Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
56 
Учовлон Мирзабек отли? бойнинг уйида усталарга ёрдамчи бўлиб 
ишлай бошлашди. Мирзабойнинг Юнусободга солдираётган иморати 
Юсуфнинг назарида бамисоли бир сарой эди. Ўзиям нақ ўттизта уста, 
шунга яраша ёрдамчи ғимирлар эди. Юсуфлар томбошига лўмбоз 
босиш баҳонаси билан келишди-ю усталарга маъқул тушиб яна бир 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
139
ойга қолишди. Биринчи куни у иморатни кўргандаёқ ҳангу манг 
бўлиб қолди. Томбошининг юзаси нақ футбол майдонидек эди. Тўрт 
томондан тўрт автокран лўмбозга лой ташлаб берар, тепада эса қанча 
одам уни ёйиб турарди. Дам олишаётган маҳал Юсуф томбошининг 
бир четидан иккинчисига тош ирғитмоқчи бўлди. Кучининг борича 
отиб эди, у бетига еткизолмади ҳам. Шавкат ва Рамзиддин ўтирган 
жойга бориб, пастга қараганди, баландликдан юраги шувиллаб кетди, 
ҳовлидаги қозон бошида эса иккита қассоб биттадан икки қўйнинг 
терисини шилишар эди... 
— Домла, қаранг, тўйнинг тайёргарлигими, шуларни бизга 
сўйишяптими, — деди Шавкат. 
— Шунақага ўхшайди, — деб Юсуф бошқа мавзуга кўчди. — 
Сизлар иш қидириб юрганимни қаердан била қолдинглар? 
— Бизам мардикор бозорига бир ҳафтадан буён чиқамиз. Сизни 
ўша ерда кўрдик, — жавоб берди Шавкат. — Домулло, кўнглингизга 
олманг-у, сиздек одам шу ёқларга чиқиб юрсангиз ғалати кўринаркан. 
— ’алатиси борми? Худонинг хоҳлагани. 
— Адолатсизлик-да ишқилиб, — деди Рамзиддин. 
— Нега энди? — қизиша бошлади Юсуф, — агар худо адолатсиз 
бўлганда эди, илмни ҳам, бойликни ҳам битта одамга бериб қўярди. 
Аввало, одамзоднинг ичида, кейин ташқарида — ер юзида 
мувозанатни сақлаш учун ҳам бировга ақл, бошқага бойлик, бировга 
ҳусн, бошқага сабр... ато этиб қўйибди. Тасаввур қил, агар мен сен 
айтгандай билимдон бўлсам, бунинг устига бой бўлсам, манави 
уйнинг эгасига ўхшаган бечораларга нима қолади? 
Йигитлар майин жилмайганча устозларининг қуёшда қорайган 
юзига қараб туришарди... 
— Тўғри, баъзан ҳаётда яна шунақа қисмат эгаларига дуч 
келасанки, улар ҳақда бир нима демоққа ожиз қоласан, киши. Унинг 
сири фақат яратгангагина аён... 
Улар бир муддат жим қолишди. Сўнг Юсуф беихтиёр қувноқ 
оҳангга кўчиб, давом этди. 
— Бозорга чиққан куним биласизларми, нима бўлди? Қарасам, 
ҳамма йўл бўйига тўхтаган машинага ўзини уряпти ва ўша ёқданоқ 
шартлашиб кетяпти. Тек турсам қуруқ қоладиганман. Мен ҳам ҳамма 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
140
олғирларга ўхшаб олдимга келган машина эшигини очдиму шартта 
ўтириб олдим. Шунда не кўз билан кўрайки, машина эгаси собиқ 
курсдошим экан. Неча йиллардан бери кўришмаган эдик. 
Машинанинг ичидаёқ қучоқлашиб кетдик. Ташқарида мендан кейин 
чопиб келган мардикорлар ҳайрон, оғзиларини очиб, бизга қараб 
туришибди. 
— Ҳа, — деди курсдошим, — нима қиб юрибсан бўтта? 
Мен сир бой берармидим! “Университетга ташлаб қўярсан, ахир” 
дедим. У ҳам “Бажонидил, ҳозир мардикор олволай” деди-да, 
иккитасини орқа ўриндиққа ўтқазиб, жўнади. Университетгача 
гаплашиб кетдик. Мен бечора, пулим йўқ, оч-наҳор ҳолимда бозорга 
пиёда зўрға борувдим. Яна шунақа қилиб изимга қайтдим... 
Йигитлар завқланиб кулишди. 
Юсуф давом этди. 
— Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўша куни яна битта ҳангома юз берди.
— Хўш-хўш... 
— Бозорга етиб келиб, симёғочга елкамни бериб ўтирибман. Роса 
чарчаганман. Бир маҳал яна бир машина овозсизгина келиб тўхтадию 
мен тургунимча бошқалар унинг ичига кириб улгуришди. Шунда 
ҳайдовчининг чийилдоқ овози эшитилди: 
— Ҳўв, манга мардикор керак эмас, бензиним тугаб қолди!.. 
Бу ёқда эрталабдан бери кутиб тоқати-тоқ бўлган мардикорлар 
ҳам бўш келишмайди: 
— Жон ака, нима хизмат бўлса, тайёрмиз. 
— Ҳўв гап тушунасанлами, йўқми, ман санлага нима дедим? 
Машинанинг бензини тугади, шунга тўхтадим. 
Шунда ҳазилкаш мардикорлардан бири: “Ока, ҳеч бўлмаса, 
машинангизни уйингизгача итариб борайлик, ўзингиз кўнглингиздан 
чиқариб бир нима берарсиз”, — деса, ҳайдовчи нима деди, денг. 
— Нима деди? — вужудлари қулоққа айланди шогирдларининг. 
— Бу ёқда ҳаёт ҳаммамизни анақ қиб қўйдию санла яна итараман, 
дейсан, деди. 
Рамзиддин ва Шавкат бу гал қаҳ-қаҳ отиб кулишди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish