www.ziyouz.com кутубхонаси
39
ўша мен учратган аёл эди.
Улар мени кўришмади. Ёнимдан ўтиб кетишаётганда юрагим ўйнаб кетди. Салом бериб
юбордим.
— Салом, — деди Қосим ака тўхтаб ва қўлини узатди. Шу пайт аёл билан кўзимиз
тўқнашди.
— Э, салом, — деди у жилмайиб, — яхши юрибсизми?
— Усмон акамдан ҳеч қандай хабар борми? — сўрадим шошиб.
— Ҳали хабарингиз йўқми? — деди аёл. — Аллақачон келганлар. Мана, Қосим акангиз
билан бирга келишган.
— Раҳмат, кечирасиз, безовта қилдим, — дедим мен.
— Ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ! — деди Қосим ака ва бу ким, дегандай хотинига қаради.
Аёл кўзларини билинар-билинмас қисиб қўйди. Мен йўлга тушдим.
— Яхши йигит! — чақирди бир-икки қадам босганимда аёл.
Тўхтадим.
— Агар у кишини кўрмоқчи бўлсангиз, якшанба куни кечқурун бизникига келинг. Адрес
эсингиздадир.
— Эсимда, раҳмат! — дедим мен.
Якшанба куни бордим. Лекин кирмадим. Киришга журъат қилолмадим. Анча вақт уйнинг
атрофида айланиб юрдим. Кейин, ўғри одамдай дераза ёнига бориб, ичкарига мўраладим.
Усмон ака рўпарамда ўтирарди. Юрагим ўйнаб кетди. Худди Ойпопукни кўргандек бўлиб
кетдим. Усмон ака ўзгармабди. Фақат сочи кумушдек оқариб кетибди, кўз остидаги ажинлари
кўпайибди. Узоқ қараб турдим. У ниманидир гоҳ куйиниб, гоҳ кулиб ҳикоя қиларди. Кўп ўтмай,
ўрнидан турди. Ўзимни панага олдим. Эшикда хайрлашиб, яна анчагача гаплашиб туришди.
Кейин Усмон ака «Газик»ка ўтириб жўнади.
Бу учрашув менга қандай таъсир қилганини билсангиз эди! Ёлғиз ўзим тонггача кўчаларни
айланиб юрдим. Миямни турли фикрлар қоплади. Мен Яккачинорга боришим керак. Ҳа,
боришим керак. Мен улар билан бирга бўлишим керак, дедим ўзимга ниҳоят ва шундай қилдим.
Қишлоққа оқшом пайти етиб бордим. Узоқда, колхоз идорасининг орқасида кимдир
чирманда чаларди. Нимадир томоғимга келиб тиқилди. Ойпопук билан биринчи учрашган
куним худди чақмоқ чаққандек кўз олдимдан ўтиб кетди. Тўғрига юролмадим.
Чапга бурилдим. Кўприкдан ўтганимда оёқларим бўшашиб, тўхтаб қолдим. Қанча турдим,
билмайман. Ниҳоят, ўзимни босиб олиб, дарё лабидан битта-битта юриб кетдим. Олисдан
чойхона кўринди. Ўша, ўша чойхона. Ўзгармабди. Фақат ёнига икки қаватли бино тушибди. Шу
томонга юрдим. Чойхонага яқинлашганимда медпунктдан ёшгина аёл кичкина бир болани
етаклаб чиқиб кетди. Юрагим дукиллаб ура бошлади. Ичкарига кирдим. Оқ халат кийган
тўлагина бир киши микроскопда ниманидир кўриб ўтирарди. Танидим. Мавлон.
— Доктор, — дедим секин.
У ўгирилди. Бирпас қараб турди. Кейин:
— Ўктамжон! — деб даст ўрнидан турди.
Қучоғига ташланиб, ўзимни тутолмай, йиғлаб юбордим.
— Бутунлайми?! — деди у анчадан сўнг.
— Ҳа, — дедим қатъий равишда. — Бутунлай. Лекин...
— Нима лекин? — қошларини чимирди Мавлон.
— Лекин мени қабул қилишармикин? Мен ахир ўшанда... — гапиролмадим. — Мен
гуноҳкорман, ахир!
Мавлон индамади. Анчагина жим қолди. Ў ўйларди. Қошлари чимирилган, лаблари юмуқ.
— Ҳа... — деди у бир маҳал. — Қандай кунларни бошимиздан кечирмадик. Лекин кўп
қайғурманг, давр ўзи шунақа эди. У баъзи одамларни эсанкиратиб қўйди, юрагига ғулғула
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |