Сизга қўйиладиган савол ва топшириқларимиз қуйидагича тартибланади:
Жамиятнинг ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларни гурухлаштиринг ва қийматини хисобланг;
Умумий харажатлар ва ўртача умумий харажатлар функциясини хосил қилинг хамда графикда тасвирланг;
Чекли харажатлар функцияси графигини акс эттиринг ҳамда нечанчи маҳсулотни ишлаб чиқаришдан бошлаб ўртача ўзгарувчан харажатлар ўсишни бошлайди? Бунинг сабабини тушунтириб беринг;
Қисқа муддатли оралиқда оптимал ишлаб чиқариш хажмини харажатларга боғлиқ ҳолда изохланг ҳамда фирма маҳсулотининг нархи неча сўмдан паст бўлса, ишлаб чиқариш шартсиз равишда ёпилади?
Корхона иқтисодчиси томонидан охирига етказилмаган харажатларга тегишли бўлган қуйидаги жадвалларни тўлдиринг.
Хурматли талабалар! Қўйидаги топшириқни FC-курсаткичга вариантингиз FC, сўм 1028689+ВАРИАНТИНГИЗ РАҚАМИНИ ҚЎШАСИЗ МАСАЛАН ВАРИАНТИНГИЗ 1 БУЛСА FC, сўм=1028689+1=1028690 га ТЕНГ БЎЛАДИ! ХАР БИР ТАЛАБА УЗ АЛОҲИДА ТАРТИБ РАҚАМИГА ЭГА БУЛАДИ. 3-жадвал Ўзгармас, ўгарувчан, умумий, чекли ва ўртача харажатлар
Q, дал
FC, сўм
VC, сўм
TC, сўм
AFC, сўм
AVC, сўм
ATC, сўм
MC, сўм
0
1028689
220
308820.5
240
467.91
280
1378062
340
4198.262
450
520681.6
530
1940.923
1260.66
610
1768707
700
896615
830
1366.331
910
1334356
1000
2998.574
4- жадвални тўлдиришингиз учун Сизга ушбу рақамлар тақдим этилади:
5 дал озиқ-овқат спиртини ишлаб чиқариш учун ўртача ўзгармас харажатлар (AFC) 2000 сўмга;
4 дал спирт ишлаб чиқариш учун ўзтача ўзгарувчан харажатлар (AVC) 850 сўм қийматга;
6 дал спирт ишлаб чиқариш учун умумий харажатлар (ТС) 1240 сўмга кўпаяди;
5 дал спирт ишлаб чиқариш учун ўртача умумий харажатлар (АТС) 2880 сўмга тенг;
1 дал озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш учун ўзгарувчан харажатлар 1000 сўмни ташкил этади;
8 дал спирт ишлаб чиқариш учун умумий харажатлар (ТС) 19040 сўмга;
7 дал спирт ишлаб чиқарилганда ўзгарувчан харажатлар (VC) 1535 сўмга ошади;
3 дал ишлаб чиқарилганда ўртача ўзгармас харажатлар ҳамда ўртача ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси (AFC+AVC) 4185 сўмни ташкил этган;
Спирт ишлаб чиқариш 1 далдан 2 далга ошганда (АТС) 5100 сўмга пасаяди.
4-жадвал
Q
FC
VC
TC
AFC
AVC
ATC
MC
0
1
2
3
4
5
6
7
8
3. ТАЛАБАЛАР УЧУН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР Муаммо: Ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва фирманинг зарарсиз ишлаш нуқтасини аниқлаш. Муаммони ҳал этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар:
Ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг бир-биридан фарқини англаб етиш;
Ўртача ўзгармас, ўзгарувчан, умумий харажатларни корхонанинг кўрсаткичларига асосланиб ҳисоблашларни амалга ошириш;
Корхонананг ўртача харажатлари функцияисни ҳисоблаб чиқариш ва графикда акс эттиришни ўрганиш;
Қисқа муддатли оралиқда фирманинг оптимал ишлаб чиқариш хажмини аниқлаш;
Корхона маълумотларига таяниб ва корхонанинг ҳисобланган ўртача харажатлар таҳлили асосида корхонанинг зарарсиз ишлаш нуқтасини топиш.
ЕЧИШ АЛГОРИТМИ Хурматли талаба, қўйилган топшириқ ва вазифаларни ҳал этишингиз учун ўтилган мавзуларни яхшилаб қайтадан ўқишингиз, айниқса, жамият тўғрисидаги статистик маълумотларни диққат билан ўрганишингиз ва қўйилган шарт доирасида ҳисобларни амалга оширишингиз талаб этилади. Шунинг билан бирга, сабабий боғлиқликда амалга оширишингиз кутилаётган таҳлил натижаларини ҳамда хулосаларингизни аниқ ва равшан баён этишга харакат қилинг.
Сизга осон бўлиши учун ечиш усуллари, ўқув материаллари, эслатма ва услубий кўрсатмаларни беришни лозим топдик.
Ишлаб чиқариш хажмига боғлиқ бўлган харажатларни ўзгарувчан ва боғлиқ бўлмаган харажатларни ўзгармас (доимий) харажатлар эканлигини билган ҳолда ажратиб чиқиш лозим.
Умумий харажатлар бу ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси эканлигини эсдан чиқарманг. Ўртача умумий, ўртача ўзгарувчан харажатлар функциясини ҳисоблашда Excel дастуридан фойдаланиб тузишни тавсия этамиз ва графикдаги тасвирини акс эттиришни унутманг.
Чекли харажатлар бу қўшимча бирлик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сарфланаётган қўшимча харажатлардир. Демак, сиз маҳсулот ишлаб чиқариш хажми ва чекли харажатлар миқдорини аниқлаганингздан сўнг Excel дастурига киритиб керакли камандаларни бажарганингизда чекли харажат функцияси ва графигига эга бўласиз.
Ўртача ўзгарувчан харажатлар минимуми оптимал ишлаб чиқариш хажми эканлигини эсдан чиқарманг.