Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/158
Sana22.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#104386
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158
Bog'liq
2 5391329875229411710

www.ziyouz.com кутубхонаси 
134
этакка соласиз! 
Жингаласоч термиш пахтасини Хурсандойни этагига ташлади. 
— Тушундингизми? — деди. — Нигоҳларингизда муҳаббат, вафо, садоқат балқиб турсин! 
Боқишларингизда пахта ишқи барқ уриб турсин! 
30 
Аппаратлар шир-шир сурат олди. 
Дала бошида турмиш агитмашина ашула айтди. 
Теримчилар «Пахта ишқи»ни айта-айта пахта терди: 
Кўк рўмолинг, оқ юзинг, бизларни шайдо айламиш,
Сен билан биз зскидан севги-муҳаббатдек таниш. 
— Хотин-қизлар қўшиқ айтмоқда! — деди Жингаласоч. — Қўллари эса «оқ олтин»да! 
Ғўзага бир эгилади, бир қаддини ростлайди! Чаноқлардан мени ол-ол, деб турган оппоқ 
пахталарни ўзгача бир чиройли ҳара-кат билан чаққонгина олади! Чангларини авайлаб-гина 
пуфлаб қоқади, кўзига суртгудек бўлади! Меҳр-муҳаббат билан силаб-сийпаб, кўкракларига 
тутилган этакка — қалбига солади! Қалби эса «оқ олтин»га тўлиб боради. 
Нуқраи гул-гул жамолинг, бир ўпай, очил, кумуш!
Сен чиқиб Зуҳро каби — кулсанг ҳавасга конаман... 
— Сахий куз офтоби бахтиёр ўзбек хотин-қизларининг бахтиёр меҳнатларини табассум ила 
ёритиб туради. Бахтиёр ўзбек хотин-қизлари... мана, район партия комитети идеология 
котибаси, район хотин-қизлар совети рансаси Клара Ходжаевнанинг қалб сўзлари: 
— Бизнинг мамлакатимизда давлатни идора қилишга хотин-қизларни жалб этиш ленинча 
принципи оғишмай амалга оширилмоқда! — деди Идеология. — Чор Россиясида хотин-қизлар 
сайлов ҳуқуқидан фойдаланмас эдилар, Октябрь революцияси хотин-қизларнинг ҳуқуқсиз 
аҳволини йўқотиб, уларга давлат, хўжалик, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча 
соҳаларида зркаклар билан тенг ҳуқуқ бериб қўйди, капиталистик мамлакатларда бундай 
аҳволни мутлақо кўрмайсиз, капитализмда хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқдан маҳрумдирлар! 
Агитмашина «меҳнат ва зафар қўшиқлари»дан айтди: 
Мунча ширин экан бу — Совет даврони
Мамнун яшар ҳар инсон — йўкдир армони. 
— Кечирасиз, Клара Ходжаевна, гапингизни бўламан, Клара Ходжаевна! — деди 
Жингаласоч. — Мана, колхоз агитатори Жавлонбой аканинг агитмашинаси ялла айтмоқда, бу 
қандай ялла? 
— Бу — «Бахт ялласи»! 
— Сиз район хотин-қизлари сардори сифатада бахт деганда нимани тушунасиз? 
— Мен бахт деганда ўзбек хотин-қизларини тушунаман, ўзбек хотин-қизлари деганда 
бахтни тушунаман! 
Мунча ширин экан бу — Совет даврони
Мамнун яшар ҳар инсон — йўқдир армони. 
— Ҳа, — деди Жингаласоч. — Шоирлар «Бахтим бор деб эсади еллар», деб куйлаганидек, 
оппоқ далалар узра «Бахт ялласи» янграмоқда! Далалар — уйғоқ! Далалар — ҳур-бахтиёр! 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish