Аспирацион усул. Бу ҳаводаги УМС аниқлашда жуда ҳам аниқ усул ҳисобланади. Ҳаво аппарат ёрдамида экилади.
Шифохона хоналарининг функционал вазифалари ва тозалик класслари бўйича, уларнинг ҳавосидаги бактериялар тарқалишининг руҳсат этилган даражаси
Кротов аппарати шундай тузилганки, ҳаво маълум тезликда озиқли-агарли косача ёпиб турган плексиглас пластинканинг тор ёриғидан сўрилиб, урилади. Бунда микроорганизмларга эга бўлган аэрозол заррачалари бир текис агар юзасига жойлашади, чунки косача ёриғнинг тагида доимий айланиб туради.
Термостатга қўйилгандан сўнг формула бўйича умумий микроб сони ҳисобланади.
a ·1000
х = ------------------------
v
а — косачада ҳосил бўлган колониялар сони; v— аппарат орқали сўриб ўтказилган ҳавонинг ҳажмн, л; 1000—токширилувчи ҳавонинг ҳажми, л.
Ҳаводаги умумий микроблар сонини аниқлаш учун нейтрал озиқли агардан, гемолитик стрептококклар учун эса генциан бинафша қўшилган қонли агардан, стафилококк лар учун тухим сариғи қўшилган тузли агарданфойдаланилади. Кейинчалик колониялар микроскоп остида кўрилади. Гумон қилинган колониялар эса, қайтадан қонли агарга экилади ва ажратиб олингандан кийин идентификация қилинади
Қўлланиладиган муҳитлар. Генциан бинафшали қонли агарнинг таркиби-2% озиқли агар ва 5—10% фибринсизлантирилган от, қуён ёки қўй қони ва генциан бинафшадан (1 :50 000) иборат. Тухум сариғили-тузли агар қуйидагилардан ташкил топган: 2% озиқли агар 10% NaCl билан, 20% (ҳажмbга кўра) тухум сариғи аралашмаси (200 ил NaCl изотоник эритмасига бир дона товуқ тухуминини сариғи қўшилади).
Ҳавони текшириш учун бошқа аппаратлардан (Дьяков, Речменский, Киктенко, ПАБ-1 — аэрозол бактериологик намуна олувчи, ПОВ-1 — ҳаводан текшириш учун намуна олувчи аппарат) ҳам фойдаланилади.
Бу апаратлар ёрдамида маълум ҳажмдаги ҳаво, суюқлик ёки фильтрлардан ўтказилади. Сўнгра ўлчаб, озиқли муҳитга экилади. ПАБ-1 ва ПОВ-1 аппаратлари ёрдамида кўп ҳажмдаги ҳавони текшириш орқали патоген бактерия ва вирусларни топиш мумкин. Ҳозирги вақтда касалхоналар ичида юқадиган инфекцияларнинг қўзғатувчилари бўлмиш патоген ва шартли-патоген бактсрияларии (стафилококклар, кўк-йиринг таёқчалари ва бошқа грамманфий бактериялар) бевосита жарроҳлик, акушер-гинекологик ва бошқа бўлимларнинг ҳавосини текшириш мобайнида топиш мумкин.
Соғлом одам организмида учрайдиган микроб биоценозларининг йиғиндиси одам микрофлорасини ташкил қилади ва бу эволюция жараёнида микро- ва макроорганизмларнинг ўзаро мослашиши маҳсулидир.
Чақалоқ микрофлора билан туғилмайди, микробиоценозлар унинг ҳаёти жараёнида шаклланади. Она бачадонида ҳомила стерил бўлади. Бола туғилишидан бошлаб, бир неча йиллар ичида ҳар бир биотипга хос микрофлора шаклланади (қин, она териси ва сути, ҳаво, озиқ-овқатлар микрофлораси ҳисобига). Дори воситалари микроорнизмларнинг маълум бир таъсирчан популяцияларига танлаб таъсир кўрсатади, ўз навбатида бошқа тур микробларнинг сақланиб қолиб, кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун дори воситалари, айниқса антибиотикларнинг патоген микробларга таъсирчанлигини микробиологик йўл билан аниқламасдан, шифокор маслаҳатисиз қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Одам ёки ҳайвонлар организмидаги микроорганизмлар доимий [облигат, аутохтон (юн. autos-ўз, сhthon-ер), индиген] ва факультатив [транзитор, тасодифий, аллохтон (юн. allos-ўзга, chthon-ер] гуруҳга ажратилади. Аутохтон микроорганизмлар организмга биринчи кунлардан тушиб, умрнинг охиригача сақланиб қолади. Улар асосан тери, кўз, қулоқ, оғиз бўшлиғи, меъда-ичак, сийдик-таносил ва нафас йўлларида бўлиб, ҳар хил сифат ва миқдордаги аэроб ва анаэроб сапрофит, шартли-патоген, патоген (касаллик қўзғатувчисини ташувчилар) микроблардан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |