www.ziyouz.com кутубхонаси
99
бермайди. Шундан буён изланаяпмиз, илмий ишлар қилаяпмиз, синаб кўраяпмиз. Аммо бирон-
бир ижобий натижага эриша олмаяпмиз. Интилганга толе ёр, дейди халқимиз. Шундай экан,
илмий изланишда, синовда давом этамиз. Сизларни ишонтириб айтамизки, биз олимлар
сизларга ижобий натижалар берадиган пахта териш машиналари яратиб беришга ваъда берамиз!
Мана, бугун навбатдаги янги ишлаб чиқарилган машиналарни синаб кўрамиз, улар жами ўн
еттита. Лекин биз сиз азиз деҳқонларнинг вақтларингизни олмаймиз. Шунинг учун шу ўн
еттита машинанинг тўрттасини синаб кўрамиз.
Синовчи механизатор биринчи турмиш машинани эгат солди.
Янги машина тозалаб терди. Ғўзани шипшийдамлаб терди. Чаноғида қолдирмай терди.
Аммо хом кўсакларни чайнаб-чайнаб ташлади. Юлиб-юлиб ташлади. Ғўзапояларни ғажиб-
ғажиб ташлади. Толани кўк барглар билан булғаб-булғаб ташлади.
Катта чайнаб ташланмиш кўсакларни олди.
— Янги машинани ана шу иши агротехника қоидаларигз мос келмайди, — деди катта. —
Олимларни эндиги вазифаси буни ўйлаб кўриб, бартараф этишдир. Олимлар мазкур машина
устида ишлаётганларига мана, йигирма йил бўлмоқда. Бу олимларни иши шундан иборатки,
улар шу вақтгача ишлатилиб келинаётган пахта териш машиналаридаги урчуқ барабанларидан
воз кечиш йўлидаги уринишлардир. Бу лойиҳани афзаллиги шундаки, унда тик тайёқчалар
ўрнатилган бўлиб, таёқчаларга қатор лаппаклар жойлаштирилгандир. Худди ана шулар ғўза
теварагида айланиб, толани тортиб олади. Та-ак, энди навбатдаги янги машинани синовдан
ўтказамиз. Бу машина ижодкори машинада ўтирган олимдир. У киши ҳозир ўз машинасида ўзи
механизаторлик қилади. Бу машинага ҳам худди ҳалигидай лаппаклар ўрнатилган бўлиб, аммо
буниси бир оз фарқ қилади. Бу машина жуда нозик, аниқроғи, жуда бўш. Яъни, пахтани
бирчаноқ қилиб териб кетади. Толалар чаноқда чувалиб, дала оппоқ бўлиб қолади. Аниқроғи,
бу машина чала теради. Аммо бу машинанинг ҳам афзал томонлари бор. Масалан, уни ишлатиш
осон, қулай. Бошқа машиналардек, унинг урчуқларини ҳадеб ювавермайсиз. Мазкур машина
лаппакларини алмаштириб, кўрак теришда ҳам фойдаланса бўлади.
Ҳавокуч ёрдамида пахта тергич машина синаб кўрилди.
Ҳавоютгич мосламада пахта тергич машина синови бўлди.
— Кўриб турибсизки, — деди катта, — янги машиналарни биронтаси ҳам шу кунларда
далада пахта тераётган машиналарға тенглаша олмайди. Ўша машиналардан қолманглар!
Катталар давра олиб талашиб-тортишди. Гўё, кимўзар ўйнади.
Билсам — қирқинчи йилларни ўрталарида Розенблюм дегич ихтирочи машинага урчуқ
қўйиб, пахта теришни ўйлаб топибди. Шундан буён урчуқ билан пахта териш жорий бўлибди.
Шундан буён пахтани шу урчуқлар терар экан. Шу вақт мобайнида урчуқлардан бир неча марта
воз кечмоқчи бўлибди. Аммо урчуқ ўрнини боса оладиган техника топа олмабди. Юздан зиёд...
пахта териш машинаси ҳақида юздан знёд диссертация яратилибди! Тўқсон киши фан номзоди
бўлиб, тўққиз киши фан доктори бўлибди! Иккита академик сайланибди. Аммо машина ҳамон
ўша-ўша — қирқинчи йилларда Розенблюм яратган машина эмшш! Яна-тағин — бари
диссертациялар айни ана шу урчуқлар ҳақида эмиш! Катталар уялмай-нетмай айтиб ўтирибди:
— Урчуқ эскириб қолди.
— Аммо бошқа техника йўқ-да.
— Қўяверинг, америкаликлар ҳам урчуқлар билан пахта термоқда.
— Тўғри, аммо улар пахта териш машиналарини йил сайин такомиллаштириб бормоқда.
Масалан, Американинг «Жон Дир» фирмасида ишлаб чиқилаётган пахта териш машиналари
кейинги йигирма йил мобайнида ўзининг пахтани кўп ва тез териш хусусияти билан бизни
машиналардан бир ярим баравар ўзиб кетди.
— Бизда эса пахта ҳамон қўлда терилмоқда. Пахта тергич машина яратгич катталар нима
фикрга келдилар?
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |