Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc


Июль ойининг тўртинчи куни



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

 
Июль ойининг тўртинчи куни 
Республика газетасида ғалати сарлавҳага кўзим тушиб қолди. «Ўзбек иши» ўзбекларнинг 
ишими?» Шоша-пиша ўқиб чиқдим. Мақола шапалоқдеккина эди. Аммо ўқишим билан 
вужудимда олов ёниб кетгандек бўлди. Мақолада «ўзбек иши» халққа қарши кампанияга 
айланиб кетгани, минглаб одамлар қамалгани, ҳўлу қуруқ баравар ёнаётгани, гуноҳкорлар 
қатори бегуноҳлар ҳам азият чекаётгани, бу масалада редакцияга минглаб хатлар келаётгани 
баён қилинган эди. Ҳаяжондан қўлим титраб, қайта ўқиб чйқдим. Хайрият! Рост гапни 
айтадиганлар ҳам бор экан-ку! Мақола остига «Маузер Ғаниев, хатлар ва шикоятлар бўлими» 
деб ёзилган эди. 
Маузер! Эсда қоладиган исм! Қарасам, газета икки кун олдин чиққан экан. 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
102
...Учинчи қаватдаги узундан-узоқ йўлакдан ўтиб борарканман, охирроқдаги эшикка илинган 
ёзувга кўзим тушди. «Маузер Соатович Ғаниев. Меҳнаткашлар хатлари ва шикоят бўлими 
мудири». Эшикни тақиллатишим билан ичкаридан «Ҳа!» деган асабий овоз келди. Кирсам, ёши 
қирқларга бориб-бормаган, аммо кўзларининг таги осилиб кетган, чакка сочларига оқ оралаган, 
юзлари сўлғин, тепакал одам алланима ёзиб ўтирибди. Стол усти бетартиб. Бир чеккада «Опал» 
қутиси. Кулдон сигарет қолдиқларига тўлган... 
— Узр! — деди у қоғоздан кўз узмай. — Қайси хат бўйича келгансиз? Қачон ёзгансиз? 
Фақат тезроқ... 
Эшик олдида индамай туравердим. У ҳам ишини қилаверди. Анча вақт ўтди. Шу ерда 
эканлигимни эслатиб қўйиш учун маъноли йўталдим. 
— Гапингизни айтаверинг, — деди қоғоздан кўз узмай. — Қачон шикоят ёзгансиз? 
— Мен шикоят ёзган эмасман! — дедим ғашим келиб. — Ёзиш ниятим ҳам йўқ! Оғзаки 
гапга ишонасизларми ўзи? 
Маузер Соатович ёзишдан тўхтади, тепакал бошини кўтарди. 
— Нима? — деди энсаси қотиб. 
— Бу дунёда қоғозсиз гапга ҳам ишонадиган одам борми-йўқми? 
Маузер Соатович менга ўхшаганларни кўравериб жонидан тўйиб кетган шекилли, 
ижирғаниб қараб қўйди. 
— Хўш? — деди чимирилиб. 
— Мақолангизни ўқидим, —дедим таклиф қилмаса ҳам рўпарасига ўтириб. — Рост 
гапларни ёзибсиз! 
— У мақола энди йўқ! Эшитдингизми, йўқ! Вассалом! — Маузер Соатович сигарет 
қутисини жахл аралаш силтаб менга узатди. — Чекасизми? 
Қизиқ! Қанақа одам бу? Бир қарасанг, дўқ қилади. Бир қарасанг, сигарет тутади. 
— Гапиринг! — деди жеркиб. — Нима дардингиз бор? Олдиндан айтиб қўяй! «Пахта иши» 
билан келган бўлсангиз гаплашмайман! 
Шахт билан ўрнимдан турдим-да, хайрлашмасдан эшикка йўналдим. 
— Шошманг! — деди у бақириб. Тўхтадим. 
— Қайтинг! — «Опал» қутисидан сигарет олиб лабига эмас, сарғайиб кетган тишлари 
орасига асабий қистирди. Гўё ғажиб ташламоқчи бўлгандек. 
— Айтавер дардингни! — деди тўсатдан сенсираб. Гап бошлашим билан чеҳраси ёришди. — 
Шомансур аканинг ўғлимисан? Ташла қўлни! Отанг ажойиб одамлар! У киши тўғрисида очерк 
ёзганман. Ишнинг кўзини биладиган раис эдилар... Ўзинг қаерда ишлайсан? 
— Ўқийман, — дедим тўнғиллаб. — Журналистикада. 
— Ия, ҳамкасб эканмиз-ку! Қани, бир бошидан гапир-чи, нима бўлди ўзи? 
Ҳамма гапимни сабр билан эшитди. Шу орада кам деганда ўнта сигарет чекди. Хона тутунга 
тўлиб кетган, Маузер Соатович диққат билан тинглар эди. Назаримда, ҳикоям тугагунча баттар 
қаримсиқ қиёфага кириб қолгандек бўлди. 
— Шуми? — деди охири. Кейин негадир кулди. — Биласанми, ука, икки соат олдин 
Иккинчининг қабулида эдим. — У тамакидан сарғайган бармоғини бигиз қилиб шифтни 
кўрсатди. — Шахсан ўртоқ Иккинчининг қабулида! Қани, айт-чи, Ўзбекистонда Биринчи 
каттами, Иккинчими? 
Ҳеч балога тушунмадим. У анграйиб қолганимни кўриб хириллаб кулди. Йўталиб, симтўрга 
туфлади. 
— Иккинчи айтдики... Пистадек қилиб юрмасанг... Яна ҳеч нимага тушунмадим. 
— Отинг Рустаммиди? — Маузер Соатович тағин йўталди.— Менга қара, Рустам! 
Александр Македонский деган пошшони эшитганмисан? Баракалла! Македонскийнинг энг зўр 
тактикаси қанақа бўлган, биласанми? — Қовоғи салқиган кўзлари билан юзимга синовчан қараб 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish