Суртма тайёрлаш техникаси, оддий ва мураккаб бўяш усули.
Суртма тайёрлашдан максад: бактерия унмаларидан фиксацияланган суртмалар тайёрлаш ва уларни оддий услда бўяб уларни морфологиясини микроскоп остида ўрганишдир.
Суртма тайёрлаш учун керакли анжомлар тайёрланади. Булар: ёруғлик микроскопи, бактерия унмалари, оддий бўяшда ишлатиладиган бўёқлар (генциан бинафша ва сувли фуксин), иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, физиологик суюқлик.
Фиксацияланган суртма тайёрлаш учун спирт лампани ёқиб, буюм ойначаси танлаб олинади. Буюм ойначаси тоза ва тиник бўлиши керак. Буюм ойначаси спирт лампа алангаси ёрдамида ёғсизлантирилади. Қовузлоқни ишлатишдан олдин оловда қиздириб стерилланади.
Буюм ойначасига 1-2 томчи физиологик суюқлик қовузлоқ ёрдамида томизилади. Петри косачасидаги микроб культурасидан намуна қовузлоқ ёрдамида олиниб физиологик суюқлик билан аралаштирилади. Аралашма танга шаклида юпқа қилиб ёйилади. Суртма қалин бўлмаслигига эътибор бериш керак. Суртма спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритилади. Тайёрланган суртма оловга 2-3 марта яқинлаштирилиб фиксация қилинади. Шу тарзда фиксацияланган суртма тайёрланади.
Фиксацияланган суртмани оддий усулда бўяш учун фақат битта бўёқдан фойдаланилади. Оддий бўяшда генциан бинафша ва сувли фуксин бўёқларидан фойдаланилади. Фиксацияланган суртма устига генциан бинафша бўёғи шимдирилган фильтр қоғози қўйилади ва устидан 1-2 томчи дистилланган сув томизилади. 2-3 минут ушлаб тургандан кейин сув билан ювилади ва фильтр қоғозида қуритилади. Қуриган суртма устига иммерсион ёғ томизилиб микроскоп остида кўрилади. Сувли фуксин билан бўяш учун фиксацияланган суртма устига 1-2 томчи сувли фуксин бўёғи томизилади. 3 минутдан кейин сув билан ювиб қуритилади. Иммерсион ёғ томизиб микроскоп остида кўриш мумкин. Генциан бинафша билан бўяганда бактериялар кўк бинафша рангга, фуксин билан қизил рангга бўялади.
Мураккаб бўяш усуллари.
Грам усулида бўяш. Мураккаб бўяш усуллари ёрдамида хужайранинг турли структура элементларини аниклаш мумкин. Хужайра деворининг тузилишга кура Грам (+) ва Грам (-) микроорганизмлар фарқланади. Хужайра девори таркибида мурин (пептидогликан) бўлади. Пептидогликан асосиниNo-ацетилглюкозамин ва Nо –ацетилмурамкислота ташкил килади. Бу моддалар таркибида Mg ионлари, тейхоев кислота бўлади.
Грам (+) бактериялар хужайра девори липополисахарид булмайди, лекин оксилли тузилмалар бўлади.
Грам (+) бактериялар бўялганда: тейхоев кислота Mg ионлари иштирокида генциан- бинафша бўёғи билан спиртда эримайдиган комплекс хосил қилади. Кейинчалик фуксин билан бўялганда, иккинчи бўёкни қабул қилмайди, чунки олдин биринчи бўёк билан бўялган бўлади. (генцианбинафшабўёгибилан).
Грам (-) бактериялар хужайра девори - юпқабўлиб, таркибида 20% гача пептидогликан сақлайди. (ўртача 10-12%). Пептидокликан таркибида тейховая кислота бўлмайди.
Шунинг учун бу бактериялар генциан – бинафша бўёги билан компекс хосил килмайди. Спирт билан бўялганда эса, биринчи бўялган рангини йукотади. Фуксин (иккинчибуёқ) таъсир эттирилгандан сўнг, фуксиннинг рангини (кизилрангини) олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |