43
Бир ҳафтадан сўғин тағин бир бор чилпидим. Ғўзаларим бўйдан қолди. Ғўзаларим энди
кўсакка зўр берди.
44
Ўн кўсакли ғўзам гектаридан йигирма центнердан ҳосил беради!
Йигирма кўсакли ғўзам гектаридан қирқ центнердан ҳосил беради!
Йигирма беш-ўттиз кўсакли ғўзам гектаридан қирқ беш-эллик центнердан ҳосил беради!
ЕТТИНЧИ БОБ
1
Оқ тупроқ далам кўсаклари уч-учидан ёрилди. Оқтупроқ далам кўсаклари уч-учидан очилди.
Оқтупроқ даламга оқ оралади.
Бемаврид оқ оралади!
Оқтупроқ нозик-нозик ер бўлади. Оқтупроқ ориқ-ориқ ер бўлади.
Шу боис, оқтупроқ ер булайга силласи қуриб қолади. Оқтупроқ ер булайга дармонсиз бўлиб
қолади.
Оқибат — оқтупроқ ғўза элдан бурун пишади.
Оқтупроқ ғўза элбурутдан очилади.
Оппоқ-оппоқ раққоса қизлар бўлади. Ялт-юлт раққоса қизлар бўлади.
Раққоса қизлар кўзни олади. Раққоса қизлар эс-ҳушни олади.
Аммо... раққоса қизлар пахта теролмайди. Раққоса қизлар хамир қоролмайди. Раққоса
қизлар қозон қайнатолмайди. Оқтупроқ ана шу раққоса қизлардай бўлади!
Оқтупроқ син-синбат бўлади, оқтупроқда қут-баракот бўлмайди!
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
96
2
Ғўзаларим бошидан кун урди, остидан нам урди.
Оқибат — ғўзаларим ора-оралари дим-дим бўлди. Ғўзаларим ора-оралари бук-бук бўлди.
Бундай вақтда трактор билан ғўза оралаб бўлмайди.
Трактор очилмиш пахталаримни чувалатиб-чувалатиб ташлайди. Трактор очилажак
пахталаримни тўзғитиб-тўзғитиб ташлайди. Трактор кўсакларимни эзиб-эзиб ташлайди.
Ғўзаларим орасини шамоллатмасам — тағин бўлмайди.
Кўсакларим димда понгсиб-понгсиб қолади. Кўсакларим букда чириб-чириб қолади. Омон
қолмиш кўсакларим очилмай-очилмай қолади.
Мен ана шунда бирдан-бир йўлдан бордим — бор деҳқонларим билан сочилиб-сочилиб ғўза
ораладим.
Ғўзаларимни қимирлатиб-қимирлатиб ораладим. Ғўзаларимни туртиб-туртиб ораладим.
Ғўзаларим шамоллади — кўсакларим ҳаво олди.
3
— Сизни Тошканга уч кунлик кўрикка жўнатаман, Деҳқонқул ака, —деди раисимиз. — Бир
кўнгилни черини ёйиб келасиз.
— Қандай кўрик? — дедим.
— Пахта тергич машиналар кўриги бўлар эмиш.
— Далада иш қўқиб ётган бир вақтда-я?
— Энди, сиёсат-да, Деҳқонқул ака, сиёсат.
— Унда, ўзингиз бориб кела қолинг, раис бова?
— Қани эди, бир сайрлаб келар эдим. Катталар механизатор-бригадир боради, деяпти-да.
— Бир одамни икки бўладиган кунда-я?
— Бари колхоздан бировдан илғор бораяпти.
— Мен боролмайман, раис бова, боролмайман.
— Дўппингизни осмонга отсангиз-чи, Деҳқонқул ака! Тошканни айланиб келасиз! Йўл
харажатларингизни колхоз тўлайди!
Ана шунда жоним кирди!
— Майлингиз, раис бова, — дедим. — Кўп қўймадингиз, майлингиз.
— Хў-ўш, қайта-қайта чўмилинг... Яхшилаб кийининг. Тошкан ўз оти ўзи билан Тошкан.
Уст-бош бордир?
— Бор, йўқ эмас, бор. Лекин барини оҳори тўкилиб ётибди. Шу теваракда кийса бўлади.
— Унда, бўлмайди. Сиз республика анжуманига бораяпсиз. Шу, парткомда фасон-фасон
кийимлар кўп. Бир сидрасини олиб бераман. Уч кунга ейилиб кетмайди.
Мен эрталаб партком уйилаб бордим. Дардимни айтдим.
— Хабарим бор, раис айтиб эди, — деди партком. — Фақат, гард юқтирмай қайтариб
келасиз!
Партком шундай дея, ичкаридан бир камзул-чолвор билан бир кўйлак олиб келди.
— Манавиларни кийинг, қани, — деди.
Мен барини бир бошидан кийиб олдим. Ўзимни тошойна солдим.
Ўйнаб қўяй, партком бўл-е, дедим, ўйнабгина қўяй, парткомгина бўл-е, дедим.
Партком бўйнимга гулдор-гулдор бўйинбоғ тақиб бошлади.
Мен партком қўлини шунча ушладим — бўлмади.
— Тек ўтиринг! — деди партком. — Сиз пойтахтга томошага бораётганингиз йўқ, сиз
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |