Microsoft Word sevgim-sevgilim ziyouz com doc



Download 479,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/40
Sana21.02.2022
Hajmi479,54 Kb.
#73838
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
5 6328089992270709639

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
— Кечирасиз, — деди у ҳам шошиб. — Бундай демоқчи эмас эдим. Кечирасиз, — у лабини 
тишлади. — Шу кунларда менга нима бўлганини билмайман. Ғалати бўлиб қолдим. 
Касалликдан эмас бу, йўқ. Дадамлар ҳам ҳайронлар. Сезяпман. Сиз мени билмайсиз. Мен 
бунақа эмас эдим. Мендан кулманг! 
Ойпопук жимиб қолди. Унинг кўзларида ёш йилтирарди. 
— Қўйинг, — дедим титроқ қўлларини ушлаб. — Сиз жуда яхши қизсиз. Нега сиздан кулар 
эканман? Ишонинг, гапим чин. Сизни, сизни жуда ҳурмат қиламан! 
— Ростданми? 
— Ёлғонни ёмон кўраман. 
У қўлимни маҳкам қисди-да, чеҳраси ёришиб, орқасига қайтди. 
«Нима бўлди ўзи? — дедим кўчага чиқиб. — Унга нима бўлди? Наҳотки мени севиб қолган 
бўлса?!» 
8 
«Наҳотки мени севиб қолган бўлса?!» — дердим мен ўз-ўзимга. Бунга ўзимни ишонтиришга 
ҳаракат қилиб, севинардим ва айни вақтда нимадандир чўчирдим. 
Севинишимнинг сабаби — шундай ажойиб қизнинг менга муҳаббат қўйишини бутун 
вужудим билан истаганим эди. Ҳа, мен унинг мени севишини истардим. Унинг севгисисиз 
ҳаётнинг менга қизиғи йўқ эди. Буни энди яхши билардим. Чунки, мен уни аллақачон яхши 
кўриб қолган эдим. Мен уни бетоблигида бориб кўрганимда эмас, аллақандай китобни баҳона 
қилиб, мен билан ғалати хайрлашганида ҳам эмас. Йўқ, мен уни Яккачинорга биринчи келган 
куним ловуллаб турган гулхан ёнида кўрганимда, юзлари анордек қизариб, сокин рақс 
тушганида, уятчанлик билан кўзларини яшириб, эшитилар-эшитилмас салом берганида севиб 
қолган эдим. Биринчи кўрганимдаёқ безовта бўлиб, юрагимни қандайдир ҳали менгатаниш 
бўлмаган лаззатли туйғу қоплаган, ҳаётнинг янги бир сеҳрли дунёси менга ўз қучоғини очган 
эди. Мен буни Ойпопукларникидан ярим кечада қайтаётганимда тушундим, тушундиму ҳамма 
нарса бошқача туюлиб кетди. Қоронғи бўшликда хирагина қалқиб турган ой прожектор сингари 
йўлимни ёритди, юлдузлар чарақлай бошлади, уйлар, дов-дарахт кумушдек ярқираб, ажойиб 
ҳусн кашф этди. Жимжит қишлоқни тонггача айланиб юрдим. 
Ойпопук, Ойпопук!.. Булокдек тиниқ, соф инсон, тенги йўқ қиз!.. Уни севмай бўлармиди?! 
У ҳаётнинг ўзи, у — келажак, битмас-туганмас орзулар!.. Ҳали-ҳали унинг шўх кулгилари, 
юракни аллаловчи гаплари, қўнғироқ овози қулоғим остида жаранглайди, тиззаларини 
қучоқлаб, битта-битталаб гуруч тозалаб ўтиргани кўз олдимдан кетмайди... 
Ҳа... Мен унинг менга муҳаббат қўйишини истардим ва айни вақтда нимадандир чўчирдим. 
«Мени севмаса-чи? — дердим ўзимча. — Шундай, яқин олиб юрган бўлса-чи?» Аёлларнинг 
жуда мураккаб ва муғамбир бўлишини эшитганман. Лекин Ойпопукни шундай аёллар қаторига 
мутлақо қўшгим келмасди. Тўғри, у жуда мураккаб табиатли қиз эди. Уни дарров тушуниш, 
гапираётганида хаёлида нималар кезаётганини билиш анча қийин, кўпинча эса мутлақо мумкин 
эмас эди. Хўш, севмаса нега бундай тутади ўзини? Нега бундай ғалати фол очади? Унинг 
ҳақидаги фикрларимдан нега худди ёш боладек хурсанд бўлиб, чапак чалади? Бошим қотди. 
Учрашишга, бутун дардимни тўкиб солишга аҳд қилдим. 
Эртасига уйига бордим. Уй берк эди. Қайтиб кетаётиб, идоранинг олдида Фаридани учратиб 
қолдим. Иккалови ўртоқ эканлигини, мактабни бирга тамомлаганликларини билардим. Ҳар 
қандай уятни йиғиштириб қўйиб, сўрадим: 
— Ойпопукни кўрмадингизми? Уйда йўқ. Тузукмикан? 
— Тузук, — деди Фарида. — Бугундан ишга чиққан. Фермада. Нима эди? 
Жавоб беришга сабрим чидамай, фермага югурдим. Аммо у ерда ҳам йўқ эди. Ҳозир шу 


Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса) 

Download 479,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish