Microsoft Word Юкори молекуляр бирикмалар кимёси уз


Мавзу:22. Полимерланиш даражасининг камайишига олиб келувчи



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/28
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#32262
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
yuqori moleklali birikmalar kimyosi

Мавзу:22. Полимерланиш даражасининг камайишига олиб келувчи 
реакциялар. Деструкция.
 
режа 
1. Полимерларда деструкция. Тасодифий ва деполимерланиш қонуниятлари.
2. Гидролитик (гидролиз) деструкция. 
3. Алкоголиз. 
4. Ацидолиз. 
5. Оксидланиш деструкцияси. 
6. Деструкция реакцияларини намойиш қилиш. 
Асосий адабиётлар: 
1. Аскаров М.А., Ёриев М., Ёдгоров Н. Полимерлар физикаси ва химияси. 
Тошкент 1993. 350 б. 
2. Шур А.М. Высокомолекулярное соединения. Учебник, М.: Высшая школа. 
1981. 
3. Кулезнев В.Н., Шершнев В.А. Физика и химия полимеров, М. Высшая 
школа. 1988. 313 с. 
4. Семчиков Ю.Д. Высокомолекулярные соединения. М., Нижний-Новгород. 
Академия. 2001.
Полимерларда деструкция 
Полимерлар 
макромолекулаларида 
полимерланиш 
даражасининг 
камайиши билан борадиган реакцияларни деструкция реакциялари 
дейилади. Полимерлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта ишлашда, 
шунингдек химиявий ўзгаришларга учратиш вақтида деструкция 
жараёнлари содир бўлади. Деструкция натижасида полимерларнинг кўпгина 
физик-химиявий ва механикавий хоссалари ўзгаради (яъни ёмонлашади). 
Бунга асосий сабаб деструкция вақтида полимер макромолекуласида 
борадиган парчаланиш реакцияларидир. Масалан, тўқимачилик ва енгил 
саноат махсулотлари, матолар, кийим кечак кўп вақт қуёш нури таъсирида 
сифати ёмонлашади, яъни полимери деструкцияланади. 
Деструкция жараёнларини қимматбаҳо паст молекулали моддалар олиш учун
ҳам ишлатиш мумкин. Масалан, целлюлоза ва крахмални деструкциялаб 
глюкозага айлантирилади. 
Гидролиз натижасида қимматбаҳо глюкоза олинади. 
Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари вақт ўтиши билан эскиради. Бу 
маҳсулотларнинг ранги ўчади. Мустаҳкамлиги ва ишқаланишга чидамлиги 
камаяди. Бунинг асосий сабаби, барча юқори молекуляр бирикмалар каби,
тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари оксидланиш деструкциясига
учрайди. Оксидланиш деструкциясининг механизми химиявий деструкция 
механизмидан фарқ қилади. Оксидланиш деструкциясидан полимер асосий 


занжирининг узилиши билан бирга функционал группалар ҳам оксидланади. 
Полимерлар кислород, озон ва бошқа оксидловчилар таъсирида оксидланади. 
Полимерларнинг оксидланиши реакциясини бошқариш жуда қийин, чунки у 
маълум йўналишда бормайди. Полимерларнинг эксплуатация даврида 
оксидланиши зарарли, чунки бунда оксидланиш полимернинг эскиришига 
яъни унинг физик-химиявий ва механик хоссаларининг ёмонлашишига сабаб
бўлади. Полимерларнинг жараёнини металл корозияси билан солиштириш 
мумкин. Полимерлар эскиришини олдини олиш учун уларга деструкция 
реакцияларининг тўхтатувчи моддалар қўшилади. Бундай моддалар 
ингибиторлар дейилади. Тўқимачилик ва енгил саноат учун суъний ва 
синтетик толалар олишда ингибиторларни толаларни шакллантириш 
жараёнида 
қўшадилар. 
Табиий 
толалардан 
олинган 
маҳсулотларни 
эскиришини секинлаштириш учун матоларни бўяш ва гул босиш 
жараёнларида махсус препаратлар билан ишлов берадилар. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish