Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
37 
Кўп ўтмай Тоҳир ака деганлари келди. У ёши элликларда, 
сочларига оқ оралаган, ўрта бўй, миқти, очиқ чеҳра бир киши экан. 
Тоҳир ака Юсуф ва Заҳро билан қуюқ сўрашди. Лекин ўтирмади. 
Базм сабаби билан қизиқди, холос. Унинг янги дўпписини қўлига 
олиб, яна кийиб турадиган одати бор экан, йўқса, буни ҳаяжону 
уялишга йўйиб бўлмасди. Афтидан, у Миразимнинг доимий ошпазига 
ўхшарди. Фикрининг тўғрилигини Юсуф кейинроқ билди. 
Тоҳир бозорга кетаётиб, Юсуфни эргаштириб юрмади. “Сизни 
уринтириб қўймайлик. Буни ўзимиз ҳал қиламиз, сиз бир пас дам 
олиб туринг”, деди-да, пул солинган тўрваларни қучоқлаб ташқари 
юрди. У бир ўзи кетган бўлса, тушга яқин иккита “Жигули”да 
бешовлон бўлиб қайтишди. Юкни ташишга Юсуф ҳам ёрдам берди. 
Сўнг Тоҳир ака машиналарни яна қаерларгадир жўнатди. Ўзи эса 
ошхонага қараб юрди. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
84
Тоҳир ака ўзини бардам тутар ва тўй тадоригини кўраётган 
бойваччадек ғоз юриб, йигитларни ҳали у, ҳали бу хизматга 
буюрарди. Афтидан, базмларни уюштириш ҳавосини олган, шу 
соҳанинг устаси бўлиб кетган эди. Энди у Юсуфга ҳам ўз йигитлари 
қатори иш буюрарди. 
Бу орада иккита “Жигули” келди, улардан бирин-кетин олтита қиз 
тушди. Қизлар ҳар хил миллатга мансуб бўлиб, рус тилида 
гаплашишарди. 
— Ҳа, ана, маликаларимиз ҳам келиб қолишди, — деди 
йигитлардан бири. — Хуш келибсизлар, ҳа, қани, бўлақолинглар. 
“Жигули” ҳайдовчилари Тоҳир акадан топшириқ олиб, яна 
қаёққадир ғизиллаб қолишди. Иш қизигандан-қизирди. Ҳамма ишини 
билиб ва жуда катта иштиёқ билан бажарарди. Лаганбардор
5
қизлар 
ҳам оқ қушлар каби бир хил чиройли фартуклар тақиб, елиб-югура 
бошлашди. Зум ўтмай ҳалиги “Жигули”ларда тағин одам келди. Бу 
сафар ундан йигитлар тушишди. Улар ҳам бир хил кийиниб олишган 
эди. Улар энди стол-стулларни учта катта хонага жойлаштира 
бошлашди. Юсуф учун буларнинг ҳаммаси ғаройиб эди. У ҳеч қачон 
базмларга бунақа катта тайёргарликни кўрмаганди. Ҳатто унча-мунча 
тўйларга ҳам бу даражадаги сарфу харажат, бу миқёсдаги ҳозирлик 
кўрилмасди. Уни бу ердаги ҳамма нарса ҳайратга соларди. Бир 
томондан шоҳларнинг саройи янглиғ ҳашаматли уй-жой ва унда 
бўлаётган базм салмоғи Юсуфнинг ақлини шошириб қўйган бўлса, 
иккинчи томондан, шунча дабдабанинг ичида яшаётган Заҳронинг 
руҳсизлиги уни ажаблантирарди. Унинг гўё чоп-чопларга алоқаси 
йўқдек, ўзи билан ўзи овора, дам ичкарига киради, дам ҳовлига 
чиқади, ивирсийди. Тоҳир ака билан лаганбардор йигит ё қизларнинг 
аҳён-аҳёндаги саволларига хушламайгина жавоб беради. 
Нонушта устидаги суҳбатлари давомида Юсуф шуни билиб 
олдики, Заҳро қизлари катта бўлиб, кичиги боғчага, тўнғичи лицейга 
қатнай бошлагандан бери уйда бир ўзи қолган ва яна уларнинг 
қайтишини кутиб кун ўтказар экан. Эр жонивор бўлса, кун бўйи, 
баъзан кечаси билан ишда. Илгари Заҳрони еру осмонга 
ишонмайдиган Миразимнинг энди у билан иши ҳам йўқ. Тўйгача 
5
Лаганбардор — официант. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
85
умримнинг охиригача севаман, бошимда кўтариб юраман, еганинг 
олдингда, емаганинг кетингда бўлади, бошдан-оёқ зарга ўрайман, дея 
ваъдалар берганди. Ҳақиқатан, у ваъдасининг бир қисмини бекаму 
кўст адо этди — Заҳрони дуру жавоҳирларга кўмиб ташлади. Ҳатто 
шу даражада кўмдики, беҳисоб бойликлар орасидан унга ҳаво 
етишмай қолди. Лекин иккинчи — асосий ваъдасида Миразим бир 
йил ҳам туриб беролмади — у Заҳрога эътибор бермай қўйди. 
Совуқчилик орага бирданига тушгани йўқ. Балки секин-аста
сездирмайгина суқилиб келди. Нафсиламрини айтганда, хотини билан 
ораларидаги муносабат Миразимни унчалик қизиқтирмайди. У бу 
ҳақда ўйлаб бошини оғритмайди ҳам. Бир вақтлар кундузлари 
кўргани етмай, кечалари тушларига ҳам киришини истагани Заҳрони 
энди ҳафталаб кўрмаса ҳам парвойига келмайди. Унинг учун энди 
Заҳро “Уйда хотин борми — бор” дейишга ярайдиган матоҳ, холос. 
Айтмоқчи, яна унинг бир қадрли хизмати бор экан — Заҳро ширин-
шакар икки қизнинг онаси. Миразим қизларини беҳад яхши кўради. 
Иккинчи қизи — Муқаддас туғилгани буниси ўғил бўлмади, дея бир 
оз ўпкалаб юрди-ю, гўдаги улғайиб, кўзга кўрина бошлаши билан 
барча гиналарни унутди. Энди у ўнта ўғилга битта қизини 
алишмайди. Миразимнинг назарида Заҳро учун шу қизлари кифоя. 
Энди Заҳронинг навбатдаги орзу-ҳаваслари қизларининг келажаги 
билан, аввало, тўю томошаси билан боғлиқ бўлиши керак. Лекин айни 
шу ерда Миразим адашаётганди. Заҳро — қорамағиз, қақажон, бир 
гапириб ўн куладиган бу олов аёл учун қизларининг келажаги 
билангина кун ўтказиш камлик қиларди. Дарҳақиқат, у Умида ва 
Муқаддасни эридан кам яхши кўрмасди, лекин унинг меҳр кўзлари 
очиқ эди. У ўзлигини қизларига бутунлай бахшида қилиб, ҳаётнинг 
қолган лаззатидан бутунлай воз кечиб яшашга ҳали ҳаддан зиёд 
ёшлик ва чиройлилик қиларди. Ахир, қақажон қизларни боғчаю 
лицейга юборгач, уйда яна кечгача фақат уларнинг қайтишини пойлаб 
ўтириш учун одамзод ё оғир касал ё қариб-қартайган бўлиши керак. 
Ҳолбуки... Заҳронинг қайноқ ҳаётда жўшиб яшагиси келарди. Бунинг 
учун эса ишлаши, одамлар ичида — уни тушунадиган ва у 
тушунадиган ҳамкасблар даврасида бўлиши жудаям зарур. Лекин 
турмушга чиққандан бери Заҳро бу нарсалар ҳақида фақат орзу 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
86
қилади, холос. Чунки бунга, аввало, Миразим розилик бермай, “Сенга 
пул керакми, мана пул, эр керакми, у ҳам олдингда, бола-чақанг 
қучоғингда, яна нима истайсан?” дейди, қолаверса, Заҳронинг 
ишлаши мумкин бўлган соҳа обрўси кескин тушиб кетган эди. Ўзи 
томондан манзират фақат шу эди. Аммо кейинги вақтлардаги 
ёлғизлиги уни бутунлай маҳв этаёзди. Таниш-билишлару қариндош-
уруғларникига меҳмон бўлиб бориш, уларни кутиб олишлар 
аллақачон жонига теккан. Базмларни ёқтирмайди эмас, ёқтиради, 
лекин улар тугагач, кўнглининг бир бурчаги ҳамон бўш, ҳувиллаб 
турганини сезаверади, изтироб чекаверади. Инчунун, базмлардан 
юрак олдириб қўйган. Ахир, айнан ўшалардан сўнг у ўз ёлғизлигини 
тобора теранроқ англаб боради, қийналади... 
Мана шунақа бир-бирига ўхшаган қатор зерикарли йиллардан 
сўнг Заҳро гулларга меҳр қўйди. Аввалига ҳовлида беш-ўн туп гул 
ўстирди, бора-бора кўпайтириб, ҳаммаёқни гулга тўлдириб юборди. 
Шу тариқа гуллар — унинг овунчоғи, иш-эрмаги, таскин-тасаллисига 
айланиб қолди... 
Заҳро қўлидаги телефон билан дам у ёққа, дам бу ёққа бориб-
келиб, бўлаётган ишларни назорат қилиб тургандек бўлса-да, аслида у 
буларга заррача эътибор бермаётганди. У юришдан тўхтаб, рақам 
терди. 
— Алло, Марфуа, қалайсан? Бормисанла? Эрталабдан бери 
телефон қиламан, омийсила? Ҳм... Алло, бугун эринг билан 
келларинг. Хўжайиним “День рождения”лари билан мошинасини 
юввотдила. Енгисини. Ҳа, олдила. Мерс. Олти юз. Ҳаммалигини 
этдим. Битта сила қолувдила. Хўп, пока... 
Заҳро телефонни ўйнатганча келиб, қўлини юваётган Юсуфга 
сочиқ тутди. 
— Чарчаб қолмадизми? 
— Йўқ. 
— Аслида, сизнинг бу ишларга аралашишингизга ҳеч ҳожат йўқ 
эди-ю, лекин келганингиз яхши бўлди-да, гаплашиб анча кўнглим 
ёзилди. 
— Билмадим-у, лекин менга бироз сиқилиб қолгандек туюляпсиз. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
87
Эҳтимол, адашаётгандирман, — Юсуф Заҳрога синовчан боқди. 
— Адашаётганингиз йўқ. Келинг, бу ҳақда кейин гаплашсак... 
— Яхши, — деди-ю, Заҳронинг ўзига яқин тутиб гапиришидан 
Юсуфнинг юраги бир сесканиб тушди. Ўзича бунга изоҳ берди. 
“Ҳарҳолда беш йил бирга ўқиганмиз, пахтаю мева теримларида 
елкадош бўлганмиз, ака-сингилдек бўлмасак-да, ўртамизда илиқ 
муносабат бор эди. Шундай экан, яқинлик бўлиши табиий ва ундан 
хижолат чекишнинг ҳожати йўқ...” 
— Ана, меҳмонларнинг олди келишни бошлади, — Заҳро 
дарвозадан кираётганлар томон юрди. 
Бу вақтга қадар Тоҳир аканинг йигитларию ресторан 
хизматчилари ҳамма нарсани тахт қилиб қўйишган эди. Улар 
шошилмасди, чопиб ҳовлиқишмасди. Ҳамма ишни ўз жойида, 
чиройли ва пишиқ бажаришарди. Юз ифодаларида ўз ишларидан 
мамнунлик яққол сезилиб турарди. Юсуф кун бўйи уларни кузатиб, 
шу нарсани англадики, одамзод ўз ишининг устаси бўлса ва энг 
муҳими, меҳнати қадрланишини билса, демак, у маза қилиб ишлайди. 
Ишга худди байрамга боргандек боради. Юсуф анчадан буён бунақа 
масрур чеҳраларни кўрмаганди. “Қани энди, — унинг кўнглидан 
кечарди шу ширин хаёллар, — ҳамма мана шундай меҳнат 
шароитларига эришса...” 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish