Атроф муҳит объектларини санитария-бактериология жиҳатдан баҳолаш
Аторф - муҳитдаги турли объектлар: сув, тупроқ, ҳаво ва озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария-гигиена ҳолатини баҳолаш учун санитария-бактериологик текширувлар ўтказилади. Текширув ўтказишдан мақсад кўрсатилган объектларнинг эпидемиология жиҳатидан ҳавфсиз эканлигини аниқлаш. Улардан патоген микроорганизмларни ажратиб олиш, эпидемиологик нуқтаи назардан ҳавфли эканлигини кўрсатади. Бу микроорганизмлар объектларда кам миқдорда бўлиб, улар ҳаво, сув ва тупроқда кўпаймайди, уларни тўғридан-тўғри ажратиб олиш ҳам жуда қийин. Шу боисдан, санитария-микробиология амалиётида ташқий муҳитнинг патоген микроблар билан ифлосланиш эҳтимолини билвосита кўрсаткичлар- санитария-кўрсаткич микроорганизимларини топилиши асосида аниқланади.
Объектнинг микроблар билан зарарланганлигини умумий микроблар сони, (УМС) бўйича аниқлаш мумкин. Яъни, текширилаётган объектларнинг маълум ҳажми ёки массасидаги (1 мл сувда, 1 г тупроқда, 1 м3 ҳавода) микроорганизмнинг умумий сони аниқланади.Тупроқ ва сувдаги мезофил аэроб ва факультатив бактерияларнинг умумий миқдори бўлиб, агарли муҳитда 37º С ва 24 соатда 2 маротиба каталаштирилганда кўзга кўриновчи колониялар ҳосил қилиши Санитария кўрсаткичли бактерияларнинг борлиги иккита кўрсаткич — (т и т р ва и н д е к с) орқали баҳоланади. Битта санитар кўрсаткич бактерияси топилган сув ва тупроқнинг энг кам миқдорига титр ва 1 л суюқликда;. 1 г тупроқда ёки зич моддада, 1 м3 ҳавода топилган санитария-кўрсаткичли бактериялар сонига — индекс дейилади.
Санитария-кўрсаткичли бактерияларга одам ва ҳайвон организмидаги доимий микрофлоранинг вакиллари кирадн. Улар ичак ёки нафас йўлларида яшайди. Улар қуйидаги хусусиятларга эга:
1) микроорганизимлар доимий равишда одам ва хайвонлар организимида яшаши ва ташқий муҳитга , кўп миқдорда нажас ёки нафас йўлларидан шилимшиқ томчилар билан ажралиши;
2) микроблар ташқи муҳитда кўпайя олмаслиги (озиқ овқатлардан ташқари) ёки унинг кўпайиши жуда қисқа бўлиши;
3) атроф-муҳитда, ичак ёки нафас йўлида паразитлик қилувчи патоген бактериялар қанча вақт яшаса, улар ҳам шунча вақт мобайнида ёки улардан кўпроқ яшаш қобилиятига эга бўлиши;
4) ташқи муҳитга уларнинг чидамлиги ўзлари сингари яшаш муҳитларига эга бўлган патоген бактерияларга ўхшаш бўлиши ёки улардан устун туриши ва ўз хусусиятини ўзгартирмаслиги;
5) ташқи муҳитда уларга яшаш хусусиятлари яқин бўлган, ўхшаш бактерияларнинг бўлмаслиги;
6) уларни аниқлаш, ажратиб олиш ва идентификация усуллари осон ва эконамик жиҳатдан қулай бўлиши;
Келтирилган хусусиятлар бир қатор бактерияларга хос бўлиб, атроф-муҳитдаги турли объектлар учун санитария-
кўрсаткичи деб қабул қилинган.
Санитария – кўрсаткич микроблари
Текширилаётган объект
|
Ифлосланиш характери
|
Санитар кўрсаткич бактериялар
|
Сув
|
Нажас билан
|
Ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар ( E. coli, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes) Str. fecalis.
|
Тупроқ
|
Нажас билан
|
Ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар ( E. coli, Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes) Str. fecalis, Clostridium perfringens
|
Чирийдиган ташландиқлар
|
Термофил бактериялар, Proteus vulgaris
|
Озиқ-овқат махсулотлари
|
Нажас билан
|
Ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар, Str. fecalis, Proteus vulgaris
|
Оғиз ажралмаларидан
|
Staph. аureus, St. pyogenis
|
Кундалик фойдаланиладиган предментлар ва рўзғор буюмлари
|
Нажас билан
|
Ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар, Str. fecalis, Proteus vulgaris
|
Оғиз ажралмаларидан
|
Staph. аureus, St. pyogenis
|
Ҳаво
|
Оғиз ажралмаларидан
|
Staph. аureus, St. pyogenis
|
Ичак таёкчаси гуруҳидаги санитария-кўрсаткичли бактериялар (ИТГБ) Enterobacteriaceae оиласининг турли авлодларига мансубдир. Ташқи муҳитнинг хилма-хил объектларига санитария-бактериологик баҳо беришда унга қўйилган мақсад ва вазифаларга асосланиб ИТГБ аниқланадиган санитария – кўрсаткич микроблари нисбатан 3 та грухга бўлинади.
А. Бу гуруҳга кирувчи ИТГБ қуйидаги талабга жавоб бериши; улар умумий мезофил аэроб ва факультатив анэроб бактериялар бўлиб, озиқли муҳитларда лактоза ва глюкозани ёки фақат глюкозани 37º С кислота ва газ ҳосил қилиб парчалаши ва окисидаза активлигига эга бўлмаслиги керак. Бу ИТГБ га E. coli, Citrobacter, Enterobacter лар киради ва буларни колиформ бактериялар (КБ) деб юритилади. СКБ га бундай талаб табиатан “тоза” бўлган ( сув) ёки термик ишлов берилгандан кийин тоза бўлган объбектларга қўйилади. Бундай маҳсулотларда хеч қандай ИТГА бўлмаслиги шарт. Бундай махсулотларга ичимлик сувлари (артезан, хлорланган водопровод сувлари, дистилланган сув), термик ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ( колбаса, котлетлар, балиқ ва бош.), сут ва сут махсулотлари ва дезинфекция сифатини текшириш учун олинган(смывы) ювиндиларда. Ҳамма текшириш, экиш усуллари билан 37º С олиб борилади.
Б. Бу гуруҳга кирувчи ИТГБ бактерияларни аниқланиши ташқи муҳитни вақти маълум бўлмаган давирда нажас билан ифлосланганлигини билдиради. Булар ҳам лактоза ва глюкозани ёки фақат лактозани 43-44, 5º С кислота ва газ ҳосил қилиб парчалаши ва окисидаза активлигига эга бўлмаслиги, яъни бу бактериялар юқори температурада ҳам глюкозани кислота ва газгача парчалаш хусусиятини йўқотмаслигига асосланган, термотолерант колеформ бактериялар (ТКБ). Бу ИТГБ га E. coli, Citrobacter, Enterobacter лар киради.Бундай талаб ИТГБ ташқи муҳит объектларини ифлосланиш эҳтимлидан сақлаб бўлмаслик ҳолатларида қўйилади. Бундай объектларга киради; сув (очиқ ҳавзалардаги, чиқинди сувлар) тупроқ ва термик ишлов берилгандан кийин ҳам ифлосланиш эҳтимоли юқори бўлган озиқ-овқатлар. Ҳамма текшириш, экиш усуллари 43-44,5º С олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |