Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
бир гўшага келиб тўхтади. Топди. Бир бурчакка ўтиб, жим кута бошлади. 
Орадан анча муддат ўтди. Бу орада Салим бир неча марта қиличининг қабзасини 
пайпаслаб қўйди. Гўё, тайёр тур, демоқчидек эди. 
Ниҳоят, давралардагиларни эсноқ тута бошлади. Овозларда тобора уйқусираш аломатлари 
зоҳир бўлди. Вақт алламаҳал бўлиб қолганини айтиб, биттаданиккитадан тарқалишди. 
— Сен ҳам энди уйингга бор, эй Абу Офак, — дейишди. 
Жавобни эшитиб, Салим титраб кетди: 
— Мен шу ергинада ухлай қоламан, — деди Абу Офак. 
— Ўзинг биласан. 
Кечага яна сокинлик чўкди. У ербу ердан келаётган ит овозлари баъзан бу жимликни бузиб 
турарди. 
Салим турган ерида бир муддат пойлади. Аввал қиличини аста қинидан суғурди. Кейин 
беркиниб турган жойидан чиқиб, оёқ учларида Абу Офакка яқинлашди. Бу кекса шоир ўлими 
остонага келганидан, сўнгги нафасларини олиб турганидан хабарсиз эди. 
Қилич тўғри келиб унинг кўксига урилди. Кейин Салим бор кучи билан қилични буради. 
Бўғиқ ва кўрқинчли бир овоз чиқди. Чунонам чирпандики... 
Абу Офакнинг кўчаларни тутиб кетган ҳайқириғидан уйғониб кетганлар то ётоқларидан 
ташқарига чиққунларича Салим шошганча уйига кириб кетди... 
Маҳалла аҳли Абу Офакнинг сўнгги нафаслари устига чиқиб келди. 
— Ким чопди? 
— Ким сени бу аҳволга солди? — деган саволлар жавобсиз қолди. Абу Офак ўлди. 
Эрталаб унинг жасади кўмиларкан, маросимга йиғилганлар орасида баъзиларнинг аламдан 
кўзлари қонга тўлган эди. «Эҳ, билсак эдик, ҳаққини олардик!» дегандек армонлар тилларга 
кўчди. 
* * * 
Ҳазрати Умарнинг куёви Ҳунайс Бадрдан ярадор бўлиб кайтган эди. Доридармон унга 
фойда бермади, вафот этди. Ҳазрати Умар қизи Ҳафсанинг тул қолганига қанчалик қайғурган 
бўлса, Ҳунайсдек бир инсоннинг ўлимига ҳам шу қадар хафа бўлди. Ғам чекди, аммо Бадр каби 
шонли уруш берган жароҳат билан яшаш ва у жароҳат оқибатида ўлиш ҳам шундай бир инсонга 
муносиб эди. Ҳунайс дунёдан ёш кетди, лекин бир инсон охиратга олиб бора оладиган кўп 
нарсаларга эришиб кетди. Токи инсоният бор экан, у ҳам эсланажак ва «Бадр асҳобидан эди», 
дейилажакдир. 
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳунайснинг жанозасида ҳозир бўлдилар. Бу Зоти шарифнинг 
ва бошқа мўминларнинг дуолари охират хаётида Ҳунайсга эшлик қиладиган бўлди. 
Ҳазрати Умарнинг қизи Ҳафса шу кунгача Ҳунайс билан бирга ҳузурҳаловатда кечган 
турмушининг оз вақт ичида бундай якун топишини сира кутмаган эди. Эрини сўнг сафарга 
кўзёшлари ила кузатиб қоларкан, ўксик қалбига ҳеч бир юпанч топа олмасди. Энди у тул хотин. 
Энди у отаси Умарнинг ёнида яшайди. Энди... 
Қурайш Каъбани таъмирлаган йили туғилгани эътиборга олинса, Ҳафса ўша кунлари 
йигирма бир ёшларда эди... 
* * * 
Закот амри тушди Олий даргоҳдан: «Намозни тўкис адо килинг ва закотни беринг! 
Узингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, уни Оллоҳ ҳузурида топажаксиз. Шубҳасиз, 
Оллоҳ қилган амалларингизни кўриб тургувчидир»  (Бақара, 110.) 
Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бойларга молларининг қирқдан бирини 
закот сифатида келтиришни буюрдилар. Дала ва боғлардан чиққан ҳосилнинг эса, ўндан бири 
(ушри) закот ўлароқ бериладиган бўлди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish