ундан ортиқ юқори молекуляр бирикма ва паст молекулали эритувчи ёки
эритувчилар аралашмасидан ташкил топган бўлса.
Полимерларни олиш, уларни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот олиш
ҳозирги замон технологик жараёнлари полимерлар эритмаларини олиш ва
улардан фойдаланишга асосланган.
Юқоримолекуляр бирикмалар эритмасининг ҳозирги
замон назарияси
аморф полимерларнинг жараёнини (қуйи) молекуляр суюқликларнинг ўзаро
аралашиш жараёни каби деб қаралади. +уйи молекуляр икки суюқликнинг
аралашиш жараёни ва полимернинг эриши орасидаги ўхшашлик юзаки эмас,
улар бир-бирига ўхшайди, лекин чизиқсимон полимер қуйи молекуляр
моддаларнинг эришига нисбатан, эришдан аввал бўкади.
2. Полимерларнинг суюлтирилган эритмалари
Макромолекулалари эритмада ўзаро тўқнашмайдиган
полимер
эритмалари суюлтирилган эритма деб қабул қилинган.
Полимер молекуласи
узун ва қайишқоқ бўлганлиги учун молекуляр массанинг ўсиб бориши билан
уларнинг маълум ҳажмда бир-бирлари билан тўқнашишлар сони ортиб
боради. Шунинг учун полимер эритмаларини суюлтириш ва концентрлаш
чегараси молекуляр массага боғлиқ. Молекуляр масса қанча катта бўлса,
полимер суюлтирилган эритмасининг концентрацияси шунча кичик бўлади.
Амалда 0,1-0,01 фоизли полимерлар эритмалари
суюлтирилган эритма
ҳисобланади.
Полимерларнинг суюлтирилган эритмаларини текшириш билан
полимер макромолекуласи шаклини аниқлаш, уларнинг тармоқланиш
даражаси ва характери тўғрисида баъзи маълумотларни олиш мумкин.
Макромолекула занжирининг узайиб бориши унда янги сифатнинг
пайдо бўлишига макромолекула қайишқоқлигига олиб келади. Ҳатто
узунлиги катта бўлмаган молекулаларга айрим
атом группаларнинг валент
боғланиши атрофида айланиши жуда кўп миқдорда айрим типдаги
стереоизомерларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва улар айланма
изомерлар дейилади.
Иссиқлик ҳаракати таъсирида молекуланинг айрим қисмларининг
бундай айланиши амалий жиҳатдан атомлараро
масофани ва валент
бурчакларни ўзгартирмасдан амалга ошади. Узунлиги етарлича катта
бўлганда макромолекула аста-секин ҳар хил шаклларни, яъни чўзинчоқ ва
тугунчасимонгача бўлган шаклларни олиши мумкин.
Тартибсиз иссиқлик ҳаракати натижасида пайдо бўлган полимер
занжирларнинг бундай айланма изомерлари макромолекулларнинг кон-
формациялари деб аталади.
Бир
вақтнинг
ўзида
макромолекулалар
элементар
звеносининг
тузилиши, химиявий таркиби бир хил бўлишига қарамай, атомларнинг ўзаро
фазовий жойланиши билан фарқ қилиши мумкин.
Структурадаги фазовий фарқнинг бундай тури конфигурация деб
аталади.
Масалан. Стереорегуляр полиизопрен Цис- (табиий каучук) ва
транс- (гуттаперча) структураларига эга бўлиши мумкин.
Каучук ва гуттаперча механик хоссаларига кўра бир-биридан фарқ
қилади. Каучук ўз-ўзидан цис- шаклдан транс- шаклга ўта олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: