www.ziyouz.com кутубхонаси
5
чой олиб келиб қўйди. Жуда чанқаган эканман, икки пиёла босиб ичдим. Кейин болани
чнқирдим.
— Акаси, докторни кўрмадингми?
Мавлонбой аканими? — сўради бола.
— Ҳа.
— Ана ўтирибдилар, — бола қўли билан ишора қилиб кителли кишини кўрсатди. —
Мавлонбой ака!
Доктор эринчоқлик билан биз томонга ўгирилди. У — йирик қора кўзлари устидаги бароқ
қошлари бир-бири билан туташиб кетган, думалоқ юзли, мен тенги йигит эди.
— Нима дейсан? — деди у бир менга, бир болага зарда билан қараб.
— Меҳмон акамлар сизни сўраяптилар, — деди бола менга ишора қилиб. — Баққа келинг.
Доктор аввалгидек эринчоқлик билан ўрнидан турди. Мен ўзимча кулиб қўйдим. Бола уни
кўрсатиши билан у:шм олдига боришим мумкин эди. Билмадим, ғурур йўл куймадими —
ёшликда нималар қилмайди киши — ё унинг Менга эътиборсизлик билан қарагани ёқмадими,
бормадим, ҳатто, қаршисига ҳам юрмадим. Доктор олдимга келиб, савол назари билан
саломлашди.
— Ўтиринг, — дедим қаршимдаги жойни кўрсатиб. — Мавлон сиз бўласизми? — қўшиб
қўйдим у ўтиргач Мавлонлигини билиб турсам ҳам.
— Мен, нима эди? — доктор қошларини чимирди.
— Манавини тоғангиз бериб юбордилар, эрмак қилармишсиз.
Доктор нимагадир қизарди-да, қўлимдан халтани олди.
— Чойга қаранг, — дедим мен пиёлани узатиб.
— Раҳмат. Баҳодир! — доктор кимнидир чақирди. Югуриб бояги малла соч бола келди. —
Узумдан олиб чиқ. — Бола кетгач менга қаради. — Хўш, келинг?
— Ишга юборишди, — дедим мен ва нима учундир ён чўнтагимдан дипломимни олиб,
олдига ташладим.
Доктор дипломни кўриб, қайтарар экан, жилмайиб қўйди. У жуда чиройли жилмаярди.
Пастки қалин лаби сал чўзилиб, ўнг юзида кичкина чуқурча ҳосил бўларди. Ингичка мўйлови
ёнидаги мошдек хол бўртиб чиқиб, уни худди ёш болага ўхшатиб қўярди. Буни ўзи ҳам сезса
керак, жилмайганда юзларига қизиллик югурарди. Ўшанда ҳам худди шундай бўлди. У қизариб,
мендан кўзини олди-да:
— Қалай, қишлоқ ёқдими? — деб сўради.
— Тузук, — дедим мен. — Яхши жойлар экан.
— Қишлоқ яхши! — гапимни бўлди доктор. — Бир ёғи тоғ, бир ёғи дарё, мевазор боғ,
узумзор... Инсонга яна нима керак? Қорни тўқ, соғ бўлса — бўлди-да. Лекин бу менга тўғри
келмайди, йўқ. Баҳодир!
— Лаббай-й, — деди дўриллоқ овоз қаердадир ичкари-да ва шу ондаёқ бир патнис ҳусайни
кўтарган Баҳодир олдимизда пайдо бўлди. — Янги узиб келақолдим, — деди у гуноҳкорона
жилмайиб.
— Яша акаси.
Доктор патнисни менга яқинроқ суриб, бир шингил узум олди-да, карсиллатиб чайнар экан,
гапида давом этди:
— Мана, бир йилча бўлиб қолди келганимга. Ўзим келганман. Ҳеч ким мажбур қилгани йўқ.
Лекин роса пушаймонман. Кечирасиз, бу гапларни сизга айтмаслигим керак эди. Янги одамсиз.
Лекин начора. Манави чолларга айтолмайман. Бу ерда ҳеч кимга ҳеч нима деёлмайман. Мени
бегона одам тушуниши мумкин. Мен сизга айтсам, зерикиш нималигини шу ерда билдим. Мени
чўчитяпти, деб ўйламанг, йўқ. Сизнинг йўлингиз бошқа. Агроном экансиз. Эрталабдан кечгача
очиқ ҳавода, далада бўласиз. Юрасиз, ишлайсиз. Мен-чи? Мен дераза ёнида турли хил сассиқ,
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |