Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Мўминлар орасида ибодатга қаттиқ ёпишган, дунёга кўнгилсизлиги ва илгисизлиги билан 
танилган Усмон ибн Мазъун хасталанди. Кундузги рўзаларнию тунги ибодатларни тўхтатишга 
мажбур бўлди. Оила аъзолари қайғу ичида қолишди... 
Ниҳоят, асирлар масаласи битди. Айни ўша кунлари келган оятлар мўминларнинг 
юракларини ҳаяжонга солди. Бу оятларда асирларга қаттиққўл муносабатда бўлиш ё фидя олиш 
баҳси тилга олиниб, бу ҳақда бундай дейилган эди: «Агар Оллоҳнинг ҳукми азалийида 
(билмасдан қилинган хатонинг кечирилиши) ёзиб қўйилмаганида эди, албатта, сизларга товон 
олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди. Энди ўлжа қилиб олган нарсаларингизни 
ҳалолу пок ҳолда еяверинглар ва Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳ мағфиратли ва 
меҳрибондир» (Анфол, 68-69.) 
Жаноби Расулуллоҳнинг кўзлари ёшланди. 
— Агарда бу айтилган азоб юборилганида, Умар ибн Хаттоб билан Саъд ибн Муоздан 
бошқалар қутула олмасди, — дедилар. 
* * * 
Шу пайтларда Маккада қолган мусулмонлардан кекса Жундаб ибн Дамра касал бўлиб 
қолди. Макка ҳаётидан маза кочган, айниқса, Бадр воқеаларидан кейин бу шаҳар жаҳаннамга 
айланган эди. Бунинг устига, Жундаб фурсат толиб ҳижрат қила олмади. Ўзини ғариб сезди. 
Ҳаёт ортга кетиб, ўлим билан ниҳоя топаётган эди. Тугаб бораётган умрининг ҳеч йўқса охирги 
бирикки кунини Ҳазрати Пайғамбар (а.с.) хузурларида кечиришни истар эди. Эртага агар ундан: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
«Шунча мўмин ҳижрат килди, сен нимага колдинг? Нега мўминлар диёрига кўчмадинг?.. 
Мушриклар орасида қолишни не боис афзал кўрдинг?..» деб сўралса, буларнинг жавобини 
бериш осон бўлмасди. Тўрт ўғли бор эди, ёнига чорлади. 
— Мени бу ердан олиб кетинглар, Мадинага етказинглар, — деди. 
— Аммо, отажон, каттиқ касалсиз, йўлга бардош берадиган холда эмассиз, — дейишди 
ўғиллари. 
— Боришим керак, сўнгги орзуим шу. 
Самура исмли ўғли акаукаларини бир чеккага тортди ва: 
— Кейин пушаймон бўламиз. Отамиз бизни ўстириб вояга етказди, биз унинг охирги 
орзуйини бажо келтирмадика, деб афсусланиб қоламиз. Энг яхшиси, Мадинага олиб бориб 
қўяйлик, — деди. 
— Лекин бу ҳолда туяда ўтиролмайдиларда... 
— Туя устига бир маҳфа хозирлаб, ёток қилиб берамиз. 
— Отамизга ҳам, бизга ҳам жуда оғир бир сафар бўлади лекин. 
Ахийри Самуранинг таклифини қабул этишди. Жундаб туя устига ўрнатилган ётоққа 
жойлаштирилди. Ҳатто тушиб кетмасин деб боғлаб қўйилди. Оқшомлардан бирида Макка 
билан видолашишди. 
Жундаб сўнг бир дафъа бўлсин Каъбани тавоф қилишни жудажуда истарди. Лекин бунинг 
имкони қани? Бошини ўша томонга ўгирди. Кўзларидан сизган икки томчи ёш ила орзудаги бу 
Уй соғинчини тилга келтирди: 
— Алвидо, эй муборак Байт!.. Балки энди асло кўришмасмиз... — дея ғўлдирарди томоғига 
ёш тиқилиб. 
Макканинг охирги уйлари ҳам ортда қолиб, энди Жундабнинг кўз ўнгида ёлғиз Жаноби 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сиймолари жонланиб тураверди. Ҳаво иссиқ, лаблар қуруқшаган. 
Акаукалар ондасонда сув идишининг оғзини оталарининг лабига тутишади. Гохо: 
— Қаерга келдик? — деб сўраб қўяди Жундаб. Иккигагшинг бирида: — Ҳали ҳам етиб 
келмадикми? — дейди. — Яна қанча қолди? — деб сўрайди. 
Саволлар тезтез такрорланавергач, акаукалар бир-бирларига андишали қарашди. 
—Ясрибга етолмай қоламизмикан? 
—Қарийб умидни узиб қўйдим. 
—Мен ҳам шунақа ўйдаман. 
—Лекин барибир умид қилиш керак... 
Ҳали йўлнинг ўндан бир қисми босиб ўтилмаган эди. Ҳолбуки, Жундаб сафар тугаб қолган 
бўлса керак, деган қаноатда эди. Ўнинчи дафъа сўради: 
—Самура!.. 
—Лаббай, отажон! 
—Етмадикми ҳалиям? 
—Йўқ, отажон, ҳали етмадик. 
—Ҳозир қаердамиз? 
—Танъимга келдик. 
—Демак, ҳали ҳам Маккада эканмизда... Жундаб яна ўз оламига чўмди. Акаукалардан 
бири: 
—Шу ерда бир тўхтасак, — деб маслахат солди. Ҳеч ким эътироз билдирмади. Туя 
чўктирилди. Қарасалар, Жундабнинг юзида жон аломати йўқ. 
— Ота!.. Отажон!.. 
Жундаб бу хитобларга жавоб бермади. Чунки энди маҳфа ичра ётган Жундабнинг рухи 
аллақачон малакларнинг қўлларида ўзи қаттиқ орзу қилгани Мадина масжидига борган, 
Сарвари олам жанобларининг жамолларини кўргач, кейинчалик топишиш шарти билан руҳлар 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish