www.ziyouz.com кутубхонаси
6
— доктор афтини буриштирди, — аччиқ дориларни ҳидлаб, касал пойлашим керак. Касал
бўлмаса нима қиламан? Шаҳарда бемор доктор изласа, бу ерда доктор бемор излайди.
— Касал кам бўлгани яхши эмасми? — ҳайрон бўлиб сўрадим мен.
— Бошқаларга яхшидир, лекин докторларга, айниқса менга, бунинг бир тийинлик фойдаси
йўқ. Касал бўлмаса рцволаш ҳам йўқ. Даволаш бўлмагандан кейин ўз-ўзидан тажриба ҳам
бўлмайди-да.
Мен беихтиёр кулиб юбордим.
— Кулманг, — зарда билан деди доктор ўчиб қолган папиросини қайтадан тутатиб. —
Бунинг ҳеч кулгили жойи йўқ.
— Наҳотки битта ҳам касал бўлмаса? — сўрадим ўзимни тутиб олиб.
— Битта ҳам? Тўғриси, касаллар бор, лекин қанақа касаллар денг? Биттаси майиб — оёғи
чиққан. Биттаси — отдан йиқилиб тушган — қўли синган. Хуллас, ҳаммаси яра-чақалар.
Расмана касал йўқ.
— Сизга ачинаман, — дедим мен ҳам жўрттага хўрсиниб.
— Ачинманг, — жавоб қилди доктор. — Фойдаси йўқ. Барибир кетаман. Шаҳарга кетаман.
Айтгандай, сиз раисни кўрдингизми?
— Йўқ, районга кетган экан.
— Қаерда яшайсиз? Хабар қилганмидингиз олдин?
— Йўқ, — дедим мен елкамни қисиб.
— Бўлмаса, бизникига юринг. Иккаламиз турамиз.
Доктор ялинганомуз менга тикилди. Йўқ, деёлмадим.
Шу заҳотиёқ йўлга тушдик. Мавлон қўярда-қўймай чамадонимни кўтариб олди. Кўп ўтмай,
етиб бордик. Мавлон яшаётган уй тоғнинг этагидаги тепаликка жойлашган бўлиб, уртаси катта
равонли икки хонадан иборат эди. Эгаси эри ўлиб кетган бир кампир экан. Мавлон янги
келганда яқиндагина ҳарбий хизматга кетган ўғлининг хонасига кўчириб олиб келибди.
Уйга кирганимизда кампир йўқ эди.
— Боғда бўлса керак, — деди Мавлон ва ўз хонасига кириб, деразаларни очиб юборди. Хона
бирдан ёришиб, муздек шамол юзга урилди. Мен дераза ёнига келдим.
— Қалай? — деди Мавлон завқ билан ҳавони шимириб.
— Яхши! — дедим тўйиб нафас оларканман.
Бу ернинг фақатгина ҳавоси эмас, манзараси ҳам яхши эди. Олисда, кўм-кўк олмазорнинг
ортида кумушдек товланиб Зарафшон оқарди. Чап томонингизда турли хил дарахтлар пана
қилиб турган оқ, сариқ уйлар... Ўнг томонингизда эса, кўм-кўк осмон билан ўпишиб кетган
паст-баланд тоғ тизмалари ва қиррабурун қора қоя устида девқомат чинор...
— Яхши!.. — дедим деразадан кўзимни узолмай. — Яхши.
— Хўп, бўлмаса, — деди Мавлон жилмайиб. — Сиз ётиб дам олинг. Манави каравот
сизники. Мен қўлбола ош тайёрлайман. Кейин мактабга борамиз.
— Мактабга?
— Ҳа, мактабга, — деди доктор. — Қишлокда қолган болалар йиғилишади. Базм бўлади.
Томоша қилиб келамиз. Айтгандай, мен ҳалигача сизни...
Доктор жилмайди. Исмимни айтдим. У чиқиб кетгач, кўйлагимни ечиб, муздек каравотга
чўзилдим. Ўрнимдан турганимда қуёшнинг ботишига бир қарич қолган эди. Эшикка чиқиб,
тошлари кўриниб турган ариқ сувида ювина бошладим.
— Турдингизми? — Бу доктор эди. У катта сочиқни елкасига ташлаб ёнимда турарди. — Бу
ерда кўзингиз илинса бўлди, кечаси-кундузининг фарқига бормай ухлайверасиз. Қани, юринг.
Биз уйга кирдик. Стол устида учи синган графин билан тақсимчада аччиқ-чучук турарди.
Мавлон уялинқираб жилмайди:
— Айбга буюрмайсиз, бошқа идиш йўқ эди мусалласга. Қани, марҳамат. Кампирнинг ўзи
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |