Одам организми нормал микрофлораси ва уларни ўрганиш усуллари. Дисбактериоз.
Меъёрий ичак микрофлорасининг сифатий ва миқдорий бузилишлари «дисбактериоз» ёки «дисбиоз» термини билан номланади. Бу термин тиббиёт амалиётига 1916 йили А.Нисле томонидан киритилган. Дисбактериоз- ингилиз тилида - бактерияларнинг ортиқча ўсиб кетиши синдроми (bacterial overgrowth syndrome), немис тилида эса - бактерияларнинг ҳато ўрнашиши (baktielle Fenlbesiedlund) деб номланади. Дисбактериоз мустақил нозологик шакл бўлмай, клиник-лаборатор синдром сифатида кўрилади. Унинг пайдо бўлишида турли - туман сабаблар мавжудлиги аниқланган; - одамнинг овқатланиш тури, ёши, йил фасли, атроф- муҳит ҳолати, сурункали касалликлар мавжудлиги, ошқозон-ичак тизими, ичакнинг жароҳатланиши билан кечувчи ўткир ичак инфекциялари, сурункали колитлар ва энтероколитлар, носпецифик ярали колитлар, ичак инвазиялари, узоқ вақт антибиотиклар, гормонлар ва нур билан даволаниш патологияси ва х.к. Чақлоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда ичак дисбактериози чала туғилганлик, сунъий овқатлантиришга эрта ўтиш, ҳамда онадаги патологиялар (ҳомиладорлик давридаги оғир токсикоз ҳолат, маститлар ва б.к.) натижасида пайдо бўлади.
Ичак дисбактериозига баҳо бериш буйича кўпгина қулланмалар яратилган ва уларда дисбактериозни аниқлашнинг турли усуллари ва баҳолаш мезонлари мавжуд, чунки мутахассислар турли клиник-лаборатор усулларни ишлатадилар. Ичак дисбактериози шакли, оғирлиги ва компенсация даражаси буйича тавсифланади.Шакли буйича:
- латент (субклиник)
- махаллий
- тарқапган (бактериемия, генерализациялашган сепсис инфекцияси, септикопиемия)
Компенсация даражаси буйича :
- компенсацияланган
субкомпенсацияланган
декомпенсацияланган
РФ да ичак микрофлорасининг дисбиотик бузилишларини туртта даража бўйича баҳолаш таклиф қилишган:
I - даража - бифидо- ва лактофлора меъёрда бўлиб, анаэроб флорадан устун туради.
II- даража - анаэроблар миқдори камайиб, тўлақонли ичак таёқчасининг атипик шакллари пайдо бўлади, қолган микроблар миқдори 103 - 104 КҲҚБ/г (1г нажасдаги колония ҳосил қилиш бирлиги) ташкил қилади.
III- даража — анаэроб флоранинг кескин пасайиб кетиши, бифидо- ва
лактобактерияларнинг умуман бўлмаслиги, бирор бир шартли - патоген флора
вакилларининг 105-107 КҲҚБ/г ва ундан кўп миқдорда пайдо бўлиши.
IV- даража- шартли-патоген микроорганизмлар тўпламининг 106-107 КҲҚБ/г ва ундан кўп миқдорда ўсиб кетиши.
Қозоғистон олимлари ичак дисбактериозини уч даражада баҳолашни таклиф килишган:
I даражали - дисбактериоз ( яширин, компенсацияланган шакли) бунда, аэробларнинг оз миқдорда камайиши, нормал ичак таёкчанинг, коккларнинг сезиларсиз камайиши ёки кўпайиши, анаэробларнинг микдори эса меъёрнинг пастки чегарасида бўлади. Ичак дисфункцияси кузатилмайди.
II даражали - дисбактериоз (субкомпенсацияланган шакли) бунда, анаэроблар микдорининг камайиши, ичак таёқчасининг сифатий ва миқдорий ўзгариши ва шартли-патоген микроорганизмларнинг кўпайиши кузатилади. Ичак дисфункциялари пайдо бўлади.
III даражали - дисбактериоз (декомпенсация шакли) облигат анаэроблар миқдорининг камайиб кетиши, ичак таёқчасининг сифатий ва миқдорий ўзгариши ва шартли-патоген микроорганизмларнинг миқдори кўпайиши кузатилади. Кучли ичак дисфункцияси билан кечади.
Ўзбекистон шароитида юқорида таклиф қилинган усуллардан ташқари, дисбактериозни, олимлар Гариб Ф.Ю., Одилов Ш.К., Нарбаева И.Э., ва бошқалар, таклиф қилган усул буйича ташхисланади. Бунда ичак микрофлорасининг ўзгариши икки даража орқали аниқланади:
I - даражали дисбактериозда - ўзгаришлар фақат индиген гуруҳ вакиллари орасида руй беради, бифидо- ва лактобактериялар нормал хусусиятга эга ичак таёқчага нисбатан камайиб кетади. Ичак дисфункцияси намоён бўлмайди.
II - даражали дисбактериозда - нафақат индиген бактериялар миқдори камаяди, балки факультатив гуруҳга кирувчи шартли - патоген бактериялар миқдори ошиб кетади. Ичак дисфункцияси белгилари яққол кўринади.
Бу даражалар дисбактериоз индекси (ДИ) ёрдамида аниқланади.
E.coli КҲҚБ/г
ДИ I = ------------------------------------------ < 0, 1;
Индиген бактериялар КҲҚБ/г
Факультатив бактериялар КҲҚБ/г
ДИ I I = --------------------------------------------- ≤ 0, 5;
Индиген бактериялар КҲҚБ/г
Агар ДИ I > 0,1 ; ДИ II ≤ 0, 5; бўлса, бу дисбактериоз биринчи даражаси хисобланади. Агар ДИ П> 0,5 ; ДИ I нечи бўлишидан қатьий назар дисбактериознинг иккинчи даражаси деб қаралади.
Бу усул оддийлиги билан ажралиб туради, унда микрофлора бузилиши иккитагина кўрсаткич орқали аниқланади. Яъни, нормал микрофлоранинг вакиллари миқдорини меъёрдан пасайиши кузатилса - дисбактериознинг биринчи даражаси, индиген флора микдори пасайиб, аксинча шартли-патоген флора вакиллари меъёрдан кўпайиб кетса - дисбактериознинг иккинчи даражаси деб қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |