Бактерияларни ўрганиш усуллари.
Бактериялар бир-биридан шакли билан фарқланади. Микробиологияда бактерияларни ўрганиш учун бир қанча усуллардан фойдаланилади. Булар ичига бактериоскопик усул хам киради.
Бактериоскопик усул – бактерияларни ўрганишнинг кенг тарқалган усулидир. Бунда бактерия културасидан ёки бемордан олинган материалдан суртмалар тайёрланади. Тайёрланган суртмаларни турли усулларда бўяб, микроскоп остида бактерияларни морфологияси ўрганилади. Баъзи холларда микроб культураларидан намуналар олиб осилган томчи ёки эзилган томчи препаратлари тайёрланади. Бунда бактерияларни тирик холда уларни харакатини кузатишимиз мумкин.
Шарсимон бактериялар морфологияси.
Бактериялар бир-бириридан шаклларига қараб, суртмада жойланишига караб, катта-кичиклигига караб факрланади.
Шаклига караб - бактериялар шарсимон, таёқчасимон ёки цилиндрсимон (асл бактериялар) бурама бактериялар, спираллиларга бўлинади.
Шарсимон бактериялар - кокклар (coccus - юнонча сўз бўлиб, дон, зерно деган сўздан олинган).
Бу шарсимон бактериялар бўлинганида кайси текисликда бўлинишларига караб суртмада хар хил кўринишда ётади ва бир-бирларидан фарқ қилади. Микрококклар - суртмада тартибсиз жойлашади (Mycrococcus Lisogentius). Диплококклар - суртмада иккита-иккита бўлиб жойлашади (гонококк, пневмококк, менингококк). Стрептококклар - суртмада занжирсимон бўлиб жойлашади, кўпгина йирингли касалликларни чакиради. Тетракокклар - тўрттадан бўлиб жойлашади. Сарциналар - пакетсимон бўлиб жойлашади. Стафилакокклар эса узум шингилига ўхшаб суртмада жойлашади, кўпгина йирингли касалликларни чакиради: карбункул, флегмона, абцессларни ва кўпгина бошқа йирингли касалликларни одамда ва хайвонларда чакириши мумкин.
Шарсимон бактериялар ҳам шаклига караб бир неча хил бўлиши мумкин. Масалан, диплококклар ланцетсимон - пневмококк, зотилжам касаллигини қўзгатувчиси ловиясимон шаклда - гонококк сўзак қўзғатувчиси ва менингококк бош мия пардасини яллиғланиши касаллигини чакиради.
Таёқчасимон ва спиралсимон бактериялар морфологияси.
Таёкчасимон бактериялар ёки асл бактериялар (юнонча сўз бўлиб bacteriа- таёкча демакдир) цилиндирсимон шаклда бўлиб, бу бактериялар хам катта-кичиклигига, суртмада жойланишига, таёқчанинг учининг кўринишига қараб бир-биридан фарқ қилади. Катта-кичиклигига караб (размер) бактериялар куйидаги гурухларга бўлинади:
жуда майда -0,1-1,0 мкм (кўк йўтал кузгатувчиси)
майда - 1,2 мкм (бруцеллёз, туляремия кузгатувчиси)
ўртача - 10 мкм (ичак таёкчаси ва бошқалар)
катта, йирик – 10 мкм, ундан юқори (куйдирги касаллигини қўзғатувчиси)
Суртмада жойланишига караб: якка-якка бўлиб жойлашган бактериялар монобактериялар, жуфт-жуфт бўлиб жойлашса диплобактериялар, агар спора хосил қилса диплобациллалар деб аталади, бактериялар суртмада занжирсимон бўлиб жойлашса, стрептобактериялар деб аталади, агар спора хосил килса стрептобациллалар деб аталади, таёкчанинг учини кўринишига қараб хам хар хил бўлиши мумкин.
Бактерияларни бурама шаклларига вибрионлар ва спириллалар киради. Вибрионларни таёкчаси бир мартагина эгилган бўлиши мумкин, вергулсимон бунга мисол қилиб вабо қўзғатувчисини айтишимиз мумкин. Спириллаларга (spira - букилган) бир неча марта букилган таёкчалар киради. Буларнинг кўпчилиги сапрофит касаллик чакирмайди, факат битта тури - spirilla minor садоко касаллигини чақиради. Бундан ташқари бактерияларнинг бурама шаклига ипсимон бактериялар хам киради (серобактериялар, железо бактериялар) шулар жумласидандир, бу микроорганизмлар касаллик чакирмайди.
Бактерияларни катталиги микронларда ўлчанади (1-1000). Микроблар 0,15 мкн 45 мкн гача бўлиши мумкин. Бактерияларнинг морфологиясини ўрганиш медицина микробиологиясининг амалий машғулотларида катта ахамиятга эга бўлиб, патоген микробларни ажратиб олишда ва уларни бир-биридан фарқлашда (дифферинцировка) ва баъзи батерияларни морфологик белгисини ўрганиб, шу касаликка ташхис қўйишда хизмат қилади. Шуни эсда сақлаш керакки. Баъзи холларда ташқи мухит таъсирлари натижасида бактериялар ўз шаклини ўзгартиради, бу ходисани полиморфизм ходисаси деб аталади ва фенотипда намоён булади. Бактерияларнинг бу хусусияти микробиология фанининг амалий машғулотида катта ахамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |