18
Оғилхона олдида кафтимни пешонам соябонлаб кун қарадим.
Шунда, ошхона деразасидан бир нима лип этиб тушди.
Ё,
қоғоз, ё, латта учиб тушди, дея ўйладим.
Лип этиб тушмиш нима чолиб кетди.
Мушук бўлса керак-ов дея, тикилиб-тикилиб қарадим: Нодир ўғлимиз пириллаб чопиб
бораяпти. Билдим— ошхонадан бир нима олиб қочди.
— Ў-ў-ў, қайт! — дея бақирдим.
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
125
Нодир ўғлимиз қайтмади. Қуюндай-қуюндай чопди.
Мен изидан қувиб кетдим.
Бола бола-да — дарров ҳолдан тойиб қолди.
Мен етиб олиб елкасидан ушладим.
Ўғлимиз елкасини силкиб олиб чопаман дея, бети билан йиқилиб тушди. Тупроқда юзтубан
ётиб олди.
Ўғлимиз бир нимани бағрига босиб йиғлади. Оёқларини типирчилатиб йиғлади. Ер тепиниб
йиғлади.
Тупроқ чангиб-чангиб қолди.
Ўғлимиз йиғлай-йиғлай — охири ҳолдан тойди. Ўпкасини босолмай ҳиқ-ҳиқ нафас олди.
Ўғлимиз қалт-қалт этди. Елкалари пир-пир учди. Боши сарак-сарак бўлди.
Бола қўрқди!
Кўзини оҳиста очди.
— Тур, уйга юр, — дедим.
Ўғлимиз ингиллади. Кўзини тағин юмди. Юзини ер қўйди.
Ўғлимизни бир ёнига ағдардим. Нима экан дея, бағрига қарадим.
Ўғлимизни бағрида икки дона хурмо бўлди.
Ўғлимиз хурмоларни тағин-да бағир босди. Ер тепиб-ер тепиб йиғлади.
— Бермайман, йўқ, бермайман! — деди. Ўғлимизни даст кўтариб қўлтиқлаб олдим. Ўғлимиз
қўлтиғимда тепкилаб йиғлади. Билакларимни тишлаб йиғлади.
Ёш болани тиши ёмон-да — билакларим ачишиб оғриди.
Бир амаллаб ичкари олиб кирдим. Оғзига тарс эткизиб бир урдим.
Жони ёмон-ёмон оғриди шекилли — оғзини ушлаб-ушлаб йиғлади.
Ана шунда хурмолар ер тушди. Хурмолар юмалаб-юмалаб жўнади.
Мен хурмоларни ушлаб-ушлаб келдим.
Ҳамсоя-қўлларникидан онамиз келди. Оғзини ушлаб ётмиш ўғлимизни ердан кўтариб олди.
Шунда, ўғлимизни оғзи бурнида қип-қизил қон кўрдим.
Онамиз ўғлимизни ер энкайтирди. Кафти билан оғзи бурнини артди.
— Ҳа, қўлинг синсин-а, шугина норасидани урган қўлгинанг синсин-а! — деди.
Онамиз теварак аланглади. Тандир олдида ётмиш темир косовни олиб отди.
Мен энкайиб қолдим — косов устимдан ўтиб кетди.
Онамиз ердан бир сиқим тупроқ олди. Ўғлимизни оғзи бурнини артди. Дока рўмоли учидан
йиртиш олди. Йиртишни юмалоқлаб ўғлимизни бурнига тиқди.
— Бола сенга нима қилди-а, норасида бола сенга нима қилди-а? — деди.
Мен қўлимдаги хурмоларни кўрсатдим.
— Манавини қаранг, шуни олиб қочди! — дедим.
— Шугина учун норасида болани оғзи бурнини қон қиласанми, ерпарчин бўлгур?
— Ўйнаб қўяй шугинадан, шугинани килоси уч сўм туради!
— Шу икковгина хурмога-я? Ҳа, қирчинингдан қийилгин, қирчингинангдан қийилгин!
— Икковгина бўлган билан салкам бир кило келади!
— Бир кило келса нима бўпти? Ҳа, хурмоларинг бошингдан қолсин, бошгинангдан қолсин!
— Эртага меҳмон келса, олдига нима қўяман? Бировини буниси еса, бировини униси еса,
меҳмонлар нимани ейди?
— Нима, меҳмонлардан хурмо қарзинг борми, ер-чилим бўлгур?
— Қарзим йўқ, эна, қарзим йўқ. Лекин меҳмон атойи Худо-да. Меҳмон отадан улуғ-да.
Меҳмонлар олдида ким деган одам бўламиз?
— Унда, мўлроқ ол эди...
— Хурмони пулга беради. Энам айтди деган билан бермайди.
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |