17
Куйди-куйди — аёлимни тани куйди.
Куйди-куйди — мени бағрим куйди.
Куйди-куйди — болаларимни шўри куйди.
18
Куйди-куйди — катталарни нимаси куйди?
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
110
Катталарни... оёғи куйди!
Катталар питирлаб қолди. Катталар зириллаб қолди. Қатталар вос-вос бўп қолди!
Катталарга бир бўлак кун туғди.
Катталар тўда-тўда бўлиб гапиришди. Катталар қўлларини бигиз этиб гапиришди. Катталар
қўлларини шоп этиб гапиришди. Катталар қўлларини мушт этиб гапиришди: Катталар ер
тупуриб-ер тупуриб гапиришди.
Катталар қатор бўлишиб келди.
Мен жойимдан қўзғолдим.
Идеология қайғудошлик ҳам меҳрибонлик билан елкамга қўлини қўйди.
— Ўтиринг, қимирламанг, ўтиринг, — деди. Мен тағин жойимга чўкдим.
Иккита катта ўнгим ўтирди. Иккита катта чапим ўтирди. Тағин икиита катта пешонамда тик
турди.
Идеология қўл қовуштирди. Идеология бош ирғади. Идеологая хўрсинди.
— Фалокат, фалокат, — деди. — Ўртоқ бригадир, Деҳқонқулова... касал эдими?
— Йўқ, соғлом эди, — дедим. — Аёлимиз умри меҳнат билан ўтди.
— Балки... ёшлигида касал-пасал бўлгандир?
— Аёлини ёшлигини бу қаердан билади, — деди бир катта.
— Нимага билмайман, йиламан. Холамизни қизини билмайманми, биламан.
— Деҳқонқулова уйида қаттиқ йиқилган жойи бор эдими? — деди Идеология.
— Йўқ?
— Мабодо... бошини тасодифан девор-певорга уриб олиб эдими?
— Йўқ?
— Балки далада пахта ичида ухлаб қолгандир? Яхшилаб эсланг?
— Йўқ, ундай бўлган йўқ.
— Ёнғоқни остида ҳам ухлар эдими?
— Йўқ, уйимизда ёнғоқ йўқ.
— Гапирганда, гап-сўзларидан адашар эдими?
— Йўқ, гаплари туппа-тузук эди.
— Авлодида эси... эси эмас, нима десак экан... авлодида эси бундайроқлари бор эдими?
— Йўқ, аёлимиз етти пуштигачайин палаги тоза аёл!
Идеология теварак-бош қараб-қараб олди. Идеология овозини бир парда кўтарди.
— Унда... нимага ўзига ўзи ўт қўяди? — деди. Мен бармоқларимга йиғлаб-йиғлаб қўя
бердим.
— Энди... кўргилик-да, катта, кўргилик! — дедим. Бармоқларим орасидан дардларим дув-
дув тўкилди.
Раисимиз дув-дув дардларимни илиб-илиб олди:
— Деҳқонқул ака чин айтади, Клара Ходжаевна, — деди. — Бу кўпга келган кўргилик.
Ўзбекистон республикамиз бўйича шу охирги икки йилда етти юз эллик уч хотин-қиз ўзига ўзи
ўт қўйибди!
— Бу абсурд!
— Етти юз эллик уч хотин-қиз ўзини ўзи ёқибди-я!
— Абсурд, абсурд!
— Худо урсин агар, Клара Ходжаевна, худо урсин агар! Бу ҳақда матбуотда неча марталаб
айтди. Қайси бир шоир ғазал ҳам битди.
Идеология пешонамда тик турмиш йигитдан сўради:
— Ким экан у шоир, ўртоқ Мелиев?
— Михаил Дудин, — деди Мелиев.
— Дудин? Оти айтиб турибди — буржуа мафкурачиси!
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |