳам киритиш мумкин, гепатит дельта вируси гепатит В вируси иштирокида кўпайяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |