Microsoft Word Юкори молекуляр бирикмалар кимёси уз



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/28
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#32262
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
yuqori moleklali birikmalar kimyosi

Д
е
ф
о
р
м
а
ц
и
я
Температура
ШХ
ЮЭХ
КЭХ
I
II
Тш
Тко
Ткэ
о
С


кристалланишини бирмунча чегаралаб қўяди. Масалан, юқори босимда 
олинган полиэтилен макромолекулалари паст босимда олинган полиэтилен 
макромолекулаларига нисбатан тармоқланганроқ бўлганлиги сабабли юқори 
босимда олинган полиэтиленнинг кристалланиш даражаси пастроқ бўлади. 
Шунинг учун ҳам юқори босимда олинган полиэтилендан пленкалар, паст 
босимда олинган полиэтилендан трубалар ишлаб чиқарилади. 
Полимер макромолекулаларининг жуда катта бўлиши, уларнинг турли 
конформацияларга эга бўлиши улардаги деформациянинг ўзига ҳослигини 
аниқлайди. Масалан, улардаги деформацияланиш вақтидаги қайтар 
жараёнлар анча вақтни талаб қилади. 
Биламизки, 
вақт 
оралиғида 
мувозанатга 
келувчи 
жараёнлар 
релаксацион жараёнлар деб аталади. 
Полимерларнинг ўзига ҳос хусусиятларидан бири яна шундан 
иборатки, агар қуйи молекулали моддаларнинг макромолекулаларининг 
катталиги, яъни мокула массаси бир хил бўлса, (NaCl - молекулаларининг 
ММ=58.5, H
2
O=18 ва ҳ.к.) полимерларда макромолекулалар ҳар хил 
катталикка ва молекула массага эга бўладилар. Яъни бирорта полимер 
бўлакчасини олиб ундаги макромолекулаларни бир-бири билан солиштирсак, 
макромолекулаларнинг катталиги ҳар хиллигини кўрамиз. Полимер 
макромолекулаларининг ҳар хил молекула массага эга бўлиши уларни 
полидисперслиги деб аталади. 
Полидисперслик 
тажрибада 
полимерни 
фракцияларга 
ажратиб 
аниқланади. Полимерни фракцияларга ажратишда молекула массасининг 
ортиб бориши билан эрувчанликнинг камайишидан фойдаланилади. Яъни 
полимерга маълум миқдорда эритувчи қўшилса, биринчи навбатда молекула 
массаси кичик бўлган полимер гомологлари эрийди. Аксинча, полимер 
эритмасига чўктирувчи қўшилса, энг аввал молекула массаси юқори бўлган 
фракциялар чўкмага тушади. 
Шу сабабли полимерларни фракциялашда фракциялаб чўктириш ҳамда 
фракциялаб эритиш усулларидан фойдаланилади. 
Масалан, фракциялаб чўктириш усулида полимер кўп миқдордаги 
эритувчида яхшилаб эритиб олинади. Полимер эритмасига озгина 
чўктирувчи қўшилади ва бунда энг юқори ММ га эга бўлган фракция чўкмага 
тушади. Чўкма фильтрлаб ажратиб олинади. Яна озроқ чўктирувчи 
қўшилади. Эритма таркибида қолган фракцияларнинг энг юқори ММ га эга 
бўлгани чўкмага тушади. Бу фракция ҳам фильтрлаб ажратиб олинади. Яна 
озроқ чўктирувчи қўшилади ва ҳ.к. шу жараён 20-30 маротаба такрорланиб 
полимер ҳар хил ММ га эга бўлган 20-30 хил фракцияга бўлинади. Эритиш 
ёки чўктириш жараёнлари орқали таркибида бир хил узунликка эга бўлган 
молекула фракцияларини ажратиб олиш мумкин эмас, чунки занжирлар 
узунлиги орасидаги фарқ камайиши билан эрувчанликнинг бу фарққа 
сезилувчанлиги жуда пасайиб кетади. Полимерларнинг полидисперслиги 
одатда графикавий ифодаланади. 


Молекула 
массавий 
тақсимланишнинг дифференциал 
(1) ва интеграл (2) эгри чизиқлари. 
Фракциялашдан олинган маълумотлар асосида молекула-массавий 
тақсимланиш графиги чизиш учун ордината ўқига ҳар хил фракция 
массасининг полимер массасига нисбати m
i
/m; абсцисса ўқига эса шу 
фракциянинг молекула массаси қўйилади (М). Бунда ҳар алоҳида фракцияга 
тўғри тўртбурчак ифодаси тўғри келади. У M
i-1
дан M

гача бўлган молекула 
массасига эга макромолекулаларнинг нисбий оғилик қисмини билдиради. 
Шу сабабли ЮМБ нинг ММ и ҳақида гап бўлганда уларни ўртача 
ММ ининг қиймати назарда тутилади. Одатда икки хил: ўртача рақамий М
'
n
ва ўртача массавий М
'
w
молекула массаси аниқланади. 
Полимернинг 
маълум 
концентрацияли 
эритмасидаги 
макромолекулалар сонини аниқлаш билан ўртача рақамий ММ топилади. 
У қуйидагича ифодаланади:

n
i
M
i
M
n
 =
 

n
i
Бунда M
i
молекла массаси, n
i
молекулалар сони. Осмотик босим ва 
кимёвий 
усуллар 
ёрдамида 
топилган 
ММ 
ўртача 
рақамий 
ММ 
кўрсаткичларидир, 
чунки 
топилган 
катталиклар 
маълум 
эритма 
концентрациясидаги макромолекулалар сонига боғлиқ. 
Ёруғлик сочилиши ва седиментация мувозанати ёрдамида аниқланган 
ММ полимернинг ўртача массавий ММ тўғрисида маълумот беради, чунки 
бу катталиклар фақат концентрациягагина боғлиқ бўлмай, балки полимер 
молекулаларининг массасига ҳам боғлиқ.

w
i
M
i

n
i
M
i
2
M
w
 =
=
 

w
i

n
i
M
i
Бунда W
i
- алоҳида фракция массаси. 
Демак ҳамма усулларда ҳам ММ нинг ўртача қиймати икки хил 
ифодаланади. Бундай ўртача қийматлар монодисперс маҳсулот учун ўзаро 
тенг M
n
=M
w
. Аммо полидисперс моддалар, яъни полимерлар учун ҳамма вақт 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish